Емайл: bobomatovu@rferl.org
18 март куни Россия президенти Владимир Путин Қрим масаласида нутқ сўзлади ва Қрим республикаси ҳамда Севастополь шаҳрини федерация таркибига қўшиш қарорини маълум қилди. Бу баёнотдан бир неча дақиқа ўтиб, президент Путин қарорини тарих саҳифаларига муҳрлаган келишувни имзолаш маросими бўлди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳар суди икки нафар Ўзбекистон фуқаросини фоҳишалик қилганликда гумонлаган юртдошини ўлдиргани учун 15 ва 13 йилга қамоққа ҳукм қилди. Маҳаллий полиция уларга бу аёлни ўлдиришга “буюртма” берган яна икки нафар ўзбекистонлик аёлни қидирувга берди.
Роскомнадзор Россияда ҳукумат позициясидан айри ахборот тарқатувчи бир нечта портал ва сайтларни ёпиш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳукумат босими остида қолган "Грани.ru", "Каспаров.ru" ва "Ежедневный журнал" айрим провайдерлар томонидан тўсиб қўйилди. Ҳукумат мухолифат сайтларини “оммавий тартибсизликлар ва ноқонуний фаолиятга даъват этишда” айбламоқда.
Россия Давлат думасида кўпчиликни ташкил қиладиган “Единая Россия” фракцияси Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) дан Украинадаги вазиятга баҳо беришни талаб қилмоқда. Фракция депутатлари Украина билан боғлиқ ҳодисаларга бўлган Ғарб мамлакатларининг Россияга ўтказилаётган тазйиқига жавобан КХШТнинг “сиёсий босим имкониятларидан” кенг фойдаланиш кераклигини ёқлаб чиқди.
Санкт Петербургда 22 яшар ўзбекистонлик аёл янги туғилган ўғлини сотиш пайтида бу савдода воситачилик қилган 29 яшар тожикистонлик шериги билан бирга қўлга олинди. Тўрт кунлик болани сотмоқчи бўлган муҳожир аёллар пулни регистрациядан ўтиш учун ишлатмоқчи бўлганини иддао қилган.
Украинанинг Қрим Мухтор Республикасида Россияга қўшилиш борасида референдум ўтказилиши арафасида рус қўшинлари эгаллаб олган минтақа парламентининг россияпараст депутатлари Мустақиллик декларациясини қабул қилди.
Москвадаги Сахаров жамоатчилик марказида меҳнат муҳожирларининг Россиядаги ҳаётига оид фотокўргазма очилди. “Улар” деб номланган кўргазмада меҳнат муҳожирларининг кундалик ҳаёти тасвирланади. Экспозицияда ўзбекистонлик фотоҳужжатчилар асарлари ҳам иштирок этмоқда.
Ўтган йилнинг октябр ойида Москва метросида тақирбошлар ҳужумига учраган ўшлик 1,5 яшар Диёр Абдуллаев бир кўзидан ажраши мумкин. Болакай шифохонада ётганида унинг онаси регистрациясини янгилагани Украинага чиққанида Россияга қайта киритилмади. Ҳозирда Диёрнинг отаси Москвада беш нафар фарзанди билан бир ўзи болакайнинг операциясига маблағ йиғмоқда.
Қрим парламенти аъзолари якдиллик билан мухториятнинг Россия таркибига қўшилишига овоз берди. Россияга қўшилиш юзасидан 16 мартга белгиланган бу референдум ярим оролнинг туб аҳолиси бўлган Қрим татарлари Миллий Мажлиси томонидан кескин қораланди.
Москва полицияси заводдан 5 тонна ширинлик ўғирлаганликда гумон қилинган ўзбек муҳожирини қўлга олди. Полициянинг "конфетлар қани", деган саволига 27 ёшли ўзбекистонлик мигрант ширинликларни "еб қўйдим", деб жавоб берди.
Москванинг Поклонная майдонидаги масжид имоми Шамил Аляутдиновлар оиласига тегишли уйларни таъмирлаган ўзбек муҳожири ўз ҳаққини талаб қилиб, судга мурожаат қилди. Имомнинг онаси Аделя Аляутдинова 34 ёшли ўзбекистонлик Нозимжон Ниёзовни ишни сифатсиз бажарганликда айблаб ҳаққини бермаган.
Калининградда Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган яна бир ўзбек муҳожири йўқолиб қолди. 33 ёшли Латиф Жалолбоев ҳимоячилари бу йигит Ўзбекистон махфий хизматлар томонидан ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлигини иддао қилаяпти. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев Латифнинг яна икки акаси айни айбловлар билан Россия изоляторларида ётганини маълум қилди.
Санкт-Петербургдаги ўзбеклар жамоаси ўзбекистонлик онаси ва бувиси томонидан 80 минг рублга пулланган 10 кунлик чақалоққа янги оила қидирмоқда. Айни пайтда диаспора фаоллари "чақалоқнинг онаси билан бувиси полиция ходимлари найрангининг қурбони бўлгани"ни иддао қилиб, уларни ўз ҳимоясига олганини маълум қилди.
Петербургнинг Пулково аэропортида Тошкентга учаётган учоқ портлатилиши тўғрисида ёлғон хабар берган шахс ҳибс этилди. Ўзбекистон фуқароси бўлган 31 яшар меҳнат муҳожирининг шу тариқа ажралишни истаган хотинини қўрқитмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Қрим мухтор республикаси пойтахти Симферопол қрим-татар жамоасини қўллаб-қувватлаётган “евромайдончилар” ва Россияга қўшилишни ёқлаб чиққан “Рус бирлиги” тарафдори ўртасида тўқнашувлар марказига айланмоқда.
Адвокатлар Ўзбекистон сўрови билан Москвадаги тергов изоляторида сақланаётган франциялик тадбиркор Эрик Кокинини 6 ой ҳибсда сақлаш қарори устидан шикоят қилди. Айни пайтда тадбиркорнинг ўзбекистонлик рафиқаси Дилдора Кокини турмуш ўртоғи ҳимоясига ижтимоий тармоқларда петиция бошлади. Тадбиркорга қўйилаётган айбловлар жиддий экани боис Москва суди уни суриштирув чоғида ҳибсда сақлашни афзал кўргани айтилмоқда.
Санкт-Петербургда ўз набирасини 80 минг рублга сотаётган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Шу тариқа 50 ёшли бу аёл никоҳсиз ўғил туққан 24 ёшли қизини “шармандалик”дан халос қилмоқчи бўлгани айтилмоқда.
21 февраль куни Москванинг Замоскворецкий туман суди “Болотная иши” бўйича судланаётган 8 нафар мухолифатчини “оммавий тартибсизликларга” алоқадор деб топди. Давлат қораловчиси судланувчиларга 5 йилдан 6 йилгача қамоқ жазоси тайинлашни сўради. Суд ҳукми 24 февраль куни эълон қилинади.
Pussy Riot панк гуруҳининг яқинда қамоқдан озод қилинган аъзолари Надежда Толоконникова ва Мария Алёхинанинг Сочида казаклар ҳужумига учрагани, Украина ҳодисалари билан бир ўринда, Интернет блогосферасида энг муҳокама этилаётган мавзуга айланди.
18 февраль куни Ленинград вилояти Гатчино туманида Ўзбекистон фуқаросининг ўлдириб кетилгани юзасидан вилоят Тергов қўмитасида жиноий иш очилди. Нобуд бўлган шахс 40 яшар Абдукарим Бўстоновдир.
Давомини ўқинг