Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2025, Тошкент вақти: 02:25
Президентлар Доналд Трамп ва Шавкат Мирзиёев. Оқ уй, Вашингтон, 6 ноябр, 2025. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
Президентлар Доналд Трамп ва Шавкат Мирзиёев. Оқ уй, Вашингтон, 6 ноябр, 2025. Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати

Трамп ва Мирзиёев: 100 миллиард долларлик келишув ва стратегик шерикликнинг янги босқичи - C5+1 саммити якунлари

6 ноябр куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Марказий Осиёнинг беш давлати етакчиларини қабул қилди.

Ушбу саммит — смартфонлар, электромобиллар ва қирувчи самолётлар каби юқори технологияли қурилмалар учун зарур бўлган нодир ер металларини излаш ва таъминот занжирини диверсификация қилиш бўйича Трампнинг саъй-ҳаракатлари фонида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматига кўра, 6 ноябрда Ўзбекистон АҚШ билан нодир металларга оид иккита битим имзолаган.

Ҳозирча битимлар шартлари ва қиймати борасида бирор маълумот очиқланмади. Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон ва АҚШ уран, мис, вольфрам, молибден ва графит қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни ривожлантиради.

Мирзиёев АҚШдан жами саккизта жиддий битим билан қайтаётгани маълум. Жумладан, “Boeing” самолётлари бўйича кўп миллярд долларлик янги шартнома имзоланган.

Ҳозирча битим шартлари тўлиқ маълум эмас.

Оқ уйга кўра, 6 ноябр куни Қозоғистон 15та, Тожикистон 14та, Ўзбекистон эса 8 та самолёт - учта давлат жами 37 та Boeing самолётини сотиш олиш бўйича янги битим имзолаган.

Ўзбекистон бир ярим ой аввалги 22 та самолётга қўшимча яна 8та жами 30та учоқ харид қилиш бўйича битим имзолаган.


13:39

Мирзиёев Трампга: "Сизнинг самимий муносабатингизни ҳис қилдик"

Оқ уйдаги музокараларда Ўзбекистон раҳбари АҚШ тарихида ҳеч бир президент Марказий Осиёга Трампчалик эътибор қаратмаганини таъкидлаган.

«Муҳтарам жаноб Трамп, биз C5+1 жараёнини қайта фаоллаштиришдаги шахсий ҳиссангизни юқори баҳолаймиз. Илгари ҳеч бир АҚШ президенти Марказий Осиёга сиздек муносабатда бўлмаган. Мен шахсан ва барча ҳамкасбларим сиздан миннатдормиз. Биз сизнинг самимий муносабатингизни ҳис қилдик», - деган Мирзиёев.

Президент Мирзиёев Марказий Осиёда интеграция жараёнлари чуқурлаштиришга оид сиёсати учун олқишланади. 2016 йилда ҳокимиятга келганидан сўнг у қўшнилар билан Каримов даврида ёпиб қўйилган чегараларни очган, сув ва бошқа минтақавий ресурслардан биргаликда фойдаланиш ҳамда ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга оид лойиҳаларни илгари сурган.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматига кўра, 6 ноябрда Ўзбекистон АҚШ билан нодир металларга оид иккита битим имзолаган.

  1. Ўзбекистон Геология вазирлиги ва “Denali Exploration group” компанияси ўртасида нодир ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
  2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда “Re Element Technologies” компанияси ўртасида нодир металлар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади.
    Ҳозирча битимлар шартлари ва қиймати борасида бирор маълумот очиқланмади. Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон ва АҚШ уран, мис, вольфрам, молибден ва графит қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни ривожлантиради.

Шу йил мартида президент Шавкат Мирзиёевга ҳукуматга “28 турдаги нодир минералларни қамраб олган, умумий қиймати 2,6 миллиард доллар бўлган 76 та лойиҳани амалга ошириш” ҳақида топшириқ берган.

Ўзбекистон ҳудудида вольфрам, молибден, магний, литий, германий, графит, ванадий ва титан каби 30 дан ортиқ саноат учун муҳим минераллар мавжуд.

Мирзиёев ҳукумати бу ресурсларни жаҳон бозорига чиқаришга уринмоқда ва бунинг учун катта ҳажмда сармоя талаб этилади.

Расмий маълумотга кўра, келгуси уч йил ичида 28 турдаги ноёб минерал бўйича умумий қиймати 2,6 миллиард долларлик 76 та лойиҳа амалга оширилиши режаланган.

Мирзиёев АҚШдан жами саккизта жиддий битим билан қайтаётгани маълум. Жумладан, “Boeing” самолётлари бўйича кўп миллярд долларлик янги шартнома имзоланган.

Ҳозирча битим шартлари тўлиқ маълум эмас.

