Емайл: bobomatovu@rferl.org
Подмосковьенинг Химки шаҳрида ярим йилдан бери бозор ва савдо тармоқларида талон-тарожлик билан шуғулланиб маҳаллий тадбиркорларни қурқувда ушлаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Асосан шимолий кавказлик ҳамда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат "байналмилал" босқинчилар ўзларига “Қора мушук” деган ном танлашган.
Тўрт нафар ўзбекистонлик франциялик тадбиркор ва унинг оиласини ўлдирганликда айбланмоқда.
Қозоқ мухолифатчилари 3 апрел кунги сайловларда Нурсултон Назарбоев 90 фоиздан кўпроқ овоз олишини башорат қилмоқда.
Қозоғистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловлари деярли ҳеч қандай муаммоларсиз ва қонунбузарликларсиз ўтаётгани айтилмоқда.
"Мигрантнинг ягона картаси" ташаббускорлари шу тариқа ўзбек муҳожирлари ижтимоий ҳимоясини таъминламоқчи.
Россияда гипермаркет аравачасидан топилган 7 ойлик Амиржоннинг онаси ўзбекистонлик "нолегал" бўлиб чиқди.
26-27 март кунлари Юлдуз Усмонова Россиядаги ўз мухлисларига янги концерт дастурини тақдим этди.
Россия Муфтийлар Кенгаши раиси мамлакатдаги парокандаликни кучайтирувчи таҳдид Кавказ эмас, Москвадан тарқамоқда, деган фикрда.
Россияга вақтинча яшаш учун келаётган чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миграция қайдига туриш мухлати 3 кундан 7 кунгача узайтирилди.
Москвада ўтказилган халқаро форумда марказий-осиёлик мардикорлар муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.
Москвада бу йил Наврўзнинг 19 мартдан 21 мартгача Россия пойтахтининг Лужники стадионида концерт ва томошалар билан нишонланиши эълон қилинган эди. Лекин байрам тантаналари фақатгина 20 март куни қисқартирилган вариантда ўтказилди.
Ўзбекистонда сиëсий ва диний эътиқоди учун таъқибга учрагани даъвосини асослай олмагач¸ бошпана сўрови рад этилганлар Норвегиядан ихтиëрий тарзда кетишни истамагани боис¸ айни кунларда мамлакат полицияси уларни мажбурий тарзда ватанига юбормоқда.
Шу йилнинг 25 июл куни машҳур рус шоири, қўшиқчиси ва актери Владимир Висоцкий ҳақидаги фильм Россия киноэкранларига чиқади. 1979 йилда Ўзбекистон бўйлаб гастролда бўлган Висоцкий ҳақидаги кўп серияли фильм сценарийсини унинг ўғли Никита Висоцкий ёзди.
Санкт-Петербургда муҳожирларга мўлжалланган “ижара уйлари” номли ётоқхонанинг биринчиси ишга тушди. Ётоқхонанинг очилиш маросимида иштирок этган Петербург ҳокими Валентина Матвиенко махсус дастур доирасида бундай уйларнинг қурилиши давом этишини баён қилди.
11 март куни Москванинг Братеево туманида полиция ходимлари ўтказган рейд пайтида ўзбекистонлик 27 ёшли Ибодулла Мамажонов ҳибсга олинди. Братеево туман Ички ишлар бўлими ходимининг Озодликка айтишича, Ўзбекистонда экстремизмда айбланаётган Ибодулла Мамажонов ватанига экстрадиция қилиниши мумкин.
Москвага қонунан меҳнат қилгани келган ва меҳнат шартномаси асосида ишлаётган муҳожирларга ижтимоий ёрдам берила бошланади. Москва ҳукумати ишлаб чиқаётган қонунга кўра, меҳнат муҳожирларига жумладан, тиббий суғурта, болаларига ёрдам пуллари ва бошқа имтиёзлар тақдим этилиши кўзда тутилган.
Россияда “Путин саройи” номини олган Қора денгиз бўйида қурилаётган ҳашаматли дам олиш комлекси билан боғлиқ шов-шув давом этмоқда. Қурилиши учун 1 миллиард АҚШ доллари сарфлангани айтилаётган саройни куни кеча бизнесмен Александр Пономаренко 350 миллион АҚШ долларга сотиб олгани хабар қилинди.
Норвегия пойтахти Ослода асли ўзбекистонлик мустақил журналист Евгений Дьяконов маҳаллий сўл радикал ёшлар томонидан калтакланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Норвегиянинг TV2 канали Дьяконовнинг ҳужумга учрагани ҳақидаги репортажни эфирга берди.
Москванинг шарқий қисмидаги Гольяново полиция участкаси ходимига қуролланган ҳужум уюштирилди. Дастлабки тахминларга кўра, оғир жароҳат олган полиция майори Гагик Биняминян маҳаллий миллатчилар томонидан отиб кетилган.
Москва мэри Сергей Собянин пойтахтдаги барча мигрантларни нафақат қайдга олиш, балки улар ижтимоий ҳимоясини ҳам таъминлаш зарурлиги ҳақида гапирганидан сўнг¸ шаҳардаги ташландиқ уй ва биноларда ноқонуний яшаётган муҳожирларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди.
Давомини ўқинг