Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москвада ўзбекистонлик таксичи салонида қолдириб кетган 100 минг рубл ва бошқа ҳужжатларини мижозига қайтарди. Асли кировлик бўлган мижоз Павел Шапкин таксичи йигит билан селфи тушгани, аммо хурсандлигидан ҳатто унинг исмини сўрашёдидан кўтарилганини ёзди.
19 июн куни Россиянинг Тула вилоятида “Исломий давлат”га одам ёллаганликда айбланаётган яна бир муҳожир ҳибсга олинди. Ўзбекистонлик Зоҳид Аслоновни қўлга олишда ФСБ, Ички ишлар вазирлиги ва Росгвардия кучлари иштирок этгани айтилмоқда.
Москвада 5 нафар марказий осиёлик муҳожир “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзоликда айбланиб 15 йилдан 18 йилгача қамалди. Суд бу шахсларни террорчи деб ҳукм чиқарган бўлсада,уларга қўйилган айбловларнинг барчасини рад этмоқда.
Ёқутистоннинг қурилиш майдончаларидан бирида 15 июн куни меҳнат муҳожирлари орасида оммавий муштлашув бўлди. Видеотасвирга олинган жанжал турли пудратчи ташкилотлар ишчилари орасида бўлгани хабар қилинмоқда. Баъзи маҳаллий нашрларга кўра, инцидент иштирокчилари марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидир.
Россияда Ўзбеклар, ўзбекистонликлар Бутунроссия конгресси (ВКУУ) фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Россия Адлия вазирлиги ташкилотга 2017 йил 24 ноябргачага тегишли “ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф” этиш топшириғини берди.
Россия ҳуқуқ тартибот идоралари Москвани бир ой давомида нолегал мигрантлардан тозалаш буйруғини олди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 2017-йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги мусобақасига Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарлари ноқонуний меҳнат муҳожирларидан “тозаланади”.
Россиянинг Брянск вилоят суди келиб чиқиши ўзбекистонлик Украина ватандошини Ўзбекистонга бериб юбориш тўғрисида қарор чиқарди. Озодликка маълум бўлишича, 38 ёшли шаҳрихонлик Абдуманнон Жумабоев жорий йил апрелида Санкт-Петербургда қамоқхонада ётиб чиққан, лекин уни Россия Бош прокуратураси талаби билан шаҳарнинг Фрунзе туман суди озод қилган. Ҳимоячисининг айтишича, Жумабоев Ўзбекистон хавфсизлик хизмати томонидан “диний-экстремистик ташкилотга аъзоликда” гумон қилиниб, қидирувга берилган.
Жорий йилнинг 1 чораги натижаларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул маблағлари ҳажми ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 50,8 фоизга ошган. Россия Марказий Банки 2017 йилнинг январидан март ойи охиригача Ўзбекистонга 570 миллион АҚШ долларига тенг маблағ жўнатилганини қайд этди.
Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ўзбекистонда берилган аксар ҳайдовчилик гувоҳномалари “халқаро Конценция”га тўғри келмаслигини гапирмоқда. Автомобил назорат инспекторлари Ўзбекистонда берилган гувоҳнома эгаларидан 6 ойлик қайта ўқиш курсларини битириш ва маҳаллий ҳайдовчилик ҳужжатини олишни талаб қилмоқда.
Россиядаги “Қийноқларга қарши қўмита” мурожаат қилган бир неча шахс Москва шаҳар суди биносида судланувчиларни қийноққа солиш хонаси мавжудлигини билдирган. Қўмитага тақдим этилган фотосуратда ўзбекистонлик Комрон Усмоновнинг кишанланган икки қўли девордаги халқага осиб қўйилгани тасвирга туширилган.
1 июндан 12 июлгача Россияга кириб келаётган чет эл ватандошлари Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида бир сутка давомида рўйхатдан ўтиши лозим. Акс ҳолда улар мамлакатдан чиқариб юборилади.
Россия Давлат Думаси чет элдан келиб ишлаётган ҳайдовчиларга Россиядан ташқарида берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан кейинги йил ёзигача ишлашга рухсат берилишини қўллаб-қувватламади.
Москванинг Мешчанский туман суди қарори билан, террорчилик актини тайёрлашда гумонланаётган яна тўртта муҳожир ҳибсга олинди.Россия пойтахти жамоатчилик транспортида портлаш уюштиришда айбланаётганлар орасида икки нафар ўзбекистонлик ҳам бор. Санкт-Петербургдаги портлаш ортидан ФСБ Россиянинг деярли барча минтақаларида “ИШИДга алоқадор террорчи ва экстремистларни” ҳибсга олаётгани кузатувчиларни шубҳалантирмоқда.
Россия Конституциявий суди хорижлик ва ватандошлиги йўқ шахсларни полициянинг махсус муассасаларида ва депортация лагерларида асоссиз ва чекланмаган муддат ушлаб туришни ғайриқонуний деб топди. Конституциявий Суд Россия қонун чиқарувчиларидан приёмникларда бесабаб узоқ муддат ушлаб турилаётган муҳожирлар масаласида тегишли федерал қонунларга ўзгартиш киритишни талаб қилди.
Миллиардер Алишер Усмонов янги чиқишида россиялик мухолифатчи Алексей Навалний билан баҳс-мунозарага киришмаслиги ва фақат суд орқали гаплашишини билдирди. Бундан олдинроқ Навалний уни юзма-юз баҳсда иштирок этиш ва саволларига жавоб беришни талаб қилган эди.
Қурилишига 10 йилдан кўпроқ вақт ва 900 миллион доллар сарфланган Санкт-Петербургдаги марказий “Зенит-Арена” стадионида мутахассислар аммиак моддасининг рухсат этилганидан 2,5 баробар кўплигини аниқлади. Стадион эгалари бунинг учун дуч келган жойда ҳожат чиқарган меҳнат муҳожирларини айбламоқда.
Замоскворецкий туман суди полиция бўлимида ўлдирилган меҳнат муҳожири ҳаётини 200 минг рублга баҳолади. Бундан 2,5 йил олдин Солнечногорск туман полиция бўлимига зўрлашда айбланиб олиб келинган 39 яшар Фарруҳ Ўрозовнинг 13 қовурғасини синдириб ўлдирган уч полиция ходимини суд 6 ва 7 йиллик қамоққа маҳкум этган эди.
Алишер Усмонов пайшанба куни қилган видеомурожаатида мухолифат етакчиси Алексей Навалнийдан кечирим сўрашни талаб қилди. Асли ўзбекистонлик олигарх Коррупцияга қарши жамғарма (ФБК) асосчиси Навалнийни “жиноятчи”, “бесавод”, “аблаҳ” ва “омадсиз бизнесмен” деб атади.
Москва шаҳар суди Петербургдаги портлашда иштирок этганликда айбланаётган чустлик Шоҳиста Каримованинг шикоятини рад этди ва уни ҳибсда қолдирди. Суд жараёнида ўзбекистонлик муҳожир аёл жиноятга алоқаси йўқлиги ва уни “подставка” қилишганини билдирди.
“Мосгортранс” ташкилоти Россия пойтахтида автобус ҳайдаш учун ўзбекистонлик ҳайдовчилар танлаб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигида ҳам Озодликка бундай маълумот ҳақиқатдан йироқлигини билдиришди.
Давомини ўқинг