Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ўзбекская община собирает средства на отправку в Узбекистан тел 16 граждан этой страны,погибших в автокатастрофе на трассе «Брянск - Новозыбков» в Брянской области 15 марта. Представители диаспоры говорят о том, что затраты на бальзамирование и пересылку погибших до аэропорта Домодедово взяла на себя одна из страховых организаций Брянска, но имеющихся средств не хватает на отправку разом такого большого количества тел на Родину.
Россиядаги ўзбеклар жамиятлари фаоллари жасадларни Брянскдан Домодедово аэропортига олиб келишни ўз зиммасига маҳаллий суғурта компаниялардан бири ўз зиммасига олгани, бироқ аэропортдан ўз юртларига жўнатишга маблағ етишмаётганини гапирмоқда.
Татаристон суд-тиббий экспертлари 11 март куни Қозон шаҳридаги “Адмирал” савдо марказида чиққан ёнғинда ўлганларнинг ким эканлиги аниқланганини хабар қилди. 17 март куни 14 киши жасади яқинларига дафн этиш учун топширилди.
Россиянинг Брянск вилоятида бир кунда рўй берган иккита аварияда 18 нафар ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди. Муҳожирлар Россия ҳудудида юриш муҳлатини чўздириш учун Украина чегарасига бориб, қайтаётган бўлган. Ундан олдинроқ шу трассада рўй берган яна бир аварияда уч ўзбекистонлик нобуд бўлган эди.
Подмосковьенинг Ярославский йўналишидаги Маленковская темир йўл бекатида 1 март куни йўқолиб қолган жалолободлик Зайнобиддин Исоқовни қидираётган унинг яқинлари Озодликка мурожаат қилди. 12 кундан буён дом-дараксиз кетган муҳожир тўғрисида лавҳа эфирга узатилаётганида, ўзбек муҳожири Москванинг Склифосовская шифохонасининг реанимация бўлимида ўрта оғирликдаги аҳволда топилгани тўғрисида хабар келди.
Россия мухолифатдаги “Солидарность” ҳаракати фаоллари Чеченистоннинг Санкт Петербург шаҳридаги ваколатхонаси олдида норозилик намойишни ўтказди. Петербурглик фаоллар Рамзан Қодиров мухолифат лидери Борис Немцовни ўлдирганликда гумонланаётган шахслар тўғрисида билдирган фикрларга норозилик билдирди.
Рублнинг долларга нисбатан қадри пасайишда давом этаëтган ҳозирги шароитда¸ россиялик мутахассислар¸ даромади кичрайиб бораëтган аксар ўзбек муҳожирларининг ватанда қолганларга пул юборишнинг бепул¸ аммо таҳликали усулларига қайтишини тахмин қилмоқда.
Rossiya diniy va siyosiy arboblari Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf vafoti munosabati bilan barcha musulmonlarga va hazratning yaqinlariga hamdardlik bildirmoqda. Checheniston Prezidenti Ramzan Qodirov Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf janozasida ishtirok etish uchun Toshkentga keldi.
Россия диний ва сиёсий арбоблари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан барча мусулмонларга ва ҳазратнинг яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда. Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанозасида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Россия президенти Владимир Путин 8 март куни 2014 йилда берилган “эски” патентлар муддатини узайтиришга ижозат берувчи федерал Қонунга киритилган ўзгартишларни тасдиқлаб берди. Шу тариқа Москва шаҳрининг ўзида ўтган йилда берилган ва йил охирида бекор қилинган 800 мингдан зиёд ишга рухсатномалар қайта тикланиши мумкин. Аммо, миграция соҳасидаги мутахассислар навбатдаги қонунга ўзгартиш Россиядаги меҳнат муҳожирларига ишга рухсатнома бериш тартибини осонлаштиришига жиддий шубҳа билдирмоқда.
Rossiyaning Mineralniye Vodi xalqaro aeroportida sakkiz kundirki pasportiga qalbaki “kirdi-chiqdi” shtampi urilganlik aybi bilan jizzaxlik aka-uka Berdiyevlar ushlab turilibdi. Hujjatsiz, issiq ovqatsiz¸ noinsoniy sharoitda aeroport terminalida kun kechirayotgan Diyor va Jahongir o‘zlari kabi ahvoldagi o‘zbeklar ko‘pligini aytmoqda.
Украина шарқидаги хизмат сафаридан қайтган Россиялик таниқли фотомухбир, мустақил журналист Константин Саломатин Донецк ва Луганскнинг туб аҳолиси урушишга мутлақо иштиёқи йўқлиги, отишма ва уруш ҳаракатлари “учинчи кучлар” томонидан қўзғатиб турилганига гувоҳ бўлгани ҳақида гапириб берди.
Украина шарқида уруш ҳаракатлари тўхташи ортидан. К.Саломатин
Россиянинг Минеральние Води халқаро аэропортида саккиз кундирки паспортига қалбаки “кирди-чиқди” штампи урилганлик айби билан жиззахлик ака-ука Бердиевлар ушлаб турилибди. Аэропорт терминалида ноинсоний шароитда кун ўтказаëтган Диёр ва Жаҳонгир бу ерда ўзлари каби ҳужжатсиз тутқун бўлиб қолаëтган ўзбеклар кўплигини айтмоқда.
Россиянинг Саратов вилояти, Энгельс шаҳрида сувга чўкаётган икки болани қутқариб қолган 10 яшар ўзбекистонлик Алфия Тожибоева Россия Бош муфтийси шайх Равил Ғайнуддиндан раҳматнома олди.
Таниқли ўзбекистонлик фотосуратчи Умида Аҳмедова Ўзбекистондан Россияга чиқарилмади. Тошкент аэропорти мулозимлари унинг Россияга кириши тақиқланганлар рўйхатида эканини айтиб, ортга қайтарди.
Москва вилоятининг Сахарово қишлоғида жойлашган депортация марказидаги муҳожирлар 24 февралдан буён ОМОН ходимлари томонидан ҳар куни калтакланмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар берган ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, ОМОНчилар калтагидан жароҳат олганларнинг аксарини ўзбекистонлик муҳожирлар ташкил қилади.
Давомини ўқинг