Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:27

Хусусий бандлик агентлиги 200 дан ортиқ кишини 633 миллион сўмга алдади


Жорий йилнинг 17 сентябр куни HUMAN хусусий бандлик агентлигидан пулини ололмаган 70 яқин одам Вазирлар Маҳкамаси биноси олдига норозилик билдириб келган эди.
Жорий йилнинг 17 сентябр куни HUMAN хусусий бандлик агентлигидан пулини ололмаган 70 яқин одам Вазирлар Маҳкамаси биноси олдига норозилик билдириб келган эди.

Навоий шаҳридаги Навоий хусусий бандлик агентлиги 211 нафар одамни 633 миллион сўмга алдади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 25 ноябрь куни хабар берди.

Навоий хусусий бандлик агентлиги 211 нафар фуқарони Жанубий Кореяда малака талаб қилинмайдиган бўш иш ўринларига ишга юбориш, уларга 2 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик иш ҳақи берилишига ишонтириб, уларнинг ҳар биридан 3 миллион сўмдан пул олган.

Агентлик белгиланган муддатда фуқароларни ишга юбориш борасидаги ўз мажбуриятини бажармаган ва йиғилган пулларни ўзлаштириб юборган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шундан келиб чиққан ҳолда Навоий хусусий бандлик агентлиги лизенциясини бекор қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда иш қидираётган шахсларга чет элдан иш топиб бериш мақсадида лицензияга эга бўлган 65 та хусусий бандлик агентликларидан 30таси бирорта ҳам фуқарони хорижий давлатларга ишга юбормагани маълум қилинган эди.

Бундан ташқари Тошкент шаҳрида жойлашган Korean&Migrations хусусий бандлик агентлигининг уч раҳбари ҳибсга олингани айтилган.

Озодликка мурожаат қилганларнинг даъвосига кўра, Korean&Migrations уларни Жанубий Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан ҳар бир кишидан 32 миллион 400 минг сўм миқдорида ҳақ олган, аммо ваъда қилинган муддат якунига етса ҳам, ҳеч ким чет элга ишга юборилмаган.

Олдинроқ эса, 70 га яқин ўзбекистонлик Тошкентдаги HUMAN хусусий бандлик агентлиги Германия ва Чехияга жўнатиш учун тўловларни олгани, аммо жўнатмаганидан Озодликка шикоят қилганди.

XS
SM
MD
LG