Емайл: bobomatovu@rferl.org
Жорий йил июни бошларида Москвадан қаллиғи билан бирга полиция ва фсбчилар томонидан ўғирлаб кетилган андижонлик Шоҳназар Казаков Чеченистон пойтахтида топилди. Грознийдаги Хориж ватандошларини сақлаш марказида қолаётган 29 яшар Шоҳназар чечен қизга унинг ота-онаси рухсатисиз уйлангани учун Россиядан депортация қилинишини кутмоқда. “Мемориал” адвокатлари буни Чеченистон учун “одатий ҳол” эканини таъкидламоқда.
Россия ҳукумати миграция тўғрисидаги қонунларга истиқомат ҳуқуқига эга, яхши пул топувчи ва иш жойи билан таъминланган меҳнат муҳожирларини мамлакатдан чиқариб юбормаслик имконини берувчи ўзгартишлар киритмоқчи.
Россиядаги миграция жараëнини тартибга солиш жорий йилдан бошлаб полиция ваколатига ўтгани меҳнат муҳожирларига қимматга тушмоқда. Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ички ишлар ходимларининг ўзларига нисбатан муомаласи кескин ëмонлашгани, олинаётган ўлпон миқдорининг ҳам ошганини айтмоқда.
Паспортида туғилган йили атайин ëшартирилгани ҳақидаги хабарлар ортидан жамоатчилик диққат-марказига тушган ўзбекистонлик футболчи Илëс Зейтуллаев Озодлик мухбири билан суҳбатда ўзига билдирилаëтган эътирозларга жавоб бериш баробарида¸ ўзбек футболи муаммоларига ҳам тўхталди.
Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида “Сбербанк” бўлимини портлатиш билан таҳдид этган ўзбекистонлик ҳибсга олинди. Ҳодиса жойига етиб келган маҳаллий полиция ходимлари қўлга олинган муҳожир кийимидан иккита бўш пластик шиша топди.
Сешанба 19 июль куни Москвада Россия ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан 11 нафар “Таблиғи Жамоат” ҳаракати вакиллари ушланди. Асосан ўзбек ва тожик миллатига мансуб экани айтилаётган бу муҳожирлардан “ИШИДга хайрихоҳлик билдирилган адабиётлар” мусодара қилинган.
Москва вилоятининг Ногинск шаҳрида ишлаб юрган Ёқубжон Озодлик орқали ўз юртдошларига мурожаат қилиб, Интернетда, айниқса “Одноклассники” ижтимоий тармоғида кўпайиб кетган фирибгарлардан, хусусан авиачипта "сотувчи"лардан огоҳ бўлишга чақирди.
Россияда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа Ўзбекистонга ички сотув нархларида берилади. Икки давлат расмийлари ўртасидаги келишувга биноан, ҳозирда Тошкент сотиб олинаётган қурол-яроғнинг миқдори ва турлари бўйича буюртмага ҳозирда аниқлик киритмоқда.
Шаҳар полицияси берган баёнотга кўра, бозорда "келишмовчилик" бўлган, холос ва у товар бўлиша олмаган бир гуруҳ савдогарлар орасида чиққан. Бироқ Новосибирск шифохоналарига бу жанжалда жароҳат олган меҳнат муҳожирлари келтирилгани маълум бўлди.
Москвадаги “Ёрдам” масжиди имом-хатиби, "муҳожир мусулмонлар ҳимоячиси" сифатида танилган шайх Маҳмуд Велитов ҳибсга олинди. “Ёрдам” масжиди ва имомнинг уйида махсус хизматлар томонидан тинтув ишлари олиб борилаётгани Озодликка маълум.
Татаристоннинг Қозон шаҳридаги Республика шифохонаси ва бошқа тиббий муассасалар уйда бола туққан тожикистонлик муҳожир аёлни қабул қилишдан бош тортмоқда. Чақалоқнинг ўзбекистонлик отаси туғруқхонада бериладиган маълумотномасиз болани Россиядан олиб чиқиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш имконсиз қолаётганини айтмоқда.
Москва вилоятининг Наро-Фоминск туманида фоҳишахона очганликда гумонланаётган 38 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди. Апрелевка қўрғонидаги "притон"ни аёл 28 ёшли синглиси билан бошқариб келгани айтилмоқда.
Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари орасида шу йилнинг май ойида йўқолиб қолган Илҳом Боймановни яқинлари қидирмоқда. 33 яшар муҳожир йигит поездга чипта олиб, Петербургда кутиб ўтирган опа-сингиллари ёнига етиб бормаган.
Петербургда ўз аёлининг хушторини 45 000 еврога “заказ” қилган ўзбекистонлик йирик бизнесмен ҳибсга олинди. Терговчилар Самарқанддан қочиб кетган аёлни таъзирини бериш мақсадида у Санкт-Петербургга махсус келгани ва қотилликни содир этишга “розилик” берган оператив ходимга пул бераётганида қўлга олинганини таъкидламоқда.
Екатеринбург прокуратураси маҳаллий полицияга шаҳарда меҳнат қилаётган муҳожирларни оммавий тартибда полиция бўлимларига олиб келишни тақиқлади. Шаҳар прокуратураси ҳуқуқ ҳимоячиларининг 1041 мигрантнинг полицияга келтирилиши ортидан қилган арзи асосида текширув ўтказилганини билдирди.
Воронеж, Липецк ва Ижевск шаҳарларида GM Uzbekistan автоконцерни директори ва "Ўзавтосаноат" ҳиссадорлик компанияси раисининг собиқ муовини Тоҳиржон Жалиловга тегишли экани ишонилган “Малика” шарқ ошхоналари тармоғи сотувга қўйилди. Жалилов апрель ойида Ўзбекистонда йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда айбланмоқда.
Шу йилнинг 30 июнида Россиянинг Архангельск шаҳрида ҳибсга олинган ўзбекистонлик қочқин Олим Очилов Инсон ҳақлари бўйича Европа суди қарорига хилоф равишда Ўзбекистонга бериб юборилди. Ҳимоячилар Ўзбекистонда “террорчилик ва эктремистик ташкилотларга, жумладан “Туркистон Ислом ҳаракати”га алоқадорликда гумонланаётган 27 яшар навоийлик бу йигит 1 июль куни Москванинг Домодедово аэропорти орқали чиқариб юборилганини айтмоқда.
Ўзбекистон махфий хизматлари Туркиядаги портлашларда иштирок этганликда гумонланаётганлар борасида ҳеч қандай расмий ҳужжат олгани йўқ. Россия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб шундай хабар тарқатди.
Ўзбекистон фуқароси Москванинг Внуково аэропортидан Самарқандга учаётган учоқдан бортда сигарет чеккани учун тушириб қолдирилди. Аэропорт маъмуриятида ўзбек муҳожири маъмурий жавобгарликка тортилганини билдиришди.
Президент Владимир Путинга ишонувчи россияликлар сони охирги бир ой давомида 2 фоизга камайди, бироқ унинг сиёсатини қўллаб-қувватловчилар 1 фоизга ошди. Россиянинг “Левада” маркази олиб борган тадқиқотга кўра, Россия ҳукумати ва парламенти ишини мамлакатнинг деярли ярим аҳолиси маъқул деб топмаган.
Давомини ўқинг