тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
BahsOnlineнинг бу галги сонида Тошкент шаҳридаги Пушкин хиёбонидан буюк рус шоири ҳайкалининг бошқа жойга кўчирилиши мунозара қилинди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган мустақиллик байрамидан олдин хавфсизлик чораларининг ўта кучайтирилишига эҳтиёж борми, деган мавзуда мунозара бўлди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда иш жойларида намоз ўқишга рухсат бериш керакми деган мавзуда мунозара бўлди.
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокимининг буйруғи билан Беш йиллик қишлоғи аҳолисининг бошоқ тортиб қолган ўнлаб гектар шолиси керосин сепиб йўқ қилинди. Ҳокимият ички ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш изоляторида сақланаётган маҳбусларни олиб келиб шолига керосин септирган. Ҳокимият вакиллари билан бўлган жанжалда баъзи аёллар ҳушидан кетган. Туман ҳокими бу воқеани шарҳлашдан бош тортди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрининг Уйчилик маҳалласида истиқомат қиладиган аҳоли бузилган уйлари учун товон пули ҳам, ер ҳам ололмаётгани ҳақида Озодликка шикоят қилди. Одамларнинг айтишларича, уларнинг уйлари бульдозер солиниб мажбуран бузиб ташланган. Расмийлар бу воқеаларга изоҳ беришдан бош тортаётир.
BahsOnlineнинг бу галги сонига Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг бир муддат сукутдан сўнг берган интервьюсида халқ, бугунги авлод ва шогирдлари ҳақида айтган танқидлари устида тортишаётган томонлар таклиф қилдик.
BahsOnline эшиттиришининг бу сонида яхши ҳаёт, яхши маош, яхши нафақа учун демократия ва сўз эркинлигидан воз кечасизми, деган мавзуда мунозара бўлди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда кўп хотинлиликка рухсат бериш керакми ёки йўқ, деган мавзуда мунозара бўлди.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистондаги масжидлар устидан хавфсизлик идоралари назорат қилиши керакми ёки йўқ, деган мавзуда мунозара бўлади.
BahsOnlineнинг бу галги сонида Грузия собиқ президенти, айни пайтда Украинанинг Одесса вилояти губернатори бўлиб ишлаётган Михаил Саакашвили олиб бораётган ислоҳотлар, унинг коррупциядан холи ва адолатли жамият қуриш борасидаги ҳаракатлари мунозара қилинди.
BahsOnline эшиттиришининг бу галги сонида томонлар Ўзбекистон Жиноят Кодексида қўшмачиларга нисбатан жазо турининг кучайтирилгани фоҳишаликни йўқ қиладими ёки йўқми, деган савол устида баҳслашди.
Президентни танқид қилса бўладими ёки у фақат эҳтиромга лойиқми? Баҳс Онлайннинг бу галги сонида Ўзбекистон президенти фаолияти атрофидаги танқидлар ва ҳамду санолар мавзуси баҳс қилинди.
Баҳс Онлайннинг бу галги сонида ўзбекистонлик таниқли санъаткор Юлдуз Усмонованинг мухлисларга ва бошқа санъаткорларга, ўзбек жамиятида содир бўлган воқеаларга муносабати мунозара қилинди.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги мулозими коллеж ўқитувчиларининг маҳаллий ҳокимиятлар томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилиши ҳолатлари борлигини тан олар экан, масъулиятни Вазирлар Маҳкамасига юклади. Вазирлар Маҳкамаси мулозими эса ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Сўнгги икки йил давомида беморларни дори-дармонсиз даволаш билан танилган шаҳрисабзлик 15 яшар "табиб" фаолиятига МХХ чек қўйди. Озодлик манбаларига кўра, фирибгарлик ва лицензиясиз фаолият юритганликда айбланган ўсмирнинг бундан кейин "даволаш" билан шуғулланиши тақиқланган.
Андижон фожеасининг эртаси, 14 май куни шаҳардаги Бобур майдонида яна минглаб одамлар йиғилиб, одамларни автомат ва БТРлардан ўққа тутганларни жавобгарликка тортишни талаб қилган, бир кун олдин ўққа учганлар жасадларини Бобур ҳайкали остига йиққан эди. Озодлик мухбири 14 май куни Андижонда кўрганларини ҳикоя қилади.
Баҳс Онлайннинг навбатдаги сонида Иккинчи жаҳон уруши пайтида совет қўшинларига қарши жанг қилган “Туркистон легиони” ҳақида мунозара бўлди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 93-мактабнинг 7- синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Озодлик манбалари иддаосига кўра, мактаб директори қизнинг телефонидан беҳаё расмларни топиб олиб, уни синфдошлари орасида масхара қилган ва уятга қолган қиз уйида ўзини осган. Аммо расмийлар бу иддаони инкор қиляпти.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Каримдевона қишлоғида номаълум шахс икки яшар қизчани ўғирлаб кетди. Қизалоқ ўғирлангандан сўнг эртаси куни унинг жасади қўшни маҳалладаги ариқ ичидан топилди. Суд тиббий экспертизаси қизча бўғиб ўлдирилганидан сўнг ариққа ташлангани ҳақида хулоса берган.
Давомини ўқинг