Емайл: bobomatovu@rferl.org
Санкт-Петербург шаҳрида марказий осиёликлар учун “Турон” газетаси чоп этила бошлади. Ўзбек тилида чоп этилаётган газетанинг дастлабки сони, нашр мутасаддиларига кўра, Петербургнинг Жомеъ масжиди, савдо расталари ва қурилиш жойларида бепул тарқатилмоқда.
Ливиянинг 42 йиллик диктаторини халқ исëни бошланиб¸ мамлакат фуқаролар уруши домига тортилаëтган кунлар арафасида бевосита Триполида кузатган тюменлик қози Фотиҳ Гарифуллин Муаммар Қаддафий фаолиятининг айнан шу жиҳатига урғу беради.
Шимолий Кавказ минтақасида жойлашган Қабардин-Болқор Республикасининг Налчик, Чегем ва Черек туманларида 27 феврал куни эрталабдан аксилтеррорчилик амалиёт (АТА) тартиби кучайтирилди.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари БМТ Бош котиби Пан Ги Мунга мурожаат қилди. Унда Афғонистонда наркотик моддаларнинг етишитирилиши “халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид” деб таърифланишини сўраган.
Россиянинг Мордовия Республикаси пойтахти Саранскда 19 феврал куни 3 киши ўлдириб кетилди. Воқеадан кўп ўтмай Мордовия ва қўшни вилоятларда бу қотилликларни содир этганликда гумонланаётган ўзбекистонлик Раҳимбой Ҳасанов қидирувга берилди. Айрим хабарларга кўра, у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
Россия Императори Александр II крепостнойлик тузуми ва қулликнинг барча кўринишларини бекор қилганига шу кунларда 150 йил тўлди. Орадан шунча вақт ўтгач Россияда “кўнгилли қуллик” тушунчасининг пайдо бўлганини ҳақида гапирмоқда мутахассислар.
Шанба куни Москва вилоятининг Видное шаҳарчасида яна бир ўзбекистонлик қочқин ҳибсга олинди. Москвадаги Инсон ҳуқуқлари институтига кўра, Россияда бошпана изловчи мақомига эга бўлган Дилмурод Салимов Ўзбекистон томонидан диний экстремизмда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
19 феврал куни Москванинг Пушкинская майдонида мухолифат ҳаракатларининг Владимир Путин ҳукумати истеъфоси талаби билан норозилик митинги ўтказилди. Минг кишилик бу намойишнинг айрим иштирокчилари ҳатто Россия Федерациясини тарқатиб юбориш талаби билан чиқдилар.
Москва шаҳар прокуратураси, Москва шаҳар суди қарори чиққунга қадар, “Ноқонуний иммиграцияга қарши ҳаракат” – ДПНИ миллатчи ташкилоти фаолиятини расман тўхтатилганини эълон қилди. Шаҳар прокуратураси қарорига кўра, ДПНИ экстремистик ташкилот деб эълон қилинган.
Россиянинг Газпром газ монополисти 2011 йилда Марказий Осиё давлатларидан сотиб оладиган газ нархини пасайтириш борасида музокара олиб бормоқда. Мутахассислар Газпромнинг Марказий Осиё давлатлари билан нархларни пасайтиришга қаратилган сиёсатини Европа истеъмолчилари томонидан босимнинг кучайгани билан изоҳлашмоқда.
Киевдаги тергов изоляторида тўрт нафар Ўзбекистон экстрадиция қилиниш хавфи остида қолмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди уларнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини тўхтатиш ҳақида ҳукм чиқарганига қарамай Украинада инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани боис, қочқинлар тақдири хавотирга сабаб бўлмоқда.
Москва шаҳар Савёлово туман судида мухолифат етакчилари Борис Немцов, Владимир Милов ва Владимир Рижковларнинг Россия Бош вазири Владимир Путин ва Россия Давлат Телерадиокомпанияси устидан берган даъво аризалари кўриб чиқила бошланди.
Сталин татарларни Қрим ярим оролидан Ўзбекистонга сургун қилганида уч яшар болакай бўлган Мустафо Жамил совет замонидаëқ ўз халқи сиëсий ҳақлари учун фаол курашчига айланди ва орадан 60 йилдан кўпроқ вақт ўтиб ҳам¸ бу курашини давом эттирмоқда.
“Солженицин уйи”да Алишер Навоий таваллудининг 570 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда Москвадаги Ўзбек миллий-маданий маркази вакиллари, дипломат ва талабалар билан бир қаторда Навоий ижоди билан қизиқувчи юзлаб москваликлар ҳам қатнашди.
3 феврал куни Россия Олий Суди ўз қарори билан қарийб бир йилдан бери давом этаётган қувалик Шокиржон Солиев ишига якуний нуқта қўйди. Суд қарори билан Солиев ватанига экстрадиция қилинмайдиган бўлди.
Москвадаги Миграция хизмати бўлимларидан бирида қўлга олинган бухоролик Абдусами Раҳмонов¸ Ўзбекистонда “Ҳужра” диний ташкилотини тузганликда айбланиб қамалган оиланинг қочқинликдаги аъзоси ва Тошкент Москвадан унинг экстрадициясини сўрамоқда.
2 феврал куни кечқурун Россиянинг Ростов вилоятида яшаëтган муҳожир ўзбек оиласида фожиа рўй берди - содир бўлган ёнғин оқибатида оиланинг тўрт аъзоси нобуд бўлди, врачлар танасининг 70 фоизига қадар куйиб кетган яна икки боланинг омон қолишига шубҳа билан қарамоқда.
Ўзбекистон элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев Россия Федерацияси Кенгаши раиси Сергей Миронов билан учрашувида¸ Россияда катта шов-шувга сабаб бўлган “Корепанов иши” юзасидан расмий изоҳ беришга ваъда қилган ва шу боис Ўзбекистон қамоғига ташланган рус полковниги учун озодлик талаби билан 2 февралга белгиланган Москвадаги пикет тўхтатилган.
Москвада шу йилнинг январ ўрталарида қўлга олинган 5 нафар самарқандлик таксичи камида тўртта қотилликни содир этганликда гумонланмоқда. Маълумотларга кўра, бу кимсалар шу каби бошқа қатор жиноятларни содир этган бўлиши мумкин.
Жума куни Россия Давлат думаси «Полиция тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритди. Қонуннинг янги таҳририда ҳуқуқ ҳимоячилари ва оддий фуқароларнинг киритган таклифларига биноан полициячиларнинг ваколатлари жиддий тарзда чеклангани айтилмоқда.
Давомини ўқинг