Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москванинг Театр.doc саҳнасида икки йилдан буён ижро этилаётган “Оқин-опера” ёки “Муҳожирлар ҳақида баллада” спектакли актёрлари - оддий тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Покиза Курбонасенова, Ажам Чакобоев, Абдулмамад Бекмамадов нуфузли “Олтин Маска” театр санъати махсус совринига сазовор бўлди.
Россия Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитасида мамлакат Қуролли кучлар сафида муддатли хизматга хориж фуқароларни қабул қилиш масаласи кўриб чиқилади. Бу ташаббус Россия Ички ишлар вазирлиги қаршилигига учрамоқда.
Москвада оғир меҳнат қилиб озиб кетгани ва паспортидаги фотосига ўхшамай қолгани боис Россия чегарасидан чиқарилмаган қирғизистонлик Маратбек Эшонқулов ниҳоят 2,5 йил ўтиб маҳаллий судда оқланди. Домодедово шаҳар суди паспорт ҳақиқатан уники экани ва ФСБ келтирган экспертиза хулосалари Эшонқуловни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айблаш учун сохталаштирилган, деб топди.
Россия чегарачилари Ўзбекистондан Украинага транзит йўли билан кетаётган 64 тонна юкни ортга қайтариб юборди. "Россельхознадзор" Украинага транзит қилинаётган ҳар қандай товар ва маҳсулотлар жўнатилган манзилига қайтарилишини билдирди. Чегарачилар бу ҳолат номаълум муддатгача сақланишини айтмоқда.
2013 йил давомида Россиядан Ўзбекистонга бўлган пул жўнатмалари ҳажми 17 фоизга ошди ва 6 миллард 633 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Россия Марказий банки тарқатган маълумотларга кўра, 2012 йилда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россиядан Ўзбекистонга бундан роппа-роса 1 миллиард долларга кам маблағ юборган.
Ўзбек ва Россия матбуотида “Голос” лойиҳаси юлдузларидан бири Наргиз Зокированинг Юграда ушлангани ҳақида хабар тарқалди . Сариқ матбуот хабарларида АҚШ фуқароси Наргиз Зокированинг қонунга зид равишда концерт берганлик учун ушлангани ëзилди. Озодлик билан суҳбатда асли ўзбекистонлик қўшиқчи бу хабарларни "уйдирма" деб атади.
Россия ҳукумати 2014 йил мартида қабул қилган мигрантларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорига биноан, барча турдаги тез тиббий ёрдам, ҳаёт учун хавфли бўлган барча тиббий-жарроҳлик амалиётлари муҳожирларга бепул кўрсатилиши лозим. Бу ва бошқа маълумотлар Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Федерацияси томонидан уюштирилган брифингда келтирилди.
Москва вилоятида полиция ходимлари ўз фарзандини сотишга уринган Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди. Ўзбекистонлик эр-хотин бир ярим ёшли ўғил ва янги туғилган чақалоқ қизни 1 миллион рублга маҳаллий телевидение ходимларига сотишга уринган.
4 апрель куни Россия Давлат Думаси мамлакат фуқаролигини бериш тартибини осонлаштирувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Россия паспортини олиш учун даъвогар шахс ўз фуқаролигидан воз кечиши, Россияга кўчиб ўтиши ва рус тилини мукаммал билиши шарт.
Россияда иккита фуқаролиги бор шахслар махсус қайдга олинади. Иккинчи фуқаролиги борлигини яширган шахс 3 йилгача қамоққа жўнатилиши мумкин. Айни пайтда, Россия ФМС мамлакат фуқаролигини қабул қилган қримликлардан Украина фуқаролигидан воз кечиш талаб қилинмаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонлик ҳужжатли фотография устаси Элёр Неъматов “Мен муҳожир. Марказий Осиё меҳнат муҳожирлиги” мультимедия лойиҳасини тақдим этди. Муҳожирлар ҳаётига оид кўп йиллик лойиҳага яқиндагина Сахаров марказида олинган фотоҳужжатлар ҳам киритилди. Озодлик билан суҳбатда Элёр Неъматов лойиҳа устидаги иш жараёнида айни масалага оид нуқтаи назари ҳам ўзгарганини гапириб берди.
27 март куни Москва маҳкамаси Ўзбекистонга экстрадицияси сўралган франциялик тадбиркор Эрик Кокинини 4 миллион рубл (тахминан 110 минг АҚШ доллари) гаров эвазига озодликка чиқарди. Адвокатлар Кокини тергов якунлангунга қадар Россияда суд назорати остида қолишини билдирмоқда.
Биргина Петербургнинг ўзида кейинги уч кун ичида тўрт ўзбек муҳожири ўз жонига қасд қилди. Маҳаллий ўзбек жамоаси фаолларига кўра¸ сўнгги 2,5 йил ичида Россия бўйлаб 200 дан зиёд ўзбекистонлик муҳожир иқтисодий, ижтимоий ва руҳий қийинчиликлар туфайли ўз жонига қасд қилган.
Москванинг Северний округи "Хориж фуқароларини сақлаш маркази"да ойлаб ётган ўзбекистонлик аёллар шароит ёмонлигидан арз қилмоқда. Озодликка маълум бўлишича, депортация қилинишини кутаётганлар орасида ҳомиладор ва ёши улуғ аёллар бор.
Москва йўналишидаги электрпоездларда рус бўлмаган шахсларга тақирбош ва миллатчилар уюштираётган ҳужумлар сони кўпайиб бормоқда. Россия оммавий ахборот воситалари миллатчи тақирбошлар ҳужумларини эътибордан четда қолдираётган бир пайтда, ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари бу ҳодисалар тўғрисида “ортиқча маълумотга эга эмаслиги”ни гапирмоқда.
22 март куни Москвада 8 маротаба Наврўз байрами нишонланди. “Лужники” Давлат концерт залида ўтган “Наврўз-2014” умумшаҳар тадбирида Марказий Осиё, Кавказ, Бошқирдистон ва Татаристон диаспоралари жамоатчилик ташкилотлари ва элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Москвада рус миллатчилари ўтказган норозилик акциясидан кейин Давлат Думаси Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонун лойиҳаси муҳокамасини кейинга қолдирди. Россия фуқаролигига айнан марказий осиёликларни қабул қилишга қарши миллатчилар норозилик чиқишлари Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам ўтказилди. “Руслар” ҳаракати фуқаролик осонлаштирилган тартибда фақат украиналикларга берилиши кераклигини гапирмоқда.
Россиялик таниқли фотокорреспондент, мустақил журналист Константин Саломатин Ўзбекистонга киритилмади. Фотожурналист Марказий Осиё мамлакатларидаги анъаналар, айниқса тўй маросимларини расмга туширишга кетаётганида Тошкент аэропортидан ортга қайтарилди.
Қрим ортидан Россия таркибига Приднестровье ўлкаси қўшилиш истагини билдирди. Молдавиянинг яна бир мухтор минтақаси – Гагаузия ўзининг мустақил армиясини тузиши тўғрисида эълон қилди. Кузатувчилар Қримнинг Россияга қўшилиши мустақилликка интилаётган бошқа мухторият ва минтақалар қўзғалишига олиб келганини гапирмоқда.
Москвада Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳрининг Россия таркибига қўшилиши қарори имзоланиши кўпчилик қрим татарларини шокка туширди. Қрим-татар телевидениси бошловчиси, асли тошкентлик Ленур Юнусов татарлар ва Россия фуқаролигига ўтиш ниятида бўлмаган қримликлар боши берк кўчага кириб қолганини айтди.
Давомини ўқинг