Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:08

Жиззахда дарëга оққан милиция подполковнигининг жасади қидирилмоқда


Жиззах шаҳридаги Сарбон маҳалласидан ўтувчи Сангзор дарëсига 19 февраль куни чўккан милиция подполковнигининг жасади душанба куни ҳам топилмади.

Жиззах вилоят ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасига кўра¸ Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш бўлими раҳбар муовини, 36 яшар подполковник Шуҳрат Шукриллоевич Ҳамидов ҳозиргача номаълум сабаб боис дарëга чўкиб кетган:

- Қидирув ишларига бутун шахсий таркиб сафарбар қилинган бўлганига қарамасдан, душанба пешиндан кейин ҳам подполковникнинг жасади топилмади¸ дейди манба.

Манбанинг айтишича Жиззах шаҳар прокуратураси милиция подполковниги билан боғлиқ ҳодисани суриштирмоқда.

Сангзор дарëси ëқасида истиқомат қиладиган коллеж ўқитувчисининг Озодликка билдиришича, дарë бўйида ҳали ҳам қидирув ишлари давом этмоқда. Суҳбатдош иддаосича, “шаҳар милициясида кадрлар билан ишлайдиган мулозим ўзини сувга отиб жонига қасд қилибди”, деган гап-сўзлар тарқаган.

Озодликнинг шаҳардаги бошқа манбаси ҳам бундай гаплар кўпайганлигини таъкидлади.

Худкуш миршаблар

Ўзбекистон куч ишлатар тизимларидаги ходимларнинг ўз жонига қасд қилишига оид бир неча ҳолат ҳақида ўз вақтида хабар қилинган эди.

Масалан, ўтган йили МХХ Моддий-техникавий таъминот бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Миллий хавфсизлик хизмати полковниги Игорь Пирожков хизмат кабинетида тўппончадан ўзини отиб ўлдирган эди.

2015 йили Андижон вилояти Балиқчи туманининг Чинобод шаҳарчасида милиция ходими 28 ёшли Диёрбек Давлатов ўзини осган эди. Милиция ходимларининг ўз жонига қасд қилиши ёки ўқ отар қуролни ишлатиб, ўлимга сабаб бўлишига оид воқелардан бири Самарқанд вилоятида юз берган эди.

Нуробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 30 яшар Улуғбек Мамараҳимов ўз жонига қасд қилган эди.

Бундан олдин Тошкентнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлимининг 29 ёшли капитани Сарвар Ҳамидов иш жойида тўппончасидан ўзини отгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG