Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси¸ минтақадаги энг йирик ислом олимларидан саналган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 11 март куни Тошкентнинг Кўкча қабристонига қўйилди. Ўзбекистон мусулмонлари орасида энг катта эътиборга эга бўлган муфтий жанозасига пойтахтнинг яқин тарихида кузатилмаган издиҳом йиғилди. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг мустақил Ўзбекистон ижтимоий-сиëсий ҳаëтидаги ўрни қандай эди? Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.
Жонли суҳбатга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали иштирок этишингиз мумкин.