Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москвада калтаклаб кетилган асли бухоролик 24 ёшли Илҳом Маҳмудовнинг бош суяги ёрилган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Россия Мигрантлар федерацияси миллатчиларнинг анъанага айланиб бораётган юришларига рухсат бермасликни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилди. Сўровга ижобий жавоб берилмаган тақдирда, миллий диаспоралар ўзларининг юришларига чиқмоқчи. Федерация 4 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган миллатчи ва тақирбошлар юришига йўл қўймасликни ҳукуматдан талаб қилмоқда.
22 октябрга ўтар кечаси номаълум кимсалар Волгограддаги мусулмонлар ибодат- хонасини ёқиб юборишга уринди. Петербургда муҳожирларга қарши қаратилган “Русская зачистка”лар ташаббусчиси, миллатчи Николай Бондарик Қурбон ҳайити куни мусулмонларга қарши провокацияларни уюштирганликда айбланиб ҳибс этилди. Терговчилар уни мусулмон ва меҳнат муҳожирларига қарши оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга уринганликда гумонламоқда. Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам мусулмонларга қарши иғволар уюштирилмоқда.
Москвадаги Ўзбеклар, ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси Россияда миллатчилик урчиб бораётгани ва муҳожирлар ҳақлари оммавий топталаётгани юзасидан Россия ҳукуматига махсус мурожаатнома ҳозирлади.
Ўзбекистонлик боксчи Алишер Раҳимов ва россиялик Айк Шахназарян ўртасида 4 ноябр куни Краснодарда ўтказилиши кутилаётган жанг қолдирилди. Бунга 6 октябр куни Ўзбекистонда номаълум шахслар Алишер Раҳимовни калтаклаб, унга жиддий жароҳат етказгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Москванинг Ғарбий Бирюлёво мавзесида содир бўлган оммавий тартибсизликлар шаҳар маъмуриятини нафақат миллатчилар томонидан вайрон қилинган Покровский мева-сабзавот омбори, балки шаҳар ичкарисидаги барча бошқа омборларни ёпиб, уларни шаҳар ташқарисига чиқаришга ваъда беришга ундади. Мазкур туман маъмурияти раҳбарларидан бир нечтаси ўз лавозимидан озод этилди.
16 октябр куни Москва шаҳар Нагатино туманлараро тергов қўмитаси 52 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ваҳшийларча ўлдирилиши юзасидан жиноий иш очди. Чавақлаб кетилган муҳожир жасади 15 октябр куни Шарқий Бирюлёводаги темир йўл ёқасидан топилди.
15 октябр куни кечқурун Москванинг Шарқий Бирюлёво мавзесидаги 6-радиалная кўчасида жасад топилди. Орадан кўп ўтмай маҳаллий ахборот воситалари “ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага” таяниб мақтулнинг Ўзбекистон фуқароси бўлганини хабар қилди. 16 октябр куни Моквада яна бир меҳнат муҳожири - Озарбайжон фуқароси, 27 яшар Руслан Гарахайлининг жасади топилди. Полиция бу шахс ҳам пичоқлаб ўлдирилганини хабар қилмоқда.
Москвада истиқомат қилаётган мусулмонлар Қурбон байрамини нишонламоқда. Шаҳар полициясидан олинган маълумотга кўра, бу йилги байрам намозига 103 мингдан зиёд мусулмон йиғилган. Буларнинг аксарияти Қурбон байрамини нишонлаш учун Москва шаҳрига борган меҳнат муҳожирларидир.
Москванинг Ғарбий Бирюлёво туманида якшанба куни бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ортидан полиция шаҳарда кучайтирилган режимда ишламоқда. Полиция ва ОМОНнинг тозалаш амалиётлари шаҳарнинг барча улгуржи савдо бозорлари ва омборларида ўтказилиши кутилмоқда.
“Мемориал” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази фаоли ва “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина Стиг Ларссон мукофотига сазовор деб топилди. Мукофотнинг ташкилий қўмитаси ҳуқуқ фаоли Россияда муҳожирлар ва қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун тақдирланганини маълум қилмоқда.
Сочи-2014 Қишки Олимпиада ўйинлари бошланишига уч ойдан камроқ қолган айни кунларда маҳаллий маъмурият минтақани Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркия ва бошқа қўшни мамлакатлардан келган меҳнат муҳожирларидан тозалашга фаол киришди.
Россияда меҳнат қилаётган Тожикистон фуқароларига 3 йилгача ишлашга рухсат берилиши мумкинлиги тўғрисида Душанбеда баёнот берган Россия Давлат Думаси спикери Сергей Наришкинга кўра, тегишли ҳужжат икки мамлакат миграция хизматлари томонидан ҳозирланмоқда. Россияда меҳнат қилаётган ўзбек муҳожирлари эса ўзларига нисбатан босим кучайиб бораётганини гапирмоқда.
Владимир Путин қўшни давлатлар билан виза режимини жорий қилишга қарши чиқди. Балида ўтаётган АТЭС саммитида берган матбуот анжуманида Россия раҳбари бу чора собиқ Иттифоқ республикаларини Россиядан узоқлаштиришга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Россия Федерал миграция хизмати Домодедово аэропортининг транзит зонасида қолаётган ўзбекистонлик Зулхумор Алижонованинг сиёсий бошпана сўраб ёзган аризасини навбатдан ташқари тартибда кўриб чиқадиган бўлди. Унга қадар Зулхуморнинг у билан бирга аэропорт ҳибсхонасида сақланаётган тўрт фарзандининг депортацияси тўхтатиб турилади.
3 кундирдки ўзбекистонлик қочқин-аёл 4 нафар вояга етмаган фарзанди билан Россиянинг Домодедово аэропортининг транзит зонасидаги қамоқхонада қолмоқда. “Фуқаровий кўмак” ташкилоти Россия омбудсмани Владимир Лукинга мурожаат қилиб, вазиятга аралашишни сўради.
3 октябрь куни Москвада янги очилган “Қозон” ўзбек ресторанида қарийб бир ҳафта ҳозирланган норин Гиннес рекордлар китобига киритилди. Оғирлиги ярим тоннадан ошган бу норинни ҳозирлаган Россиядаги ўзбек ошпазлари Наманганнинг Норинида 2011 йилда ўрнатилган олдинги рекордни ортда қолдирдилар.
“ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги миллатчи саҳифалардан бирида пайдо бўлган видеороликда ўзини “империячи славянлардан” эканини иддао қилган шахс тақирбош-ирқчилар кийим-кечак ва байроқларининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётганини исботлаб берди.
Москвада миллатчи гуруҳлар ўтказаётган “ноқонуний муҳожирларни аниқлаш” рейдларидан бири оммавий муштлашув ва отишма билан якунланди. ФМС жабрланган муҳожирлардан 20 нафари депортация қилинишини маълум қилмоқда.
Липецкда тўрт нафар ўзбек муҳожирини ëқиб юборганлик ва яна тўрттасини чавақлаганлик айби билан маҳаллий тақирбошлар гуруҳининг уч аъзоси ҳибсга олинди. Улардан бири далил етарли эмаслиги важидан озодликка чиқарилди.
Давомини ўқинг