Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Ўш воқелари Қирғизистон давлат ҳамёнининг юпқалашишига сабаб бўлди. Давлат ҳазинасини тўлдириш таъма қилинаётган донор давлатлар ваъда қилган пуллар ҳали-бери келмайдиган кўринади. Бу вазиятда Қирғизистондаги инфляция 12,5 фоиздан ошиб кетиши, мамлакатнинг шундоқ ҳам заиф иқтисоди эса, таназуллга юз тутиши мумкин.
Ўш қирғини чоғида талончилар томонидан ёқиб юборилган Шарқ қишлоғига қарашли Толстой номидаги ўзбек мактаби, ўқув йили бошланишига бир неча кун қолганига қарамай, қайта тикланганича йўқ. Расмийларга кўра, янги мактаб биноси қуриб битирилгунига қадар, Толстой мактабида ўқув жараёни палаткаларда олиб борилиши керак эди.
Қирғизистонда 1 миллион 400 минг одам озиқ-овқат тақчиллигидан қийналмоқда, кейинги бир неча ой ичида эса тўйиб овқатланмаётганлар сони яна 340 минг кишига кўпайиши мумкин. БМТ Озиқ-овқат дастури Қирғизистонда ўтказган тадқиқот натижасида ана шундай хулосани ёйинлади.
Ўш ҳокимлиги бош планига кўра, Мажримтол маҳалласи ўртасидан автотрасса ўтказиш масаласи ҳали ҳам кун тартибида қолмоқда ва мажримтолликларни ташвишлантирмоқда. Июн қирғинидан омон қолган уйларни бузиш эвазига товон пули ёки бошпана таклиф қилинмаяпти, демоқда маҳалла аҳли. Ўш шаҳар мэрияси бу маълумотни рад этмоқда.
Ўшда шаҳар мэри Мелис Мирзақматов тарафдорларининг норозилик намойиши давом этмоқда. Улар икки кундан бери ҳукумат Бишкекда экани айтилаётган Мелис Мирзақматовни лавозимидан бўшатишга ва қамашга ҳаракат қилаётганлигини иддао этаётирлар. Айни пайтда Мелис Мирзақматовнинг ўзи ҳам, ҳукумат расмийлари ҳам сукут сақламоқдалар.
Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматовни Бишкекда қамоққа олиш ва ўз лавозимидан бўшатиш ҳаракатлари бўлгани ҳақидаги хабарлар 19 август куни Қирғизистондаги сиёсий вазиятни янада мураккаблаштирди. Айни пайтда қаерда экани номаълумлигича қолаётган Мирзакматовнинг 1500га яқин тарафдори Ўш шаҳар мэрияси олдида намойишга йиғилди.
Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева “Ўзбекнефтегаз” ширкатига қарашли Шимолий Сўх ва Чўнг Қара Қалча нефт конларини Қирғизистон тасарруфига олиш ҳақидаги буйруқни имзолаб, тегишли вазирликларга бу ишни тез орада амалга ошириш тўғрисида қатъий кўрсатма берди.
13 июн куни Жалолободнинг Бозорқўрғон туманида рўй берган тартибсизликлардан сўнг ҳибсга олинган ва қотилликларда айбланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров устидан олиб борилган тергов жараёни ниҳоясига етди. Ўш қирғинига алоқдорликда айбланиб 213 нафар ўзбек ва 29 қирғиз қамоққа олинган.
Қирғизистон бош вазири ўринбосари Азимбек Бекназаров Ўш қирғини ташкилотчилари сифатида бир қатор ўзбек лидерлари айбланаётганини ва уларга нисбтан жиноят ишлари очилганини билдирди.
Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаеванинг ЕХҲТ полициясини мамлакат жанубига киритиш қарорига қарамасдан, ҳукуматининг айрим аъзолари халқаро миссия ўзбеклар манфаатинигина ҳимоя қилишидан хавотирда эканини ошкора эътироф этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўш қирғини билан боғлиқ 1045 та жиноят иши очилган ва Қирғизистон Омбудсмени вакиллари¸ ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, хунрезликларда айбланиб, асосан¸ ўзбеклар қўлга олинмоқда¸ уларга нисбатан қийноқлар қўлланилмоқда.
Жалолобод вилоятининг Новкен туманидаги Чек қишлоғи аҳолиси Ўзбекистон расмийлари босими билан чегара ҳудудидан кўчирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон ҳам бу қишлоқдан ўз фуқароларини кўчираётгани ҳақида хабарлар бор.
Қирғизистонликлар бугун Учинчи республика учун овоз бердилар. Мамлакат жамоатчилиги янги Конституциянинг қабул қилиниши билан Қирғизистон давлатчилигининг янги даври, яъни Учинчи республикага асос солинмоқда, деган фикрдалар.
Қирғизистонда Жалолободдаги миллий низога раҳбарлик қилгани айтилаётган Санжар Бакиев ( Қурмонбек Бакиевнинг жияни) қамоққа олинди. Санжар Бакиев Жалолободга 2000 мингга яқин ҳужумчиларни бошлаб боргани ҳақида воқеага гувоҳ бўлган журналистлар хабар берган эдилар.
Ўш шаҳри коменданти ўринбосари Замир Молдошев 22 июн куни журналистларга берган суҳбатида махсус амалиётлар пайтди айрим ҳарбийлар томонидан ноқонуний ҳатти–ҳаракатлар, жумладан, талончилик ҳолатлари бўлганини эътироф этишга мажбур бўлди.
Халқаро ташкилотлар Қирғизистон жанубидаги хунрезликлар ва тинч аҳолига қарши ўқ отганларга милиция ходимлари кўмак кўрсатгани тўғрисида маълумотлар йиққан жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг қамоққа олинишига норозилик билдирмоқдалар.
Ўш ва Жалолобод шаҳрида ўзбек ва қирғиз миллати вакилларидан иборат гуруҳлар тузилиб, улар миллий ярашув йиғинларини ташкил қилмоқдалар. Жалолободда ўтган шундай йиғинда 4000 киши қатнашган. Айни пайтда расмийлар воқеаларни бир томонлама шарҳлаш кампаниясига ҳам зўр бермоқда.
11 июндан бери Қирғизистон жанубида ëнаëтган миллий оловни ўчириш¸ тарихан ëнма-ëн яшаб келган икки халқ вакилларини нормал ҳаëтга қайтариш ва бу каби хунрезликларнинг қайта такрорланмаслиги учун икки халқнинг ягона динидан фойдаланиш таклифи илгари сурилмоқда.
Қирғизистон муваққат ҳукумати хунрезликларнинг асосий айбдорлари Бакиевлар оиласи эканини исботлашга уринмоқда. Айни пайтда¸ Бишкек фожиадаги ўз улушини - янги ҳукумат Қирғизистон фуқароларини ёлланма қотиллардан ҳимоя қила олмаганини эътироф этишни истамаëтир.
Расмий маълумотларга кўра, Ўш ва Жалолободда ҳалок бўлганлар сони камида 113 кишига етди¸ тиббий ëрдам сўраб мурожаат қилганлар сони эса 1405 дан ошди.Аммо маҳаллий журналистлар, 12 июн куни ўтказилган сўров натижасида биргина Ўшнинг ўзида 1500 дан ортиқ одам нобуд бўлгани аниқланганини билдирмоқдалар.
Давомини ўқинг