Емайл: bobomatovu@rferl.org
Moskvaning “Salyut” Madaniyat markazida 16 avgust kuni bir guruh xorazmlik estrada yulduzlari konsert berdi. Rossiyada mehnat qilayotgan o‘zbekistonlik muhojirlar uchun bepul kontserntni Moskvadagi O‘zbeklar milliy-madaniy avtonomiyasi uyushtirdi. konsert ishtirokchilari orasida Urganchda o‘ndan ziyod odamning o‘limiga sabab bo‘lgan artistlar ham bor edi.
Москванинг “Салют” Маданият марказида 16 август куни бир гуруҳ хоразмлик эстрада юлдузлари концерт берди. Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар учун бепул концернтни Москвадаги Ўзбеклар миллий-маданий автономияси уюштирди. Концерт иштирокчилари орасида Урганчда ўндан зиёд одамнинг ўлимига сабаб бўлган артистлар ҳам бор эди.
Татаристондаги озиқ-овқат дўконларидан бирида топилган 3 дона музлатилган ғоз гўшти бульдозер билан эзиб ташлангани тасвирланган видео пайдо бўлди. Назорат идораси вакиллари томонидан олинган “оператив” видеодан маълум бўлишича, ғозлар Россия санкцияси рўйхатидаги Венгриядан келтирилгани боис бульдозер тагига тушган. Айни пайтда Россельхознадзор озиқ-овқат эмбаргоси эълон қилинганидан буён 500 тоннадан зиёд гўшт ва ўсимлик маҳсулотлари йўқ қилинганини хабар қилди.
Москванинг Долгопрудный шаҳарчасида ўзбекистонлик Фирдавс Ашуров электропоезд остига ўзини отган ҳамюртини қутқараман деб оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Умуртқасида иккита жарроҳлик амалиёти ўтказилган 24 ёшли Фирдавс даволанишни давом эттириши учун моддий ёрдамга муҳтож. Иқтисодий қийинчиликлар боис ўз жонига қасд қилгани айтилаётган ўзбек муҳожири ҳам шифохонада даволанмоқда.
Январдан муҳожирлар тўловларидан тушаётган тушумдан Москва ғазнаси даромади 4 баробарга кўпайган ва 4,7 миллиард рубль (~74 млн АҚШ долл.)ни ташкил этганига қарамай, Москва мэри Сергей Собянин ҳуқуқ-тартибот ва Федерал миграция идоралари ходимларини шаҳарда солиқ тўламайдан яшаётган мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга чақирди.
Германиядан Москвага учиб борган ўзбекистонлик таниқли олим, Узоқ Шарқ федерал университети кафедра мудири, профессор Йўлбарсхон Мансуров миграция қонунчилигини бузди, деган важ билан икки кундан буён Шереметьево аэропорти изоляторида сақланмоқда. Профессор Мансуров айбловни инкор этиб, 4 йилдан буён Россияда қонунан яшаётганини айтмоқда.
Жорий йил 24 июлида Россия фуқароси, асли наманганлик 37 ёшли имом Темур Турсунов Ўзбекистонга меҳмонга борганида ҳибсга олинди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ертўласида ушлаб турилгани айтилаётган имом ҳимоясига Россияда “Темур Турсуновни озод этиш қўмитаси” тузилди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, имом Турсунов масаласида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга нота жўнатган.
Россияда санкцияга тушган озиқ-овқатларни йўқ қилиш бошланди. “Ноқонуний” деб эълон қилинган 10 тонна пишлоқ Белгородда трактор остига ташланди, “маданий пойтахт” Петербургда эса яна 20 тонна пишлоқ ёқиб юборилди. Айни пайтда 300 минг фуқаро “озиқ-овқат эмбаргоси” айнан россияликларга қарши эканига эътибор қаратиб, уни бекор қилиш талаби билан ҳукуматга петиция имзолади.
Россиянинг Ростов-Дон шаҳар аэропортида олиб борилган рейд давомида 12 нафар Ўзбекистон фуқароси учоқдан тушиб қолдирилди ва турли важлар билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Рейсдан қолган муҳожирлардан бирининг Озодликка тақдим этган фото ва видеотасвирлардан жаримага тортилган ва Россиядан 10 кун ичида чиқиб кетиши белгилаб берилган ўзбекистонликлар ночор аҳволда аэропортнинг ўзида қолаётганини кўриш мумкин.
