Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россия Президенти Владимир Путин хориж фуқароларига Россияда рухсатномасиз меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берди.
Россияда яшаб меҳнат қилаётган мигрантлар сони бўйича ўзбекистонликлар яна биринчи ўринда. Бу маълумот Россия Федерал Миграция хизмати томонидан биринчи маротаба чоп этилган ҳисоботда келтирилди.
27 декабр куни ўзини тергов изоляторида осиб ўлдирган Абдусамад Фазлиддинов жасади Москвадан Наманганга юборилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Фазлиддинов Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари билан бўлган учрашувдан кейин ўз жонига қасд қилганини тасдиқламоқда.
“Ҳизб ут-Таҳрир” диний ташкилотига аъзоликда айбланиб 2012 йил баҳорида Сурхондарёда қамалган ака-ука Нуровлар устидан олиб борилган тергов ва маҳкамага оид янги тафсилотлар пайдо бўлди.
9 декабр куни Россиянинг Новгород шаҳрида беш нафар Ўзбекистон фуқароси полициячиларга қаршилик кўрсатганликда айбланиб ҳибсга олинди. Ҳокимият вакилига зўравонлик қўллаганликда айбдор деб топилса¸ ака-укалар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Москванинг Митишчи туманида россиялик аёл ва унинг 11 ойлик гўдагини ваҳшийларча ўлдирганликда айбдор деб топилган ўзбекистонлик Бобурмирзо Солиев умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.
"Россия Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги Эркин савдо ҳудудига қўшилиш истагини олқишлайди"¸ деб баëнот берган Россия президенти бу масалада иккиланаётган давлатларга Ўзбекистондан ўрнак олишни тавсия қилди.
Москва мэрияси 26 нафар муҳожир фаррош иш ташлагани учун бошқарувчи “РЭУ-18” ширкатини жаримага тортди. Орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилаётган ишчилар 6 ой мобайнида иш ҳақи тўланмаётгани боис куни кеча Москвага ёққан қалин қорни тозалашни бош тортди.
Озодликнинг Москвадаги бюросига сурхондарёлик Равшан Нуров қўнғироқ қилиб, сўнгги йилларда бошдан кечирганларини гапириб бериш истагини билдирди.
1 декабр куни Калининградда қурилаётган уйлардан бирида икки эркак ва бир аёлнинг жасади аниқланди. Терговчилар нобуд бўлган меҳнат муҳожирлари ўзбекистонликлар бўлганини айтмоқда.
Ўтган ҳафта Россия матбуотида мамлакатнинг энг нуфузли саналган ЦСКА футбол клубини Искандар Маҳмудов сотиб олгани тўғрисида хабарларнинг пайдо бўлиши мамлакат футбол жамоаси орасида саросимага сабаб бўлди. Асли бухоролик, Россиянинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 16 ўринни эгаллаб келадиган миллиардер Искандар Маҳмудов яқингача шов-шувли ҳодисларга аралашгани кузатилмаган.
Давлат Думаси турли қонунбузарликлар учун Россия ҳудудидан чиқариб юборилган ва маълум муддатга мамлакатга кириши тақиқланган хорижликларнинг ҳар хил йўллар билан қайтиб келиши олдини олишга қаратилган тадбирларни муҳокама қилмоқда.
Дастлабки тергов тахминича, заҳарланиш ошпазнинг овқатга туз ўрнига натрий нитрит солиб юборгани оқибатида содир бўлган. Заҳарланганлардан икки нафарининг оғир аҳволда қолаëтгани айтилмоқда.
27 ноябр куни Москва шаҳар Замоскворецкий туман суди самбо бўйича жаҳон чемпиони Расул Мирзаев иши бўйича чиқарган қарори миллатчиларнинг қатъий норозилигига сабаб бўлди.
Душанба куни Москванинг жануби-шарқида икки нафар Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатланди. Бу кейинги бир ой давомида муҳожирларга қилинган ягона ҳужум эмас.
Челябинск вилояти Копейск шаҳри яқинидаги Потанино қўрғонида шу йилнинг 4 октябр куни содир бўлган ёнғиндан бир оилани оловдан олиб чиққан шахрисабзлик Ҳаким Очилов Озодлик Радиоси саволларига жавоб берди.
Ўзбекистон АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан яна Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтади. Бу фикрни илгари сурган КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа америкаликларнинг минтақадан кетиши вазиятнинг кескинланишига олиб келишини ҳам башорат қилмоқда.
Россия Бош прокуратураси расмий Тошкент томонидан 2006-2007 йилларда Андижонда “Ислом Жиҳоди иттифоқи”ни тузганликда айбланиб халқаро қидирувга берилган Икромжон Мамажоновни экстрадиция қилиш бўйича ўзбекистонлик ҳамкасбларининг сўровини қондирди.
Наркотиклар назорати бўйича Россия Федерал хизмати (ФСКН) турли тилларда, жумладан, ўзбекчада телефон суҳбатларини синхрон таржима қила олиши айтилаётган аппаратни иш туширди.
Душанба куни Москвада “Гольяново қуллари” иши юзасидан Россия Жамоатчилик палатаси ва Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Давомини ўқинг