Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:16

Андижонда ўқувчилар 9 кунда иккинчи марта оммавий, Самарқандда эса 26 киши заҳарланди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

8 октябрь, соат 20.30 дан Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қусиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозонида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Шу куни соат 24.00га қадар фаол аниқлаш йўли билан яна 23 нафар фуқаро «овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Бу ҳақда хабар қилган Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, жами 27 нафар фуқародан 24 нафари туманнинг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафари синф раҳбари, 1 нафари мактаб ўқувчисининг онаси -туғилган кун муносабати билан торт пишириғи тайёрлаб олиб борган - яна бир нафари эса шу синф ўқувчиси уйдаги кичик ёшдаги синглисига тортдан берганлиги натижасида заҳарланиш қайд қилинган.

Вазирликнинг хабар қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш учун воқеа жойига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси мутахассислари жалб қилинди. Барча беморлардан олинган ажратмалар вилоят СЭОМ лабораториясида текширилмоқда. Ҳозирда шифохонада 12 нафар бемор даволанмоқда, 15 нафарига эса аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.

"Беморларнинг аҳволи, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган. Тажрибали шифокорлар томонидан беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

9 кун олдинги заҳарланиш

Андижон шаҳридаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy хусусий мактабида 30 сентябрь куни 82 нафар ўқувчи ва ўқитувчи овқатдан заҳарланди.

Халқ таълими вазирлигининг билдиришича, 30 сентябрда мактабга келган ўқувчилар сони 217 нафарни ташкил этган. Тушлик пайтида 75 нафар ўқувчи ҳамда 7 нафар ўқитувчи овқатдан заҳарланган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, заҳарланганлардан 12 нафар ўқувчи вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига, 14 нафар ўқувчи ва 3 нафар ўқитувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалига ҳамда 49 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

“Ҳозирда заҳарланган ўқувчи ва ўқитувчилар шифокор назоратида бўлиб, уларнинг соғлиғи яхшиланмоқда”, дейилган эди расмий билдирувда.

Сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида Озодлик радиоси бир неча маротаба оммавий заҳарланиш ҳолатлари тўғрисида ахборот берди.

Самарқанддаги вазият

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, 7 октябрь куни соат 14.10 дан 8 октябрь соат 24.00 га қадар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 26 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилишган.

Улар “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган бўлиб, беморларга малакали шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан ўтказилган бирламчи эпидемиологик суриштирув натижасида қуйидагилар аниқланди:

Шифохонага мурожаат қилган фуқаролар жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 13.00 ва 17.30 оралиғида Самарқанд шаҳридаги Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини истеъмол қилишган. Мазкур шохобча ўрганилганда, шохобча ўз фаолиятини тўхтатганлиги ва хот-дог маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланди.​

27 сентябрь куни Бекободдаги 15-сонли болалар боғчаси тарбияланувчиларидан 19 нфари заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилган эди.

Наманган вилояти Чуст туманида 22 сентябрда тўйда иштирок этган элликдан зиёд меҳмон овқатдан заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилди.

XS
SM
MD
LG