Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2025, Тошкент вақти: 06:52
Президентлар Доналд Трамп ва Шавкат Мирзиёев. Оқ уй, Вашингтон, 6 ноябр, 2025. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Президентлар Доналд Трамп ва Шавкат Мирзиёев. Оқ уй, Вашингтон, 6 ноябр, 2025. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати

Трамп ва Мирзиёев: 100 миллиард долларлик келишув ва стратегик шерикликнинг янги босқичи - C5+1 саммити якунлари

6 ноябр куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Марказий Осиёнинг беш давлати етакчиларини қабул қилди.

Ушбу саммит — смартфонлар, электромобиллар ва қирувчи самолётлар каби юқори технологияли қурилмалар учун зарур бўлган нодир ер металларини излаш ва таъминот занжирини диверсификация қилиш бўйича Трампнинг саъй-ҳаракатлари фонида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматига кўра, 6 ноябрда Ўзбекистон АҚШ билан нодир металларга оид иккита битим имзолаган.

Ҳозирча битимлар шартлари ва қиймати борасида бирор маълумот очиқланмади. Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон ва АҚШ уран, мис, вольфрам, молибден ва графит қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни ривожлантиради.

Мирзиёев АҚШдан жами саккизта жиддий битим билан қайтаётгани маълум. Жумладан, “Boeing” самолётлари бўйича кўп миллярд долларлик янги шартнома имзоланган.

Ҳозирча битим шартлари тўлиқ маълум эмас.

Оқ уйга кўра, 6 ноябр куни Қозоғистон 15та, Тожикистон 14та, Ўзбекистон эса 8 та самолёт - учта давлат жами 37 та Boeing самолётини сотиш олиш бўйича янги битим имзолаган.

Ўзбекистон бир ярим ой аввалги 22 та самолётга қўшимча яна 8та жами 30та учоқ харид қилиш бўйича битим имзолаган.


04:34 7.11.2025

Мирзиёев ва Марказий Осиёнинг бошқа етакчилари Трамп билан гаплашгани кириб кетишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё етакчилари қатори Оқ Уйда кутиб олинди. АҚШ президенти Доналд Трамп ва Марказий Осиёнинг беш давлати етакчилари ўртасида музокаралар Марказий Осиёнинг улкан минерал ресурслари учун рақобат кучайиб бораётган бир шароитда ўтмоқда.

Мирзиёев Оқ уйда кутиб олинди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00


04:25 7.11.2025

Мирзиёев Оқ уйда кутиб олинмоқда

Мирзиёев Оқ уйда кутиб олинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:18 0:00
03:59 7.11.2025

Трамп маъмурияти Марказий Осиё давлатлари билан Boeing учоқлари бўйича янги битимлар имзолаган

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти пайшанба куни Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон авиакомпанияларига 37 тагача "Боинг" самолётларини сотиш бўйича янги битимлар имзоланганини эълон қилди.

Савдо вазирлиги Қозоғистоннинг "Эйр Астана" ширкати ўз паркини кўпайтириш ва модернизация қилиш учун 15 тагача "Боинг 787-9 Дримлайнер" сотиб олиш бўйича янги режалар очган.

Буюртмалар Марказий Осиё давлатлари ва Қўшма Штатларнинг беш давлати раҳбарларининг дипломатик учрашувининг 10 йиллиги муносабати билан Вашингтонда бўлиб ўтган C5+1 саммитида имзоланган.

Айни пайтда Тожикистоннинг “Сомон Эйр” миллий авиакомпанияси 14 тагача "Боинг" самолёти, шу жумладан тўртта 787 ва 10 737 МАХ самолётларини, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” эса қўшимча саккизта 787 та самолёт сотиб олишни режалаштирмоқда.

АҚШда ишлаб чиқарилган янги "Боинг" самолётларига буюртмалар хорижий ҳукуматлар ва Трамп билан савдо битимлари ва музокараларда катта аҳамиятга эга.

"Боинг"

бу йил савдо келишувлари доирасида эълон қилинган юзлаб янги самолётларга буюртмаларни қўлга киритди.

03:35 7.11.2025

Мирзиёев Американинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонга амалий ташрифи давомида Американинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда АҚШ Савдо вазири Ховард Лутник, АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси Рики Гилл, Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли, қишлоқ хўжалиги котиби ўринбосари Стивен Ваден, шунингдек, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раҳбарлари ҳамда йирик корпорациялар, жумладан, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раҳбарлари ҳамда йирик корпорациялар топ-менежерлари қатнашди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон раҳбари сўнгги саккиз йилда АҚШ билан товар айирбошлаш ҳажми тўрт баробар ошгани, Ўзбекистонда 300 дан ортиқ Америка компанияси муваффақиятли фаолият юритаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги ишбилармонлик дастури доирасида “General Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни ҳам қабул қилди.

Ушбу корпорация билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. “General Motors International” компаниясининг Ўзбекистон автомобил саноатини ривожлантириш ва диверсификация қилишдаги муҳим ўрни борлиги айтилади.

Сўнгги 5 йил ичида компания томонидан 1,6 миллион дона автомобил ишлаб чиқарилди, Ўзбекистон “Chevrolet” бренди учун АҚШдан кейинги иккинчи йирик бозорга ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида сотувлар бўйича етакчига айланди.



Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG