Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:03

Ўзбекистонлик профессор Шереметьево аэропортида ушлаб қолинди


Ўзбекистонлик олим Йўлбарсхон Мансуров Шереметьево аэропортида
Ўзбекистонлик олим Йўлбарсхон Мансуров Шереметьево аэропортида

Германиядан Москвага учиб борган ўзбекистонлик таниқли олим, Узоқ Шарқ федерал университети кафедра мудири, профессор Йўлбарсхон Мансуров миграция қонунчилигини бузди, деган важ билан икки кундан буён Шереметьево аэропорти изоляторида сақланмоқда. Профессор Мансуров айбловни инкор этиб, 4 йилдан буён Россияда қонунан яшаётганини айтмоқда.

9 август куни Берлин шаҳридан ўзининг шогирдлари билан учоқда Москвага қўнган Узоқ Шарқ федерал университети (ДФВУ), Инноватика, сифат, стандартлаштириш, сертификатлаш кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароси Йўлбарсхон Мансуров Шереметьево аэропортида ушлаб қолинди.

Профессор Мансуров маҳаллий чегарачилар уни “90 кунлик миграция қоидасини бузганликда” айблаб, мамлакатни тарк этишини талаб қилганини айтмоқда:

- Мен ҳозир Шереметьевода, полиция изоляторидаман. Мен Дальневосточний университетига доктор бўлганим учун 2012 йилда таклиф этилганман. Ёзги таътил пайтида профессор-ўқитувчилар, аспирант-докторантларнинг Берлиндаги тренингидан қайтиб келаётгандим. Менинг 4 ходимим Польшада, яна 7таси Германияда малакасини оширди. Чегарада мени тўхтатишди “қонунчиликни бузгансан” деб претензия билдиришди. Улар “Сизни огоҳлантирдик, мамлакатни тарк этинг!”, дейишди. Кечқурун Тошкентга билетим бор, бирор нарса бўлмаса, шу рейс билан жўнатворамиз, дейишяпти. Мен ҳеч қайси бир қонунни бузмаганман, ҳамма ҳужжатларим жойида, регистрация ва ҳужжатларни университет ўзи тайёрлайди. Қолаверса, мен ўша университетнинг “Темпус” дастури бўйича иккита лойиҳада ғолиб бўлиб, университетга шу кўрсаткични олиб келувдим, деди Йўлбарсхон Мансуров.

Домла Россиядан бадарға қилиниши ДВФУ олийгоҳида “ҳокимият ўзгаргани” билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Ўзбекистонлик профессор Шереметьево аэропортида ушлаб қолинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00
Бевосита линк

У шу университетнинг аспиранти бўлган ўғли Саиднўмон ҳам бир ой олдин ФМСнинг “қора рўйхатига” киритилгани сабабли шундай хулосага келганини айтади:

- Энг қизиғи, ўша ерда 2 мингдан ортиқ талаба-домлалар бор, бу қарор фақат мен билан ўғлимга тегишли бўлди. Ўғлим негадир Москва вилояти ФМСи томонидан чиқариб юборилган экан. ФСБ ходими аэропортда “Сиз 90 кунда чиқиб кетишингиз керак эди. Бошқа сабабини билмаймиз – биз фақат бажарувчи. ФМС билан ҳам қилинг”, деди. Мен аввалига 2014 йилгача контракт имзолаган эдим. Мутахассислигим - материалшунослик. Бехосдан кафедра мудирлигига 2013 йилда сайланиб қолдим. Ўша контракт асосида мен 2017 йилгача ишлашга ҳаққим бор. Мен университетга ҳам, Таълим ва Ташқи ишлар вазирликларига ҳам хат жўнатвордим. Бу хатоликни ўзимни университетимдан кўряпман. Тушунишимча, кимгадир керак бу нарса, деди домла Мансуров.

Профессор Йўлбарсхон Мансуров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:29 0:00
Бевосита линк

Ҳозирда ўзбекистонлик олим Шереметьево аэропорти изоляторида ҳужжатсиз ва багажсиз қолмоқда.

У ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида икки қаватли кроватлар жойлашган депортация маркази хонасида олинган фотосуратни илова қилди. Фотосуратга профессор Мансуров “Действительно! Умом Россию не понять!” (“Дарҳақиқат, Россияни ақл билан тушуниб бўлмайди”) ёзувини тиркаганини кўриш мумкин.

Бесўнақай тасодиф ДВФУда ишлаётган иккита қариндош орасида бир вақтда бўлиши мумкин эмас”, деб ёзди олим.

Домланинг ўғли Саиднўмон Мансуров ҳам жорий йилнинг 22 июнидан буён Россия ФМСи идорасидан идорасига қатнаб юргани, “выдворение” ноқонуний экани устидан судлашаётганини гапиради:

- Аслида мендан бошланди бунинг ҳаммаси. Мен ҳозир судга бервордим, ФМСдан жавоб кутяпмиз, аммо улар чўзяпти. Университет бизга регистрацияни қилиб берган. ФМС “бу Москва қўйиб берган – биз эмас” деяпти! Инспекторлар бундай қарорга системадаги хатолик сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди. Мен бунининг ҳаммасини миграция тизимидаги камчиликларга боғлаяпман, дейди июнь ойидан буён ФМС системаси билан курашаётганини билдирган ёш олим Саиднўмон Мансуров.

Озодлик юборган расмий сўровга жавобан Шереметьево аэропорти “F” терминали ФСБнинг Чегара хизматининг ўзини таништирмаган ходими ўзбекистонлик профессор Йўлбарсхон Мансуровга Россияга кириш тақиқланганини тасдиқлади.

- Ҳа, у бизнинг “киритилмаганлар хонаси”да ўтирибди. Унга Москва вилояти бўйича УФМСбошқармаси томонидан кириш тақиқланган. Афсуски, бу бизнинг қароримиз эмас, биз фақат бажарувчи. Сизнинг профессорингизни бугун кечки рейс билан Тошкентга жўнатиб юборишяпти. Биласизми, бундай ҳамюртларингиз жуда кўп, тасаввур ҳам қила олмайсиз кўплигини! Ҳар куни ўнлаб қайтариляпти! УФМС ҳатто майда ҳуқуқбузарликлар, масалан, бир кунга қайдингизни кечиктирсангиз, оддий тўланмасдан қолган жарима учун ҳам чиқариб юбораяпти, деди Шереметьево аэропорти чегара хизмати ходимаси.

Профессор Йўлбарсхон Мансуров
Профессор Йўлбарсхон Мансуров

Айни пайтда, Узоқ Шарқ федерал университети матбуот хизмати “вазият ўрганилаётгани”ни билдирди. Олийгоҳ расмийлари техника фанлари доктори Йўлбарсхон Мансуров ДВФУ Инженерия мактаби директори буйруғи асосида ёзги таътилга чиқарилганини билдиришмоқда.

Асли марғилонлик профессор Йўлбарсхон Мансуров 12 ихтиро, 3 монография ва 130дан зиёд илмий мақолалар муаллифи экани университет расмий сайтида кўрсатилган.

Домла Мансуров Россияга таклиф этилишидан олдин узоқ йиллар давомида Тошкент Кимё-технология институти, Фарғона политехника институти, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон Олий Аттестация комиссияси, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар марказида қизғин фаолият юритиб келган, тадбиркорлик билан шуғулланган.

XS
SM
MD
LG