Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Қирғизистонлик таҳлилчилар 10 октябр куни ўтказилган парламент сайловида радикал миллатчи партиянинг энг кўп овоз йиққанига шу йил июн ойида Ўш ва Жалолободда содир бўлган қонли воқеалар сезиларли даражада таъсир кўрсатди, деган фикрдалар.
Қирғизистонда ўтаётган бу галги парламент сайлови аввалгиларидан уч жиҳати билан фарқланади. Биринчиси: қирғизистонликларнинг постсовет ҳудудида биринчи бўлиб янги бошқарув тизими - Парламент республикаси учун овоз бераётгани; иккинчиси: сайловда 29 сиёсий партиянинг иштирок этаётгани; учинчи эса овоз бериш варақчасининг узунлиги 70 сантиметрни ташкил этгани.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ўтган йилнинг 16 декабрида Олмаота шаҳрида ўлдирилган қирғизистонлик журналист Генадий Павлюкнинг қотиллари қўлга олинганини билдирди. Айни пайтда Бишкек марказида журналист ёдгорлиги очилди.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 10 октябрда ўтадиган парламент сайловларида нотинчликларга сабаб бўладиган 10 та ҳудуд борлигини билдирди. Ички ишлар вазири бу ҳудудлар айни қайси шаҳар ёки туманлар эканини очиқламаган бўлса-да, маҳаллий кузатувчилар вазир Ўш ва Жалолобод вилоятларини назарда тутганини айтмоқдалар.
Парламент сайлови ўтказилишига 4 кун қолган Қирғизистонда сайловолди тарғиботи қизғин паллага кирди. Овоз беришга бир оз вақт қолганда сайловда иштирок этаётган 29 партиядан айримлари ўз рақибларига қарши “қора пиар” ўйинини бошлади.
Қирғизистон иқтисодиётининг устуни бўлган Қумтор олтин кони ишчилари 1 октябр куни муддатсиз иш ташлаш эълон қилдилар. Бунга Қумтор компанияси касаба уюшмасининг ширкат раҳбарияти билан янги меҳнат шартномаси юзасидан икки ой мобайнида келиша олмагани сабаб бўлган.
Қирғизистондаги йирик партиялар 10 октябрда ўтадиган парламент сайлови арафасида Кремлдан мадад изламоқдалар. Қирғиз сиёсатчилари Россияда президент Медведев даражасида қабул қилиндилар. Москвага боришни истамаган сиёсатчилар эса Россия телеканаллари орқали "шарманда" қилинмоқда.
Яқин кунлар ичида Қирғизистонга Россиянинг 40 кишидан иборат чегарачилари гуруҳи киритилади. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Владимир Проничев “Коммерсант” газетасига маълум қилган. Бироқ қирғиз чегара хизмати бу маълумотни рад этмоқда.
Қирғизистонда Ўш қирғини воқеасида ўзбеклар кўпроқ жабрлангани ҳақида маълумотлар тўплаган ва мустақил текширув ўтказган ҳуқуқ фаоллари Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан таъқиб қилинмоқда. Бу ҳақда бишкеклик ҳуқуқ ҳимоячилари баёнот бермоқдалар.
Ўшликлар ва жалолободликлар 10 октябр куни ўтказиладиган парламент сайловларида миллатчи партиялар ғалаба қозониши эҳтимоли мавжудлигидан ташвишланмоқдалар. Миллатчи партияларга қарши овоз беришга қарор қилган ўзбек аҳолисининг кўпчилиги эса ҳужжатлари йўқлиги боис овоз бериш ҳуқуқидан фойдалана олмай қолишлари мумкин.
Сентябр Қирғизистон ва Россия ҳарбийлари учун музокаралар ойи бўлди. Бир ҳафта олдин қирғиз ва рус ҳарбий раҳбарияти Қирғизистон қуролли кучларини замонавий қуроллар билан таъминлаш масаласида музокара қилган эди. 21-23 ва 25 сентябр кунлари эса ҳарбий соҳадаги ҳамкорликка оид музокаралар Бишкекка кўчади.
Қирғиз расмийлари Тожикистон билан чегаранинг ёпилганини мамлакатда беқарор вазият ҳукум сураётган бир пайтда, қўшни республиканинг Рашт туманида ҳукумат кучлари билан тўқнашган қуролли гуруҳ Қирғизистон ҳудудига ўтишга ҳаракат қилиши мумкинлигига оид хавотирлар билан изоҳламоқда.
Қирғиз ҳукуматида ҳуқуқ – тартибот тузилмалари фаолиятини назорат қилувчи Азимбек Бекназаров қирғизистонлик ўзбеклар лидерларини яна бир бор айрмачилик ва миллий низоларни келтириб чиқарганликда айблади. Бекназаров президент Роза Ўтунбаеванинг ҳуқуқ-тартибот тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш қарорига ҳам кескин норозилик билдирди.
Қирғизистон ҳукумати халқаро полиция гуруҳини мамлакатга киритиш масаласини шу йилнинг 10 октябрида ўтадиган парламент сайловидан сўнг кўриб чиқиш илтимоси билан ЕХҲТ доимий кенгашига мурожаат қилди.
Қирғизистон жанубидаги этник тўқнашувлар ташкилотчиларидан бири сифатида айбланаётган жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва бошқа етти нафар одам устидан Новкен туманида суд жараёни давом этмоқда.
Қирғизистонда шу йил 10 октябрига белгиланган парламент сайловлари арафасида аввалроқ таъқиб туфайли мамлакатдан чиқиб кетган, эндиликда мазкур сайловларга қатнашиш ниятида бўлган собиқ амалдорлар аста-секин юртга қайтмоқда.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти полициясини Қирғизистонга киритиш юзасидан меморандумни имзолаш жараёни номаълум муддатга қолдирилди. Маълумотларда айтилишича, ЕХҲТ ва Қирғизистон расмийлари халқаро полиция мандати масаласида ягона фикрга кела олмаётганлари бунинг асосий сабабидир.
Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ўқувчилар хавфсизлиги таъминланмагани учун ҳам шаҳарда ўқув йили кейинроқ бошланиши ҳақида баёнот берганига қарамай, Ўш мактабларида янги ўқув йили 1 сентябрдан бошланди.
31 август куни Қирғизистонда мустақиллик куни нишонланди. Республиканинг барча ҳудудларида оғир вазиятга қарамасдан, тантанали нишонланаётган байрамнинг бу йилги асосий шиорлари “Дўстлик!", Бирдамлик!", Якдиллик!", Тинчлик!” кабилардан иборат бўлди.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ўтувчи Пулгон-Жаваги-Кўктала йўлидаги автомобил қатнови қирғиз тарафи томонидан вақтинчалик тўхтатилди. Қирғиз расмийлари бунга Ўзбекистон чегарачилари томонидан Қирғизистон фуқаролари калтакланаётгани сабаб бўлганини айтмоқдалар.
Давомини ўқинг