ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Тошлоқ МФЙ Муштарий кўчасидан ёзмоқдамиз. Газ баллонини 4 ойдан бери алиштиришмайди. 10 кунча аввал алиштириб беришар экан деган гап чиқди. Кўзимиз тўрт кутяпмиз, аммо газчилардан дарак йўқ. Баллоннинг “таги кўриниб қолди”, чойни аллақачон ўчоқда қайнатяпмиз.
Ҳар сафар баллон алиштириш учун мутасаддиларга арз қиламиз, кези келса ялинамиз. Ахир, қувур орқали газдан маҳрум этишди. Энди ҳеч бўлмаса баллонни вақтида тўлдириб беришсин!”
(Бу хабар Озодликка 13 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|