Қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, маҳбусларга нисбатан қийноқларни қўллаш мамлакат ҳуқуқ-тартибот тузилмаларида анъанага айланиб бораяпти.
Биргина 2010 йилда ҳуқуқ ҳимоячилари қийноқ қўлланилган 300 та ҳолатни аниқлаганлар. Қирғизистон Бош прокуратурасига эса бу борада 97 та ариза ёзилган.
- Сўнгги беш йил ичида Бош прокуратурага қийноқлар ҳақида 778 та ариза келиб тушган. 2010 йилда эса Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қийноқлар қўлланилгани ҳақида 97 та ариза Бош прокуратурага топширилган. Аризаларнинг кўпчилиги Ўшдан келган. Бироқ Бош прокуратура 778 та аризадан фақат 91 таси юзасидан жиноят иши очган, 97 та аризадан фақат 11 таси юзасидан жиноят иши очилган. Қизиғи шундаки, очилган жиноят ишлари фақат Бишкек, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларига тааллуқли. Ўшдан келган бирорта ариза бўйича жиноят иши очилмаган, -деди ҳуқуқ ҳимоячиси Сардор Бағишбеков.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бундай ҳолат мамлакат миллий хавфсизлиги учун улкан таҳдиддир. Чунки қийноқларни қўллаш орқали бегуноҳ одамлар мажбуран жиноятчига чиқарилмоқда, ҳақиқий жиноятчилар эса очиқда қолаётир.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдурасулова Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизматининг бу тарздаги иш услубини танқид қилар экан, 29 ноябр куни Ўшда бўлиб ўтган воқеани эслайди. Ўша куни Ўшнинг Мажримтол мавзесида маҳалла имоми Фарҳод Нурматов хонадонида Миллий хавфсизлик хизмати махсус амалиёт ўтказган ва 4 кишини террорчи сифатида жисмонан йўқ қилган эди.
Азиза Абдурасуловага кўра, аслида бу воқеа бошқачароқ бўлган ва Миллий хавфсизлик хизмати бу воқеани махсус уюштирган.
- Бу воқеа юзасидан ҳақиқатни эшитсангиз, шубҳасиз, шок ҳолатига тушасиз. Биз воқеа гувоҳларининг хавфсизлигини ўйлаган ҳолда бу воқеа юзасиджан бор ҳақиқатни айтмаяпмиз. Айта олишимиз мумкин бўлган гап шуки, бу махсус уюштирилган воқеадир. Миллий хавфсизлик хизмати мана шундай воқеаларни уюштириш билан фақат ўз ички манфаатларини қондирмоқчи бўлаётир. Бегуноҳ одамлар террорчилар сифатида талқин этилиб, ҳақиқий террорчилар ўз фаолиятни давом эттирмоқда, - деди Азиза Абдурасулова.
Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, бу каби воқеаларни уюштириш, одамларни террорчи сифатида жисмонан йўқ қилиш Миллий хавфсизлик хизматининг кундалик иш услубига айланиб бормоқда.
- Бу миллий хавфсизлик хизматининг иш услубидир. 2007 йилда Қурмонбек Бакиев Тошкентга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига борган эди. Мана шу сафар арафасида Миллий хавфсизлик хизмати Жалолободда террорчиларга қарши махсус амалиёт ўтказган. Мана шундай амалиёт Ўзганда ҳам ўтказилди. Қизиғи шундаки, бу амалиётлар пайтида битта одам икки марта - Жалолободда ва Ўзганда ўлдирилди. Иккинчидан, Миллий хавфсизлик хизмати террорчиларга қарши амалиётларни фақат камбағал қатлам вакилларига қарашли ҳудудларда ёки камбағаллар кўпроқ яшайдиган мавзеларда ўтказмоқда. Бунинг натижасида ўндан ортиқроқ балоғатга етмаган бола етим қолган. Камбағал қатлам вакиллари эса ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан қўрқишади, - деди Азиза Абдурасулова.
Бишкеклик ҳуқуқ ҳимоячилари 2010 йил апрелдаги давлат тўнтаришидан сўнг ҳам Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг бу тарздаги иш услуби ўзгармасдан қолаётганни иддао қилмоқдалар.
Айни пайтда Қирғизистон куч ишлатар тузилмалари раҳбарлари ҳуқуқ ҳимоячиларининг бундай иддаоларини рад этадилар.
Озодлик мухбирининг бу борадаги саволига жавоб берган Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Марат Иманқулов мамлакатда террорчилар гуруҳи ҳақиқатан мавжуд эканини, бу уйдирма эмаслигини ва маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилмаслигини таъкидлади.
Қирғизистон Ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиев эса Озодлик мухбирининг бу борадаги саволига жавоб берар экан, “амалиёт шуни кўрсатдики, террорчилар ва экстремистларга нисбатан қийноқ қўллаш бефойдадир. Бу билан уларнинг жиноятларини исботлаб бўлмайди. Шунинг учун бу қатламга нисбатан қийноқлар қўлланмоқда, дейишса мен ишонмайман”, деб билдирди.