6 августдан бошлаб президент Путин 22 июлда имзолаган фармонга биноан, жорий тақиққа хилоф равишда Россияга олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қила бошлайдилар, лекин Россияга Ўзбекистондан келаётган йўловчилар қўл багажидаги озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ қилинаётганига анча бўлди.
“Россия барча учун” интернет портали рус тилини ўрганувчи муҳожирлар учун махсус мобил дастурини ишлаб чиқди. Android 1.6 ва ундан юқори операцион тизимга мосланган дастурда рус тилини тез муддатда ўрганиш билан бирга Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ҳам маълумот олиш мумкин. Дастурни ҳозирча ўзбек ва тожик тилларида бепул ўрнатиш имкони берилди.
Россия Меҳнат вазирлиги осонлаштирилган тартибда мамлакат фуқаролигини олиш имкониятига эга бўлган касб эгалари рўйхатини эълон қилди. 7 августдан кучга кирадиган бу қоидага кўра, Россия хўжалиги ва ишлаб чиқариши учун зарур бўлган 74та мутахассислик эгаси махсус тартибда қизил паспортни қўлга киритиши мумкин.
Россиянинг Курск вилоятидан бўлган 19 яшар фермер Анастасия Долгополова маҳаллий амалдорларнинг ваъдабозлиги ва 60 гектар ерга эккан буғдой ҳосилини йиғиб олишга имкони йўқлиги туфайли уни ёқиб юборишини маълум қилди. Буни ёш агроном Россия президенти Владимир Путинга юборган махсус видеохабарда маълум қилди.
Интернет тармоғидаги Яндекс қидирув тизимининг онлайн таржима хизматида ўзбек тили пайдо бўлди. Эндиликда ушбу хизмат орқали Яндекс таржима тизимидаги кўплаб хориж тилларидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан бошқа тилларга таржима қилиш имконияти пайдо бўлди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Донбассда Малайзияга қарашли самолётнинг ҳалокати сабаблари "тергов қилиниб", уни "уриб туширганлар жазосиз қолишига умид" қилишини билдирди. Чуркиннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида янгилишиб айтган бу сўзлари Россиянинг асл позицияси сифатида қабул қилинди.
Россияликларнинг Америка Қўшма Штатларига бўлган муносабати яхшиланди. “Левада-Марказ” олиб борган сўровда, шунга қарамасдан, Россиянинг 70 фоиз аҳолиси АҚШга салбий муносабат қолаётгани қайд этилди. Экспертлар эса россияликларнинг бундай дунёқараши Россия пропагандаси маҳсули эканини эътироф этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеода мактаб ёшидаги бир гуруҳ рус ўсмирлари ишдан қайтаётган тўқ-сариқ рангли камзулдаги муҳожирларни уриб, ҳақоратлаётганини кўриш мумкин. Тахминан ўтган қишда олинган бу видеотасвирлар уни кўрган мухлисларни беэътибор қолдирмаётир.
Москва шаҳрининг Владикино мавзесида ФМС ўтказган рейд 80дан зиёд меҳнат муҳожири ушланди. Муҳожирларнинг айтишича, айбдор, дейилган қоғозга қўл қўйишга мажбурланганларнинг аксарида ҳужжат муаммоси йўқ. Озодликка тақдим этилган суратларда эса миграция хизмати биносида 20га яқин мигрантнинг абгор шароитда оч-наҳор ушлаб турилганини кўриш мумкин.
Москвага Свердловск вилоятидан ҳужжат тўғрилагани келган 16 яшар қорақалпоғистонлик Бекзод Ўзбекистон элчихонаси олдида маҳаллий полиция ходимлари томонидан ушлаб кетилди. Россияга онаси олдига кетаётган ўшлик 14 яшар Фахриддин эса бир ойдан ортиқ вақтдан буён Олтой вилоятидаги Рубцовск шаҳридан чиқиб кета олмаяпти. Озодлик таҳририятига сўнгги пайтларда муҳожирларнинг фарзандлари билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаатлар кўпаймоқда.
Россия Давлат Думаси бир гуруҳ депутатлари одам савдоси ва қуллик меҳнатидан фойдаланиш учун жазони кучайтириш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, одам савдоси билан шуғулланганликда айбдор деб топилганлар жазоси 3 йилдан 7 йилгача узайтирилиши кўзда тутилган.
Давомини ўқинг