Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
18 сентябрь куни Душанбеда МДҲ давлатлари илмий ва ижодий зиёлилари вакилларининг учинчи форуми иш бошлади. Форум “Маданиятлар диалоги ва толерантлик орқали Ҳамдўстлик халқлари маънавий ривожи ва тараққиёти учун”, деган шиор остида ўтмоқда. Бу форумда ўзаро ижодий ҳамкорликни қайта тиклаш, зиёлилар мавқеидан фойдаланиб, умумий гуманитар муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилди. Ўзбекистонлик ижодкорларга кўра, бу масалани қўйишдан олдин энг аввало ўзбек зиёлисининг жамиятдаги мавқеини қайта тиклаш зарур бўлади.
Бугун “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғунов устидан навбатдаги суд жараëни бўлиб ўтди. Унда мустақил кузатувчи сифатида қатнашган инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича¸ Аъзам Турғуновга нисбатан қўйилаëтган товламачилик айби ўта малакасиз саҳналаштирилган.
Бу швед журналисти Эллин Йонссоннинг янги китоби. Бу китобда 2005 йил май ойидаги Андижон воқеалари борасидаги маълумотлар жамланган. Китоб Швециянинг “Эрзатц” босмахонасида чоп этилиб, швед ўқувчиси қўлига етиб борган.
Икки кун мобайнида ўтказилган музокараларда иқтисодий ва маданий алоқларга оид бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Президентларнинг матбуот вакиллари олдида қилган чиқишларидан маълум бўлдики, учрашув чоғида Кавказдаги вазият, Жанубий Осетия муаммоси ва Озарбайжоннинг Арманистон билан талош бўлаётган Тоғли Қорабоғ ҳудуди масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Сўнгги кунларда Россия раҳбарияти Ғарб ва АҚШ билан алоқаларнинг совуқлашуви, жумладан, янги совуқ уруш учун ҳеч қандай асослар йўқлиги тўғрисида баёнотлар қилди.
Ўзбекистон Қирғизистонни минтақага тегишли сув захираларини ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олаётганликда айблади. Ўзбек газеталарида эълон қилинган мақолаларда айтилишича, Қирғизистон минтақа давлатлари имзолаган бир қатор шартномаларни бузган ҳолда Ўзбекистонга сув беришдан бош тортаётир.
5 сентябрь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ниҳоясига етди. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғилишда, хабарларга кўра, КХШТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик асосий масала бўлди.
Ўзбекистон махсус хизматлари собиқ ходими Икром Ёқубовнинг “Озодлик” билан суҳбати бир қанча сайтларда босилиб чиққанидан сўнг Интернет форумлар ва блогларда кенг муҳокама мавзусига айланди.
Москвадаги “Сова” инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган маълумотга кўра, марказий осиёлик меҳнат мигрантлари тақирбошларнинг асосий қурбонларига айланмоқда.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия бош вазири Владимир Путин билан учрашуви чоғида “Ўзбекистон Россия капитали учун очиқ экани”ни маълум қилди.
“Озодлик” мухбири айни пайтда ҳибсда сақланаётган мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновнинг ҳозирги вазияти юзасидан унинг адвокати Баҳром Абдураҳмонов билан суҳбатлашди.
Россиянинг Шанxай ҳамкорлик ташкилотидаги шериклари Кремлнинг Грузиядаги ҳаракатларига ўта эҳтиёткорлик билан муносабат билдирди. Қолаверса, ШҲТ аъзолари Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини очиқдан-очиқ қўллаши ҳамда Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олишига эриша олмади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги “Ижтимоий фикр” маркази ўтказган сўров натижаларига таяниб, “Ўзбекистон президенти Ислом Каримов олиб бораётган ташқи ва ички сиёсат аҳолининг барча табақалари томонидан қўллаб-қувватланаётгани”ни хабар қилди.
Ўзбекистон Қирғизистоннни минтақага тегишли сув захираларини ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олаётганликда айблади. “Народное слово” газетасида эълон қилинган мақолада айтилишича, Қирғизистон минтақа давлатлари имзолаган бир қатор шартномаларни бузган ҳолда Ўзбекистонга сув беришдан бош тортаётир.
Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф ўз партияси ҳукмрон коалиция таркибидан чиққанини эълон қилиб, Осиф Али Зардорийнинг Халқ партиясини беш ойлик коалиция ҳукумати инқирозида айблади.
Россия нефть ва газ саноатчилари бирлашмаси раҳбари Юрий Шафраник ўзбек матбуотига берган интервьюсида “Лукойл” ширкати Ўзбекистонга 5 миллиард доллар миқдорида сармоя ётқизишини билдирди.
Москвада нашр этилувчи “Военно промышленный курьер” газетаси Россия яқин хориж мамлакатларига нисбатан сиëсатини “қатъийлаштириши шарт”лигини иддао қилди.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси Европа аэропортлари орқали Америкага террорчиликда гумонланилган одамларни яширинча олиб чиқиб кетаётгани ошкор этилгач, катта халқаро жанжал бошланганди.
Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларини бирлаштирган “Тезкор ҳаракат гуруҳи” Россия ва Грузия ўртасида Жанубий Осетия учун бўлиб ўтган урушдан сўнг Марказий Осиё мамлакатлари расмий Кремлдан эҳтиёт бўлиши зарурлиги ҳақида баёнот тарқатди.
Нукус прокуратураси деярли уч ойдан бери қамоқда сақланаётган мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов ишини қайта терговга жўнатди. Прокуратурани журналистга қўйилган наркотик савдоси билан шуғулланганлик айби қониқтирмади.
Давомини ўқинг