Емайл: bobomatovu@rferl.org
Moskva viloyatining Podolsk shahrida "Hizb-ut-Tahrir" tashkilotiga a’zolikda ayblanib hibsga olingan o‘zbekistonlik Farmon Fayziev ishi bo‘yicha ayblov xulosasi e’lon qilindi. Moskva viloyat prokuraturasi 43 yoshli samarqandlik muhojirni “moskvaliklarni Rossiyada taqiqlangan terrorchilik tashkilotiga da’vat qilishda” aybladi.
Москва вилоятининг Подольск шаҳрида "Ҳизб-ут-Таҳрир" ташкилотига аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган ўзбекистонлик Фармон Файзиев иши бўйича айблов хулосаси эълон қилинди. Москва вилоят прокуратураси 43 ёшли самарқандлик муҳожирни “москваликларни Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотига даъват қилишда” айблади.
29 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган рўйхатдан республикада хорижий оммавий ахборот воситаларининг атиги 30 нафар мухбири аккредитация қилингани маълум бўлди. Чет эллик журналистларнинг аксарияти Хитойдан – улар рўйхатнинг деярли ярмини эгаллаган.
Россия оммавий ахборот воситалари янги “душман” излаб топди. Рус пропагандаси Украина ва АҚШни ўз саҳифаларию ток-шоуларида камроқ “танқид” қилаётгани натижа бермоқда, кўринади. “Медиалогия” компанияси сўровига кўра, 2013 йилдан буён руслар ўзларининг асосий душмани сифатида Туркияни танлагани маълум бўлди. Русларнинг туркларга бўлган душманлик кайфияти ҳатто “террорчи ИШИД”дан ҳам ошиб ўтгани қайд этилди. Тадқиқот натижаларини Москвадан мухбиримиз Умидбек ўрганиб кўрди.
Россиянинг Украинадаги ҳатти-ҳаракатларини танқид қилгани учун аввал техникумдан ҳайдалиб, кейин махсус хизматлар назоратига тушган 18 ёшли Влад Колесников яқинлари ва тенгқурлари ҳақоратлари боис руҳий босимига бардош бера олмай 25 декабрь куни катта миқдорда ухлатувчи дори ичиб, ўз ҳаётига нуқта қўйди.
Ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувда Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланишини тартибли ташкил этиш ҳақида гап бориши айтилмоқда. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга кўра, бу ҳужжат Россияга келаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг мамлакатга кирди-чиқдисини тартибга солади.
Петербурглик аёлни аввал зўрлаб, кейин пичоқлаб ўлдирганликда айбланиб тошкентлик 31 яшар эркак ҳибсга олинди. Жиноят жойидан қочиб, шаҳардан чиқиб кетаётган пайтида ушланган тошкентлик ёнидан марҳум аёлнинг уйидан ўғирланган буюмлар ҳам топилган.
Москвадан алдов йўли билан “Туркияга ишга” деб Сурияга олиб кетилган тожикистонлик 24 ёшли Абдусами ҳозирда Россияда ҳибсга олиниб, Тожикистонга депортация қилиниши хавфи остида яшамоқда. Озодлик билан суҳбатда у ИШИДга ёлловчилар ҳам унга таҳдид қилаётгани боис яшириниб юришга мажбурлигини билдирди.
Америкалик мутахассислар Вашингтоннинг бундай хатти-ҳаракатлари кутилганини таъкидлар экан, Москванинг Украина масаласида позицияси ўзгармаса иқтисодий босим давом эттирилиши мумкинлигини инкор этмади.
Келаси йилда Россияда виза талаб қилинадиган мамлакатлардан ишга жалб қилинадиган муҳожирлар сони 22 фоизга қисқартирилади. Айниқса, Россиянинг юк ва йўловчи ташиш транспорти соҳасида катта қисқартиришлар бўлиши маълум қилинди. Россия ҳукумати қарорига кўра, 2016 йилда ҳам мигрантларга чакана савдо, чодир, бозор ва дорихоналарда савдо қилиш тақиқланганича қолади. Хўжаликнинг қолган соҳаларида ҳам муҳожирлар фаолиятини қонун асосида қатъий чеклаш сиёсати давом этади.