Оқ уй маълумотига кўра, 6 ноябрь куни Қозоғистон 15та, Тожикистон 14та, Ўзбекистон эса 8 та самолёт - учта давлат жами 37 та Boeing самолётини сотиш олиш бўйича янги битим имзолаган.

Ҳисоб-китоб қилинса, Ўзбекистон бир ярим ой аввалги 22 та самолётга қўшимча яна 8та жами 30та учоқ харид қилиш бўйича битим имзолаган.

Марказий Осиё давлатлари Хитойнинг ғарбий чегарасида жойлашган. Трамп маъмуриятининг иккинчи муддатдаги стратегик мақсадларидан бири — Хитойнинг глобал иқтисодий таъсирини чеклашдир.

Ҳозирда Вашингтон бу механизм орқали минтақа устидан геосиёсий таъсирини қайта фаоллаштиришни мақсад қилмоқда. Украина уруши, Афғонистондаги беқарорлик ва Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” ташаббуси фонида бу алоқалар яна муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вашингтон минтақада ўз нуфузини сақлаб қолишни, Марказий Осиё раҳбарлари эса ғарб ва шарқ ўртасида мувозанат топишни истамоқда.

Марказий Осиёнинг собиқ Совет иттифоқи таркибида бўлган автократик республикалари йиллар давомида инсон ҳуқуқларини оммавий равишда бузишда айбланиб келган. Аммо бу масала саммитда асосий мавзулар қаторида бўлиши кутилмаяпти. Бу эса ҳуқуқ ҳимоячилари орасида хавотирларни уйғотган.

13:29

6 ноябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Марказий Осиёнинг беш давлати етакчиларини қабул қилди.

Бу ташриф — смартфонлар, электромобиллар ва қирувчи самолётлар каби юқори технологияли қурилмалар учун зарур бўлган нодир ер металларини излаш ва таъминот занжирини диверсификация қилиш бўйича Трампнинг саъй-ҳаракатлари фонида бўлиб ўтди.

Трамп Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон лидерлари билан аввал "Овал офис"да икки томонлама учрашувлар ўтказди, шундан сўнг расмий кечки овқат устида суҳбатлашилди.

"Афсуски, аввалги Америка президентлари бу минтақани бутунлай эътиборсиз қолдирган. Бу ҳақиқатан ҳам бетакрор минтақа. Ва, айтганча, у жуда бой ҳудуд ҳамдир. Биз бу хато сиёсатни тузатяпмиз ва мен Америка ҳамкорлигини ҳар бир мамлакат билан тарихдаги энг юқори даражага чиқаришга бел боғлаганман", - деди президент Трамп.

Трампнинг бу эътирофига беш президент миннатдорчилик билдириб, уни бирма-бир олқишлашди. Тожик тилида гапирган Имомали Раҳмондан фарқли Тоқаев инглиз тилида, Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов эса рус тилида миннатдорлик изҳор қилишди.


05:59

Трамп Қозоғистоннинг Иброҳим келишувига қўшилганини тасдиқлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Марказий аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат Қозоғистон Иброҳим келишувига қўшилган Марказий Осиёнинг биринчи давлати бўлганини тасдиқлади.

"Бугунги кунда кўпроқ давлатлар менинг Иброҳим келишувим орқали тинчлик ва фаровонликни қабул қилиш учун саф тортмоқда", деди Трамп.

Иброҳим келишуви АҚШ президенти Доналд Трампнинг илк президентлик даврида 2020 ва 2021 йилларда Вашингтон воситачилигида тўртта мусулмон ўлкаси – Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Марокаш ва Судан томонидан Исроил билан дипломатик муносабатларни нормаллаштириш учун имзоланган эди.

Экспертлар фикрича, бу саъй-ҳаракатлар Россия ва Эрон каби кучларга қарши АҚШнинг минтақадаги ролини кучайтиришга қаратилган кенгроқ стратегияни ўз ичига олади.



05:52

Мирзиёев 2026 йилда C5+1 саммитини Самарқандда ўтказишни таклиф этди

Президент Доналд Трамп Оқ уйда Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарларини қабул қилди.

Трамп ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Вашингтон вақти билан 18.00да Оқ уйда тушликка йиғилишди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учрашув чоғида сўз олар экан минтақа етакчиларини Вашингтонга таклиф этгани учун Трампга миннатдорчилик билдирди, келаси йилда C5+1 саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.

Вашингтон ҳозир Марказий Осиёда чуқур захираларга эга бўлган муҳим минераллар бўйича Хитойни четлаб ўтишнинг янги йўлларини қидирмоқда. Аммо минтақа ресурсларни янада ривожлантириш учун сармояга муҳтож.


Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG