Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москванинг Вихино-Жулебино туманларига етиб борган Кожуховская метро линияси бекатларидан бирига "Фарғона" номини бериш миллатчилар ва маҳаллий аҳоли норозилигини келтириб чиқаришидан чўчимоқда.
Москва жануби-ғарбидаги "Gazoil City" кўп қаватли бино ертўласида содир бўлган ёнғинда куйиб ўлган 9 нафар ишчиларнинг аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Полиция ёнғин жойида Ўзбекистон фуқаролари паспортлари топди.
25 январ куни ЛДПР Давлат Думаси муҳокамасига тақдим этган “Тамаки чекишга қарши” Қонунга ўзгартишлар мамлакатда ҳар қандай тамаки маҳсулотлари чекилишига кескин чекловлар киритишни кўзда тутади.
Россия полицияси хориж фуқароларини узоққа чўзиладиган суд жараëнисиз мамлакатдан чиқариб юбориш ҳаққига эга бўлди. Ички ишлар вазири Владимир Колоколцев “ёмон меҳмонлардан” қутулишга имкон берувчи ҳужжатга имзо чекди.
Самарада ўз боласини 35 минг рублга пуллаган 17 ёшли аёл суд маҳкамасига тортилди. Полициячиларга бу пулни у сохта Россия паспортини сотиб олишга сарфлашини айтган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати 2012 йил февралида Швециянинг Стромшунд шаҳрида таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровни отганликда гумонланган шахсни қўлга олгани ва Швецияга экстрадиция қилишга тайёргарлик кўраётганини расман тасдиқламади.
25 декабр куни Санкт-Петербургнинг Приморский туманидаги бозорлардан бирида чиққан ёнғинда куйиб ўлган уч мардикор Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. Полиция нобуд бўлган мардикорлар орасида вояга етмаган бола бўлганини хабар қилди.
Россиянинг Томск шаҳрида 15 йилдан буён яшаб келаётган асли тошкентлик Станислав Микрюков Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин. Журналист Томск маъмурияти ва полиция бошлиқларини ўз мақолаларида танқид қилгани учун мамлакатдан бадарға қилинаётганини гапирмоқда.
2013 йилнинг 12 январидан Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ҳимояси марказининг Марказий Осиё бўйича дастури раҳбари Виталий Пономарёв уни ўлдириш билан таҳдид қилувчи электрон хатлари ола бошлади. “IP адресларидан хатларнинг Тошкентдан юборилаётгани аниқланди”, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Маҳаллий полиция Красноярскда икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қийнаб ўлдирганликда айбланаётган шахсларни қўлга олди. Мардикорларнинг ўлдирилишига йўқолиб қолган оддий пармалаш ускунаси – перфоратор сабаб бўлгани айтилмоқда.
Айрим Россия нашрлари 12 яшар боланинг жағини синдириб ҳибсга олинган фаррош Баҳром Хуррамов учун Ўзбекистон элчихонаси гаров беришга тайёр экани ҳақида хабар тарқатди. Бироқ Озодлик билан суҳбатда элчихона расмийси буни рад қилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 25 яшар ўйинчиси Виталий Денисов Днепропетровскнинг “Днепр” жамоасидан Москванинг “Локомотив” жамоасига ўтди. Клуб раҳбариятига кўра¸ иқтидорли футболчи билан шартнома 3 йилга имзоланган.
2013 йилнинг 1 январидан Россия Федерал миграция хизмати расмий ҳужжатлардаги суратларга ҳижобда ва дўппида тушишга рухсат берди. Бундан аввал Россия паспортида ҳижоб ёки бошқа бош кийими билан фотосуратга тушишга рухсат йўқ эди.
“Ҳизб ут-Таҳрир” диний ташкилотига аъзоликда айбланиб 2012 йил баҳорида Сурхондарёда қамалган ака-ука Нуровлар устидан олиб борилган тергов ва маҳкама ортидан оиланинг қолган эркаклари Ўзбекистонда қолган яқинларидан хавотир билдирмоқда. Улар Ўзбекистон ҳукумати Нуровлар жиноий ишини қайта кўриб чиқилишини илтимос қилмоқда.
“Оборонсервис” ширкатида катта ҳажмдаги маблағнинг ноқонуний ўзлаштирилиши ва товламачилик бўйича очилган жиноий иш доирасида гувоҳ сифатида сўроққа чақиртирилиган собиқ мудофаа вазири Анатолий Сердюков саволларга жавоб беришдан бош тортди.
Москванинг Жануби-ғарбий округида 12 яшар болага оғир тан жароҳати етказган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини бир гуруҳ москваликлар ҳимоя қилиб чиқди. Айни пайтда жабрланувчи Артём Хотеевнинг ўз тенгдошларини калтаклаётгани туширлган видеоларни “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилиб туриши аниқланди.
Россиянинг Рязан шаҳрида меҳнат муҳожирлари учун “Мигрант” газетасининг биринчи нашри чоп этилди. Мигрантларнинг кундалик саволларига жавоб беришга мўлжалланган бу газета узбек, тожик ва рус тилларида нашр этилмоқда.
Омскда Янги йил арафасида эрини пичоқлаб қўйган ўзбекистонлик аёл жиноий жавобгарликка тортилди. Унинг вояга етмаган фарзанди эса шаҳар шифохонасига жўнатилди. Омск Тергов қўмитасида айниқса янги йил байрамларида бекор қолган меҳнат муҳожирлари орасида жанжал ва оғир жиноятлар сони кескин ошганини маълум қилишди.
7 январ куни Москвада митинг ва норозилик намойишларни уюштириш учун махсус майдончалар жорий қилиниши тўғрисида қонун кучга кирди. Лондондаги Ҳайд паркка қиёсланаётган бу жойларда мухолиф қарашдаги фаолларнинг бемалол ҳукуматни танқид қилиши таклиф этиляпти.
Россияда давом этаётган Янги йил таътили пайтида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ қатор жиноятлар содир этилди.
Давомини ўқинг