Емайл: bobomatovu@rferl.org
23 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда автобензин нархлари 35 фоизга оширилди. Ўзбекистон минтақаларида бензин билан боғлиқ вазият қай аҳволда? Газ ва солярка нархлари қанчага ўзгарди?
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми 2016 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ярим миллион тоннадан ошди. Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Статистика бўйича давлат қўмитаси қўшма ҳисоботига кўра, ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан ўсиш 40 фозни ташкил этган. Полиз ва мева муҳсулотлари экспортининг бу даражада ўсиши ўзбек деҳқонлари даромадларига таъсири сезилдими?
Чоршанба куни Берлинда бўлиб ўтган “Норманд тўртлиги” форматидаги етакчи давлатлар учрашувида Донбасс ҳудудига ЕХҲТ ҳарбий миссияси киритилиши тўғрисида келишиб олинди.
18 октябрда Фарғона вилоятнининг Ўзбекистон туманидаги Шўрсув ҳарбий полигонида содир бўлган авиаҳалокат сабабларини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат махсус комиссия ўрганмоқда. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги ўз манбаси хабар қилди.
Россиядан Ўзбекистонга ижтимоий тармоқлар орқали авиачипта сотиб олаётган муҳожирлар Интернет-фирибгарлар ўлжасига айланганидан шикоят қилмоқда. Ўзбекистон Ҳаво йўллари эса сохта авиачипталар сотилиши олдини олиш мақсадида онлайн бронлаш хизматини йўлга қўйди.
Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолисидан икки давлат ўртасидаги чегарада вазият бироз юмшагани тўғрисида хабарлар келмоқда. Маълумотларга қараганда, нафақат борди-келди масаласида енгиллик, балки икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам жонланиш кузатилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий қайдга туриш тартибига ўзгартишлар киритди. Унга прописка қилишга имкон берилган 59 давлат идоралари амалдорларидан ташқари, оддий ватандошлар қайдига тегишли бошқа бир қатор жиддий ўзгартишлар киритилди. Шунингдек, хорижликлар ва ватандошлиги йўқ шахслар учун ҳам прописка қилиш тартиби осонлаштирилди.
Говорит Москва: “Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон ички сиёсатига таъсири ошиб бораётир”. Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатилаётган бу тахминда Ўзбекистонда вақтинчалик президентлик вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев мустақил сиёсат юргизишига шубҳа билдирилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент ва республиканинг бошқа ҳудудларида “фоҳишахонага айлантирилган” квартираларнинг суд ҳукми билан тортиб олиш ҳолатлари кўпайгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистонлик квартира эгалари мулклари Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 131 моддаси – “Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш” асосида мусодара қилинаётганини билдирмоқда.
Ўзбекистонга Россиядан уй-рўзғор буюмлари олиб кираётган меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон божхонасида муаммоларга дуч келмоқда. OzodJavob эшиттириши Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан боғланиб, тингловчиларимизнинг аксариятини қизиқтираётган саволларга жавоб топишга уринди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида мол ўғрилиги кўпайганини Озодликка хабар қилган маҳаллийлардан бири милиция ходимларининг масалага бепарволигидан арз қилди. Қарши туман милициясида ҳозирча бирорта мол ўғриси бу жиноятлар асосида жиноий жавобгарликка тортилмаганини тасдиқламоқда.
Пахта йиғим-терими мавсумида Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида техника билан боғлиқ муаммолар вужудга келмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали Озодликка келаётган хабарлардан айрим хўжаликлар қишлоқ хўжалиги ва йўловчи транспортдан муаммолар пайдо бўлаётганини билдирса, яна бошқалари техника билан таъминланишда муаммо йўқлигини гапирмоқда.
Ҳаваскор бокс халқаро ассоциацияси (AIBA) Рио-де-Жанейродаги бокс мусобақаларида иштирок этган 36 нафар ҳакамни вақтинчалик муддатга ҳакамлик қилишдан четлаштирди. Бошлаб юборилган суриштирувда Бразилияда ўтган Олимпия ўйинларидаги бокс бўйича ҳакамликка бўлган эътирозлар текширилади.
Ўтган ҳафта охирларида Ўзбекистонда об-ҳавонинг ёмонлашиши туфайли пахта теримига навбатдаги сафарбарлик бошланди. Ёмғир ёғиши ва совуқ тушиши натижасида олдин сафарбар этилган кўплаб теримчиларнинг уйларига кетиб қолиши кўпайган. Пахта даласига нафақат вилоятлардаги коллежлар, балки пойтахтдаги айрим олий ўқув юртлари ўқитувчи-талабалари чиқарилди.
6 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи доирасида Эронга қарши майдонга тушади. Терма жамоа мухлисларидан келиб тушаётган хабарларга кўра, ўйин олдидан яна икки кун бўлишига қарамасдан, “Бунёдкор” стадионида ўтказилажак ўйинга чипталар аллақачон сотилиб бўлган. Айни пайтда номинал нархи 25 минг сўмлик билетларни олибсотарлар стадион атрофида 100 минг сўмдан пулламоқда.
Тошкент тадбиркорлари бозорларда терминал орқали сотиб олинаётган товарга қўйилаётган устамани 20 фоиздан оширишга мажбур бўлаётгани ва мижозларни йўқотаётганидан арз қилмоқда. Пойтахтда савдо қилаётган бозорчилар буни нақд пулнинг тақчиллиги ва терминал орқали савдо қилаётган нуқталарнинг камлиги билан изоҳламоқда.
Фарғона вилоятининг Риштон туманида давлат белгилаб қўйган қатъий нархли ўсимлик мойи пахта теримига чиқмаган оилаларга сотилмаяпти. Теримда иштирок этганларга эса, уларни рағбатлантириш мақсадида, саноат моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.
Тожикистон президенти билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 29 сентябр куни Тожикистон президенти билан учрашув чоғида икки давлат ўртасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва дўстона алоқаларни тобора кенгайтириш йўлларини муҳокама этди. Мутахассислар бу учрашувни расмий Тошкент ва Душанбе ўртасидаги муносабатлар илиқланишининг биринчи қадами ўлароқ баҳоламоқда.
"Пахтага чиқишга ҳам, чиқмасликка ҳам ҳаққингиз бор. Иш берувчининг ҳам, давлат органларининг ҳам ишдан бўшатишга ҳаққи йўқ. Бу қонунда белгиланган". Бу гапни Озодликка Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси расмийси айтди.
Бокс бўйича жаҳон чемпиони "тошкентлик йўлбарс" Руфат Рисқиевнинг оёғи қорасон туфайли ампутация қилинди. Тошкентдаги 16-касалхонада қолаëтган кекса спортчи амалиëтдан сўнг секин-аста ўзига келаëтганини билдирди.
Давомини ўқинг