Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:15

ИИБ зобити: Радикал диндорлар устидан жиддий назорат ўрнатиш топширилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Фарғона вилоят Бешариқ¸ Фурқат ва Ўзбекистон туманлари ИИБ бошлиқларига радикал диндорлар устидан назоратни кучайтириш ҳақида топшириқ берилди.

Бу ҳақда Озодликка маълумот берган Фарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот тизимида ишловчи зобитга кўра¸ бу кўрсатмага биноан Бешариқ туман Деҳқонтўда қишлоғида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимининг таъсирига тушиб қолган турғунлар жорий йилниг 10 октябрида қўлга олинган. Зобит неча киши қўлга олинганини аниқ айта олмади. "10 нафардан кўпроқ" деди у.

Қўлга олинганларга нисбатан айнан қандай айб қўйилгани ҳақида расмий маълумот хозирча Озодликда йўқ.

Фарғоналик зобитнинг иддао қилишича, вилоят ИИБ туман ИИБларига "Диний жиноятлар бўйича результат қил деб кўрсатма берган".

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида мамлакатда фаолияти тақиқланган “Ҳизбут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари ушланганини 16 октябрда хабар қилди.

“Диний муҳитни соғломлаштириш”

Озодликка маълум бўлишича, кейинги кунларда Фарғона¸ Наманган ва Андижон вилоятларида “Диний мухитни соғломлаштириш” бўйича ИИБ, МФЙ ва мактаб ўқитувчилари иштирокида профилактик йиғилишлар ўтказилган. Йиғилишлардан бирида ëзиб олинган аудиофайл Озодликда мавжуд.

Бу аудиодан қўл телефонларида диний радикал ваъзларни эшитаëтган ëшлар ИИБ тарафидан профилактик назоратга олингани тушунилади.

28 минутлик аудиоëзувдаги овозлар ва айтилган гаплардан унинг Андижондаги мактаблардан бирида бўлаëтган мажлисда ëзилгани тушунилади. Мажлис олиб борувчисининг гапларидан у ерда ИИБ профилактика инспектори ¸ Хотин-қизлар қўмитаси ва Ëшлар иттифоқи вакиллари қатнашаëтганини тахмин қилиш мумкин.

ИИБ профилактика инспектори сифатида сўз олган эркак киши "Ëшларнинг қўл телефонларида диний ваъзлар ва мақолалар чиқса жиноий жавобгарликка тортилиши" ҳақида ўқувчиларни огоҳлантиради.

Озодлик худди шунга ўхшаш йиғилиш Шаҳрихон туман Қалача МФЙсида ўтказилгани ҳақида ëзган эди.

"Диний ишлар" яна судларга қайтди

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида ишлайдиган¸ лавозимида матбуотга гапириш ҳуқуқи бўлмагани учун исми тутилишини сўраган мулозимга кўра, "икки йиллик танаффусдан кейин судлар яна диний айблов билан боғлиқ ишларни кўра бошлаган".

Мулозимга кўра¸ диний айбловлар билан суд қилинаëтганлар олдинги даврдаги каби узоқ муддатларга Озодликдан махрум қилинаëтгани йўқ.

"Жарима¸ маъмурий қамоқ каби чоралар кўрилмоқда. Яқинда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судьяси Носиржон Расулов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида «жиходчилар» террористик гуруҳига аъзо бўлган ака-укаларга жазо тайинланди. Ака Н.Э. 4 йил, укаси А.Э. га эса 2 йилу 5 ой жазо тайинланди" деди суд мулозими.

Суҳбатдошга кўра¸ кейинги бир ой ичида Сурия ва Ироқ давлатларига кетиш режасини тузган ва “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”, “Исломий Жиҳод Иттиҳоди” ва ИШИД халқаро террористик ташкилотларининг жангарилари билан алоқа ўрнатган андижонликларнинг ўндан ортиғи устидан жиноят иши очилган.

ЎзА айтиб - қайтган маълумот

14 октябрда Озодлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги -ЎзА шу куни эълон қилган хабарга таяниб, Андижонда ёши 20 дан 23 гача бўлган 6 йигит диний экстремистликда айбланиб қамалгани тўғрисида хабар қилган эди.

