Емайл: bobomatovu@rferl.org
Челябинск вилоятининг Копейск шаҳрида 29 ёшли ўзбекистонлик Ҳаким Очилов тўрт одамни ёнғиндан олиб чиқди. Шаҳар маъмурияти ўзбек муҳожирига маҳаллий ўт ўчирувчилар сафида ишлашни таклиф этмоқда.
Новосибирск вилоятидаги 18-қаттиқ режимли колонияда ўтказилган ошпазлик танловида ўзбек палови биринчи ўринни эгаллади. Уни тайёрлаган маҳбус эса қимматбаҳо совға ва яқинлари билан навбатдан ташқари учрашиш имконига эга бўлди.
Москвада Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига биноан яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳибс этилди. Кузатувчилар сўнгги пайтларда Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари томонидан қидирувга берилган меҳнат муҳожирлари сони кескин кўпайганини таъкидламоқда.
2012 йилнинг 18 ноябрида Калуга вақтинчалик сақлаш изоляторида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзини осиб ўлдирди. Полициячидан олинган маълумотда унинг маъмурий қонунбузарлик содир этгани учун Ўзбекистонга чиқариб юборилиши кутилаётгани айтилди.
15 ноябр куни Москванинг Внуково аэропортида Калининграддан Наманганга транзит билан учиб кетаётган беш нафар ўзбекистонлик ҳибс этилди. Внуково полицияси йўловчилар Ўзбекистон сўрови билан қўлга олинганини айтмоқда.
Москва шаҳар Преображенский туман прокуратураси oзиқ-овқат дўконида октябр ойи охирида озод этилган Ўзбекистон фуқароларининг қулликда сақланишига оид тергов жараëни ёпилганини маълум қилди.
14 ноябрга ўтар кечаси Россиянинг Самара вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобус ағдарилди. 2 киши оғир жароҳат билан маҳаллий шифохонага ётқизилди.
12 ноябр куни Санкт Петербургнинг Московский туманида Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда гумонланиб, 32 киши ҳибс этилди. Қўлга олинганларнинг барчасига нисбатан маъмурий ва жиноий ишлар қўзғатилди.
Владимирдаги Клязма дарёси кўприги остидан чавақлаб кетилган 29 яшар Ўзбекистон фуқароси Ҳиссатулло Масҳадовнинг қотили айбини бўйнига олди. Ҳибсга олинган шахс ўзбекистонлик билан “муносабатлар ва ижтимоий қарашларда” келиша олмай қолганини гапирмоқда.
Нижний Новгородда бундан 10 кун олдин йўқолган ўзбекистонлик қочқин Азаматжон Эрмаков ҳанузгача топилгани йўқ. Ҳуқуқ ҳимоячилари Эрмаков ўзбек махфий хизматлари томонидан Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилганини тахмин қилишмоқда.
Украина шарқидаги Харков шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон фуқаросидан 40 килограммдан ортиқ нос мусодара қилди.
Москвадаги озиқ-овқат дўконида 10 йил қулликда ушлаб турилган ва дўкон эгаларига нисбатан очилган жиноий ишда жабрланувчи деб тан олинган ўзбекистонлик Лайло Аширова ва Боқия Қосимовалар Россиядан депортация қилиниши мумкин.
Сочи шаҳар ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан оммавий муштлашган ўзбекистонлик қурувчиларга нисбатан жиноий ва маъмурий иш қўзғатилди. Шаҳар ҳокимлиги жанжалда иштирок этган мардикорларни Ўзбекистонга жўнатиб юборишга қарор қилди.
Москва шаҳри ва Подмосковъенинг айрим туманларида “экстремизм ва террорчилик”да айбланиб 50 дан зиёд мусулмон ҳибс этилгани хабар қилинмоқда. Кузатувчилар Россияда мусулмон жамоасига қарши босимлар кучайиб бораётганини таъкидламоқда.
Москванинг Одинцово туманида чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар меҳнат муҳожири нобуд бўлди. Улардан икки нафарининг Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди.
Москвадаги дўкони ертўласида марказий осиёлик қуллар сақлангани юзасидан жиноий иш очилди. Бироқ тергов ҳанузгача “айбланувчилар” аниқланмаганини айтмоқда.
Россия Бош прокуратураси “Справедливая Россия” партияси депутати Геннадий Гудковнинг депутатлик мандатидан маҳрум этилишини ноқонуний деб топди. Гудковнинг ўзи парламентга суд қарори чиққанидан кейингина қайтишини гапирмоқда.
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Москвадаги нархи 10 миллион долларга баҳоланаётган уч қаватли квартирасидан маҳрум бўлиши мумкин. Кузатувчилар буни МТС билан боғлиқ можаронинг давоми ўлароқ баҳоламоқда.
Москва расмийлари Ўзбекистонни ҳали ҳам Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида қолдириш ниятидан қайтмаганини кўрсатмоқда. Бу масаланинг жорий йил декабрига белгиланган КХШТ саммитида ўз ечимини топиши кутилмоқда.
Москва шаҳар суди ўз юртдошларини “фоҳишалик”да айблаб ўлдиришда иштирок этган ўзбекистонлик Ҳусанбой Маҳкамовга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Судда Маҳкамов ўзининг қотилликка мутлақо алоқаси йўқлигини билдирди.
Давомини ўқинг