Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Россиядан зарурий дори-дармон ва тиббиёт асбоблари сотиб олишда кўмак сўради. Россиянинг РБК нашрига кўра, гап 167 хилдаги дори ва 22 турдаги тиббиёт асбоблари ҳақида кетмоқда. Россияги дори ишлаб чиқарувчилар бундай сўров Ўзбекистонда валютани конвертациялаш муаммолари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Андижонлик тадбиркорлар оиласи ўзлари қуриб битказган икки қаватли тикув цехи “ноқонуний қурилгани” важи билан маҳаллий ҳокимият ва прокуратура талаби билан бузилаётганидан Озодликка арз қилди. Андижон вилояти Пойтуғ шаҳрида жойлашган бу бинони аукционда сотиб олганини гапирган избосканликлар унда ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш ва 30га яқин одамни иш билан таъминлашни режалаштирганидан гапирди.
2017 йилдан бошлаб Россияга келувчи барча чет элликлар мажбурий тарзда бармоқ излари топширади. Россияда биометрик қайдга олишга барча россияликлар ҳам тортилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг марҳум президенти қизи Гулнора Каримованинг ўлими ҳақидаги хабар Россия ҳамда айрим бошқа хориж газета-журналларида жиддий муҳокамаларни келтириб чиқарди. Соҳа мутахассислари аниқланган маълумотларнинг айниқса Ўзбекистон каби ахборотга ташна жамиятларда жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирмоқда.
"Ўзбекистонликлар Ички ишлар вазирлиги ходимларини видео ёки фотосуратга олишга ҳақли". Милиционерларнинг ноқонуний ҳаракатини видеога олгани учун босим остида қолган ўзбекистонлик Дилшодбекнинг Бош вазир виртуал қабулхонасига йўллаган шикоятига шундай расмий жавоб берилди.
Москванинг Мешчанский туман суди Москва ва Санкт-Петербургда портлаш уюштиришда гумонланиб қўлга олинган яна 2 ўзбекистонликни кейинги 2 ойга ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор чиқарди. Олдинроқ бошқа 2 ўзбекистонлик ҳибсга олинган эди.
Қозоғистоннинг Оқтўбе шаҳрида яшаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бир неча ойдан бери иш ҳақини ололмаётир. Ишсиз ўтирган наманганлик муҳожирлар ёрдам сўраб Озодликка мурожаат қилди. Бригада бошлиғи ўз ишчиларига меҳнат ҳақини беролмагани сабабли жавобгарликка тортилиши мумкинлигидан гапирди.
Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) Тошкентдаги Алоқа марказини ёпишга қарор қилди. НАТО расмийларига кўра, 2017 йилдан бошлаб ташкилотнинг Тошкентдаги бўлинмаси иши Брюсселдаги марказий идорага кўчирилишига қарамасдан, Ўзбекистон билан ҳамкорлик давом эттирилади.
Москванинг Жануби-Шарқий округида полицияга келган муҳожир хотини уни ИШИДга қўшилишга ва пойтахт метросида портлаш уюштиришга даъват этаётгани устидан шикоят қилди. Маҳаллий ахборот воситаларида тарқатилган бу хабарга кўра, эр-хотин полицияга келтирилган. Россияда эса ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибс этилаётган аёл ва эркаклар сони кўпаймоқда.
Руминия чегарасида Ўзбекистон талаби билан халқаро қидирувда бўлган 37 ёшли Изатуллоҳ Муҳаммадсобиров ҳибсга олинди. Швеция ватандоши бўлганандижонлик бу қочқин Интерпол рўйхатида экани сабабли 1 ойга ҳибсда қолдирилди.
Тошкентнинг Черняевка чегара назорат пунктида Ўзбекистонга киритилмаган ўшлик Одинахон Маткаримова юрак ҳуружидан вафот этди. Яқинларининг Озодликка билдиришича, кеча Маткаримова ўз юртида дафн этилди.
Россияда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 10 муҳожир "Исломий давлат" гуруҳига мансубликда гумонланиб қўлга олинди. Федерал хавфсизлик хизмати расмий хабарига кўра, ҳибс этилган шахслар Москва ва Санкт-Петербургда қатор террорчилик актларини содир этишда гумонланмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида идора раҳбари Абдулазиз Комилов виртуал қабулхонаси иш бошлади. 2016 йилнинг 10 ноябр куни иш бошлаган қабулхона “дунёнинг барча минтақаларидан” бўлган арз-шикоятларни қабул қилиши айтилди. Айни пайтда, виртуал кутубхонага бўлаётган ўзбекистонликлар мурожаатлари юзасидан бошқа давлат идораларида ҳам "шикоятлар билан ишлаш" бўлимлари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг турли минтақаларидаги ўзбек жамоалари билан Россияга меҳнат муҳожирларини ишга олиб келиш бўйича шартномаларни имзоламоқда. Жумладан, Кемерово ва Красноярск ўлкаларида Ўзбекистон ватандошларига кўмак бериш мақсадида “жонли алоқа” воситаси ишга туширилаётир. Россиядаги ўзбек диспораси раҳбарлари бундай келишув натижасида Россияда “назорат остидаги миграция” вужудга келишини башорат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия 2016 йилнинг охирига қадар ҳўл мева ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун “яшил коридор” очади.
ГОВОРИТ МОСКВА: АҚШда икки йирик партия номзодлари Ҳиллари Клинтон ҳамда Дональд Трамп ўртасида бўлаётган сайловларга бутун дунёда қизиқиш билдирилаётгани маълум. Ўз юртида эркин танловдан маҳрум этилган россияликлар ҳам океан ортидаги сайловларни қизиқиш билан кузатаяпти. Аммо Кремл оммавий ахборот воситалари орқали рус жамиятида Америкадаги сайловларга ўзига хос муносабат шакллантирмоқда.
Тошкентлик тадбиркор Олим Сулаймоновнинг прокуратура ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан Youtube.com портали орқали Бош вазир ва муваққат президент Шавкат Мирзиëевга қилган очиқ видеомурожаати ижобий ҳал бўлгани ортидан¸ айни жасоратга қўл ураëтган ўзбекистонликлар кўпая бошлади.
Ўзбекистонда яна учта янги - Фарғона вилоятида "Қўқон", Самарқанд вилоятида "Ургут" ва Бухоро вилоятида "Ғиждувон" Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) барпо этилади. Бу иқтисодий зоналар зиммасига маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, давлат бюджет тушумини ошириш ҳамда хориж сармояларини жалб қилиш юклатилгани айтилмоқда.
Шу йилнинг 2 ноябридан Ўзбекистонда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) миссияси иш бошлади. Бу Ўзбекистонда ўтказилажак президент сайловларини кузатишга юборилган биринчи тўлақонли кузатувчилар миссияси экани айтилмоқда.
Украина Давлат миграция хизмати “Айдар” қўнгиллилар батальони сафида Донбассда сепаратчиларга қарши жанг қилган ўзбекистонлик Шавкат Муҳаммадга қочқинлик статусини бермади. Учинчи маротаба рад жавобини олган Шавкат Муҳаммад Украинадан чиқиб, Европа Иттифоқи ҳудудига кетишни режалаштираётганини маълум қилди. Украинадаги ҳуқуқ ҳимоячилари Шавкат Муҳаммад кабилар кўплигига эътибор қаратмоқда.
Давомини ўқинг