14 октябрь, куннинг иккинчи ярмида ЎзАнинг хабари очилмади. Озодлик берган ишора босилганда хабар ўрнида "404 Топилмади" деган ёзув чиқмоқда. Андижонлик йигитларнинг қамалишига оид хабар 15 октябрь куни ҳам очилмади.

Бироқ google қидирув тизими 1 кун олдин ЎзА Неъматжон Ўрмонов, Нурулло Позилжонов, Дониёрбек ва Бобурбек Исаковлар, Изатулло Насриддинов ҳамда Аъзамжон Абдуллаевларга оид хабар эълон қилганини кўрсатмоқда.

8 октябрда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди Ўрмонов Неъматжон Нўмонжон ўғлини 6 йилга, Позилжонов Нурулло Муҳаммадабдулло ўғли ва Исаков Дониёр Муҳаммаджон ўғлини 5 йил 6 ой муддатга, Исаков Бобурбек Муҳаммаджон ўғли, Насриддинов Иззатулло Абдурасул ўғли ва Абдуллаев Аъзамжон Авазбек ўғлини 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлиги ёши 20 дан 23 гача бўлган бу 6 фуқаро Жиноят кодексининг қайси моддалари бўйича айбдор топилганини ёзмаган.

Агентликка кўра, олтовлон "жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиб ижтимоий тармоқларда тақиқланган сайтлардан материаллар олган.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга, қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга очиқдан-очиқ равишда даъватлар қилишган.

Хориждаги диний экстремистик, сепаратистик ва фундаменталистик ташкилотлардан моддий ва молиявий ёрдамдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистондаги барқарорликни бузиш ва фуқаролар тотувлигига рахна солиш каби уйдирмаларни тарқатиш билан шуғулланишган.

Шунингдек, улар ҳижрат ва жиҳод қилиш мақсадида уруш ўчоқлари бўлган Сурия ва Ироқ давлатларига кетиш режаларини ҳам тузишган. Ислом халифалик давлатини қуриш каби ғояларни қўллаб-қувватлашиб Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатларидаги “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” ва “Исломий Жиҳод Иттиҳоди” халқаро террористик ташкилотларнинг жангарилар тайёрловчи лагерига бориб қўшилишга ҳаракат қилишган".

Қамоқда жазо ўтаб чиққан диндорлар яна панжара ортида

Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 16 октябрь куни мамлакатда фаолияти тақиқланган “Ҳизбут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарда қанча одам қўлга олинганига аниқлик киритилмаган, бироқ уларнинг аксарияти муқаддам мазкур ташкилотга аъзо бўлганлари учун қамалиб чиққанлари қайд этилган. Тартиб посбонлари қўлга олинганларнинг ўзаро жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида ноқонуний тарғибот олиб бориб, “Ҳизбут-Таҳрир” ғояларини тарқатганлари ҳамда шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларни содир этганларини иддао қилган.

Ҳибсга олинган шахсларнинг яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги адабиётлар мавжудлиги аниқлангани ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб, олиб қўйилгани айтилди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.

"Махфий қарор"

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 4 сентябрь куни 4437м сони билан расмийлаштирилган махфий қарори асосида бутун мамлакат бўйлаб янги махсус рўйхатлар тузилмоқда.

Махфий қарор
Махфий қарор

Бундай рўйхатларни тузиш тўғрисида Озодлик ихтиëридаги махфий ҳужжатга илова қилинган “Йўл харитаси”да Ички ишлар вазирлигига аниқ топшириқлар берилган.

Бу топшириқлар «диний мутаассиблик тарғиботи ëки унга мойиллиги бор шахс ва гуруҳларни жиддий назоратга олишга оид.

Қарорнинг Ички ишлар вазирлигига оид бандида келтирилган вазифалар орасида¸ қуйидаги топшириқ ҳам бор:

“Норасмий диний оқимлар сафига кириб қолганлар¸ радикал ва экстремистик оқимлар етакчиларининг шахсини аниқлаш ҳамда фаолиятига чек қўйиш чораларини кўради ва амалга оширилган тезкор тадбирлар юзасидан маълумотларни тақдим этади”.

XS
SM
MD
LG