Москвада Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари талаби билан Ўзбекистон бош вазири собиқ ўринбосари Валерий Атаев ҳибс этилди. Давлат маблағини катта миқдорда талон-тарож қилишда гумон қилиниб, Тошкент томонидан халқаро қидирувга берилган Валерий Атаев Россия фуқароси бўлгани сабабли бироздан кейин қўйиб юборилди.
“Ёрдам” Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти раиси, “Мемориал” ташкилоти фаоли Баҳром Ҳамроев Москва вилоятининг Сергиев Посад шаҳри ёнидан ўтувчи трассада ушланиб, полиция бўлимига олиб кетилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Киров шаҳрига марказий-осиёлик сиёсий маҳбуслар ҳимояси билан боғлиқ анжуманга кетаётганида автомобил назорати ходимлари томонидан тўхтатилди.
18 декабрда Халқаро муҳожирлар куни нишонланмоқда. Миграция бўйича Халқаро ташкилот (IOM) 2015 йилда муҳожиратда нобуд бўлган одамлар хотирасига бағишлаб “Шам ёқ” глобал кампаниясини бошлаб, #IamaMigrant (Мен мигрант) хештеги битилган билагузукларни тарқатиб, ўлган ҳар бир мигрантни эслашга чақирмоқда.
17 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин 11-марта Москвада уюштирилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди. Кутилганидек, йиғилганларни асосан Сурия, Туркия, Украина ва Россиядаги иқтисодий инқироз ва коррупция масалалари қизиқтирди.
Ўтган йилнинг 18 сентябрида 6 яшар қизни зўрлашда айбланиб полиция бўлимига олиб келинган 39 ёшли тожикистонлик Фарруҳ Ўрозовнинг жасади эртаси куни эрталаб танасида 75 та калтак изи ва 13 қовурғаси синган ҳолатда полиция кабинетларидан бирида топилган.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва у бошқараётган “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси “Йил ҳомийси” унвонига сазовор бўлди. Петербургда бўлиб ўтаётган IV Халқаро маданий форумнинг махсус комиссияси Алишер Усмоновнинг Россия маданиятига қўшган ҳиссаси учун тақдирлаганини маълум қилди. Алишер Усмонов Россия олигархлари хайр-эҳсон қилаётган маблағларининг учдан бир қисмини бир ўзи сарфлаши айтилмоқда.
Душанба куни Москвада Россия президенти девони олдида “Платон” тўлов тизимига қарши курашаётган ҳайдовчилар норозилик акцияси бўлиб ўтди. Унда катта юк машиналарини бошқарувчи бу ишчилар Компартия депутатлари билан учрашди. Ҳайдовчилар Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг сўзларидан норози эканини маълум қилди.
Россияга киритилмаётган ўзбекистонлик оиласи бир ойдан буён Монголиянинг Баян-Улгий шаҳрида қолмоқда. Оила бошлиғи Федерал миграция идораси бу тушунмовчилик рус чегарачилари хатоси асосида юзага келганини тан олаётганига қарамасдан, уни тузатишга шошилмаётир, дейди.
Россия ҳудудига кириши тақиқланган фарғоналик Музаффар Олтиев уч кундан бери Шереметьево аэропортида қолмоқда. 2007 йилдан буён Рязань ресторанларидан бирида катта ошпаз лавозимида ишлаб келган 28 ёшли Музаффар Россия фуқаросига уйлангани ва 2007 йилдан буён қонунларни бузмасдан Россия ҳудудида яшаб келаётганига қарамасдан чегарачилар томонидан пойтахтга киритилмаëтир.
Москва метрополитенида полициячилар қўллари ва кийимларида портловчи модда излари аниқланган икки марказий-осиёлик ушлангани ҳақида Lifenews нашри пайшанба куни хабар қилган эди.
Давомини ўқинг