Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:10

Тошкентнинг Қорасувида боғча болалари овқатдан оммавий заҳарланди


Тошкентнинг Қорасув дахасидаги 433-сонли болалар боғчаси.
Тошкентнинг Қорасув дахасидаги 433-сонли болалар боғчаси.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли боғчада ўнлаб боланинг овқатдан заҳарланиш аломатлари билан юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани, уч нафар боланинг кома ҳолатида экани айтилмоқда.

8 октябрь куни куни рўй берган бу ҳодисани Озодлик бир-биридан мустақил бир неча манба орқали ўрганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг Озодликка билдиришича¸ 70 дан ортиқ ота-она оммавий заҳарланиш юзасидан мурожаат қилган ва текшириш натижасида ҳозирга қадар 32 нафар болада овқатдан заҳарланиш аниқланган.

Қорасув даҳасидаги "Қуёшча" номли 433-сонли болалар боғчасининг исми очиқланишини истамаган ходимаси Озодликка заҳарланиш белгилари 70 га яқин болада кузатилгани, уч нафар боланинг кома ҳолатида ётганини айтди.

Бу суҳбатдошга кўра¸ ўнлаб бола “ўткир ичак диареяси” ташхиси билан Мирзо Улуғбек туманидаги болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

"Олдинига бир-икки болада кўнгил айниш ҳолати бўлди. Кейин бошқа болаларнинг ҳам ранги оқариб, кўнгли айнишни бошлади ва бирма-бир болаларни касалхонага олиб боришди. Ҳозир етмишга яқин бола касалхонада, уч нафари комада" - деди 433-сонли боғча ходимаси.

Мирзо Улуғбек туманидаги болалар юқумли касалликлар шифохонасининг исмини айтмаган врачи заҳарланиш аломати билан боғча тарбияланувчилари касалхонага ётқизилганини тасдиқлади, лекин улар орасида комага тушганлари борлигини рад этди.

- Болаларни аҳволи қониқарли. Ҳозир уларга лозим тиббиё ёрдам кўрсатилмоқда, - дея гапни қисқа қилди шифокор.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Озодликка билдиришича¸ воқеа юзасидан Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлими Жиноят Кодексининг 2571-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айтилишича¸ мазкур жараëн Бош прокуратура томонидан "назоратга олинган".

"Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг хулосасида, муассасага 2018 йил 03 август куни кўп миқдорда сариёғ маҳсулоти олиб келиниб ҳозирги кунга қадар истеъмолда фойдаланиб келингани, таомнома бўйича 2-овқат учун тайёрланган тефтель йўриқнома қоидаларига зид равишда тайёрлагани, эскирган ошхона жиҳозларидан фойдаланиб келингани, иккинчи музлатгич носоз ҳолда эканлиги, барча озиқ-овқат маҳсулотлари бир музлатгичда сақланаётгани кўрсатилган. Муассасада мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун юборилган".

Ўзбекистонда болалар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарлангани ҳақида Озодлик илгари ҳам хабар берган.

Боғчада болаларнинг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ энг фожиали воқеа тўрт йил аввал Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бўлган эди.

Ўшанда бағчанинг камида 30 нафар тарбияланувчиси ўткир ичакли диарея ташхизи билан касалхонага ётқизилган эди.

XS
SM
MD
LG