Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:27

Андижонда милиция ходими иш жойида ўзини осди


Андижон вилояти Балиқчи туманининг Чинобод шаҳарчасида милиция ходими ўзини осиб, жонига қасд қилди. Балиқчи тумани ИИБ Қўриқлаш хизмати сафдори 28 ёшли Диёрбек Давлатов 10 декабрга ўтар кечаси иш жойида осилган холда топилди. Икки фарзанднинг отаси нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас.

Ҳозирда милиция сафдори Диёрбек Давлатовнинг ўлими юзасидан Андижон вилояти прокуратураси текширув олиб бормоқда.

Давлатовнинг ҳамкасблари унинг жонига қасд қилишига хизмат фаолиятидаги муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтишди:

"Диёрбек қўриқлаш хизматининг оддий рядовой ходими сифатида банкда соқчи бўлиб ишлар эди. Руҳий муаммоси бўлмаган. Жуда ювош бола эди. Нима сабабдан ўзини осганини ҳеч ким билмайди. Иш билан боғлиқ муаммолар кўп. Васвасага тушиб ўзини осиб қўйган, дейишяпти. Айримлар оилавий муаммолар сабаб бўлганиини айтишади. Ҳозир буни прокуратура ўрганяпти", дейди исми сир қолишини истаган Андижон милициясининг қўриқлаш хизмати ходими.

Андижон вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБнинг навбатчилик қисми Озодлик мухбири томонидан милиция ходимининг ўз жонига қасд қилиши воқеаси юзасидан берган саволларини жавобсиз қолдирди.

Бу йил бошидан бери милиция ходимларининг ўз жонига қасд қилиши ёки ўқ отар қуролни ишлатиб, ўлимга сабаб бўлишига оид биринчи воқеа эмас.

28 ноябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 30 яшар Улуғбек Мамараҳимов ўз жонига қасд қилган эди.

Андижонда милиция ходими иш жойида ўзини осди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00
Бевосита линк

Унинг жасади ўзи яшайдиган Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Гўзалкент қўрғонидаги хонадонидан топилди.

Ички ишлар идораларида 7 йил хизмат қилган олий маълумотли бу йигит тўрт фарзанднинг отаси бўлган.

Бундан олдин Тошкентнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлимининг 29 ёшли капитани Сарвар Ҳамидов иш жойида тўппончасидан ўзини отгани ҳақда Озодлик хабар қилган эди.

Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов Ўзбекистонда милиция тўғрисидаги қонуннинг йўқлиги бу каби фожеаларга сабаб бўлаётганини айтади.

- Бу шундан далолатки, тезроқ милиция тўғрисидаги қонунни қабул қилиш керак. Иккинчидан, шу қонун бўлмагани учун бу милиция ходимларининг иши нақадар оғирлашиб кетяпти. Уларни кўп соатлаб ишлатишади. Кунига 11-12 соатлаб ишлатишади. Бундан ташқари уларга нисбатан тепадан қаттиққўллик қилинади, босимлар қилинади. Кимлар буни кўтаради, кимлар кўтаролмайди, - дейди Сурат Икромов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўтган ҳафта мамлакат Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилган йиғинда “бугунги кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини нормал ҳолат, деб бўлмайди”, деган эди.

Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатси- Олий Мажлис уч йил аввал "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тайёрлашга киришганди.

Аммо орадан шунча вақт ўтиб қонуннинг тақдири мавҳумлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG