Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:RQIGuBByznmcsM:http://buryatia.arbitr.ru/images/femida.jpg Қарийб 3 ойдан буён ҳибсга сақланаётган мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов устидан тергов ниҳоясига етганига қарамай, ишни судда кўриш ҳамон пайсалга солинмоқда.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:ypr-CBBwDCcpxM:http://80.93.60.30/2007/07/18/uploads/posts/1184822291_ment_zakryl_lico.jpg Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Абдулла Қўлдошев Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида Мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилаётгани тўғрисида маълум қилган..
НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Маккирнан Покистон хизматлараро разведка агентлигининг “Толибон” ҳаракати билан алоқаси борлигига ишончи комил эканини билдирди.
Пекиндаги Ёзги Олимпиада ўйинларини ёритаётган “Озодлик” мухбири Қобил Макешнинг билдиришича, Ўзбекистон спортчилари ҳозирча сезиларли бир натижага эриша олгани йўқ.
Бишкеклик шарҳловчи Асқар Мамбеталиев “Озодлик”ка Грузия ва Россия ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан шарҳ берди.
Москвада нашр этиладиган “Коммерсант-деньги” нашрининг ёзишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Россиядан МДҲ мамлакатларига 2 миллиард доллар пул жўнатилган.
Ўзбекистон Олий Суди жамоатчи ҳимоячиларнинг судлардаги иштирокини чеклаш тўғрисида таклиф киритди. Бундан буён судда иштирок этаётган жамоатчи ҳимоячи махсус юридик маълумотга эга бўлмаса, жараёнга киритилмайди.
Нобел мукофоти лауреати Александр Солженицин вафот этгандан сўнг ўз фаолиятини коммунистик тузум даҳшатларини фош этишдан бошлаган ёзувчи ҳаётининг сўнгги йилларида рус шовинистига, миллатчисига айланиб қолган эди, деган фикрлар ҳам айтилди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:haQux5cTqvWXhM:http://img1.nnm.ru/imagez/gallery/8/e/0/0/3/8e003e2cc8887efb970471f892da2990_full.jpg “Статистика ҳамма нарсани билади. Статистикага ишонсак, дунëда 13 миллиард дона стул бор”. Бу иқтибос Илья Ильф ва Евгений Петровнинг машҳур “12 стул” сатирик романидан олинди.
Уруш ва тинчликни ёритиш институти Ўзбекистон ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортининг чекланиши ички бозорга ижобий, фермерлар иқтисодига эса салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида ёзди.
Россия президенти Дмитрий Медведев ҳукумат расмийлари бизнесни “террор” қилишни тўхтатиши шартлиги тўғрисида кўрсатма берди. Унинг бу кўрсатмаси бош вазир Владимир Путиннинг Россиядаги йирик “Мечел” компаниясига қарши гапидан бир кун ўтиб пайдо бўлди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Статистика давлат қўмитасининг “Правда Востока” нашрида эълон қилган маълумотларида айтилишича, Ўзбекистон аҳолисининг иш ҳақи, пенсиялар миқдори ўтган йилга солиштирганда анча кўпайган. Ўзбекистонда эса деярли иш билан таъминланмаган одам қолмаган.
Россия адабиёти дарғаси, бир умрлик диссидент, Нобель мукофоти лауреати Александр Солженицин учинчи августдан тўртинчи августга ўтар кечаси 89 ёшида оламдан ўтди.
Ўзбекистон ҳукумати расмийсининг Қирғизистонни мамлакат далалари қурғоқчиликка дучор бўлаётганига айблагани юзасидан расмий Бишкек ўз нуқтаи назарини яна бир бор билдириб, раддия эълон қилди.
МДҲ Статистика қўмитаси Ҳамдўстликдаги мамлакатларда иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Бироқ унда Ўзбекистондаги иш ҳақига оид маълумотлар йўқ.
Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев ҳукуматнинг расмий нашри бўлган “Правда Востока” газетаси орқали Қирғизистонни ўз муаммоларини қўшни давлатлар ҳисобига ҳал этишга уринаётганликда айблади.
Қароргоҳи Францияда жойлашган Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда сиёсий маҳбуслар сони 70 нафарга етгани ҳақида баёнот тарқатди.
27 июль куни Истанбулда содир этилган портлаш оқибатида нобуд бўлганлар сони 17 нафарга етди. Портлашда жароҳатланиб шифохонага ётқизилганлардан яна бир нечаси жон таслим қилди.
Тожикистон Олий суди раиси Нусратилло Абдуллоевнинг Ўзбекистонни террорчиликда айблаб жорий йилнинг 16 июлида берган баёнотига расмий Тошкент шу пайтгача жавоб қайтармади.
Бундан қарийб бир йил муқаддам бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ҳам Ўзбекистонда қийноқлар мунтазамлик тусини олгани ҳақида хулосага келган эди.
Давомини ўқинг