тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва фермерларга банкларга нақд пул топиб топшириш мажбуриятини юклади. Ҳокимларнинг ташкилотлар раҳбарлари ва фермерларга йўллаган мактубида бу тадбир нақд пул билан боғлиқ биринчи даражадаги тўловларни амалга ошириш учун қилинаётгани айтилади. Ҳокимларнинг бу қарорини бажариш учун корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қўл остидаги ходимлардан нақд пул олиб келиб топширишни талаб қилаяпти.
Андижон вилояти ҳокимининг Балиқчи туманида ўтказган мажлиси буғдой режасини бажармаган фермерлар учун аянчи якун топди. Ҳоким Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев уюштирган “Ойболта” тадбирини қўллаб, режани бажармаган фермерларни мажлисда сазойи қилди. Қарздор фермернинг тракторлари, уйларидаги гиламу маиший техникалари ўша куннинг ўзидаёқ мусодара қилинди. “Ойболта” тадбирида пахта ёки буғдой режасини бажармаган ёки давлатдан қарздор бўлиб қолган фермерларнинг мол-мулки Суд ижро департаменти, Адлия вазирлиги, ИИБ ва банк ходимлари томонидан рўйхатга олиниши ва қарздор фермернинг автоуловлари, чорваси, уй буюмлари мусодара қилиниши назарда тутилган.
Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани ҳокимлиги ўз томорқасида узум етиштирган одамларга ҳосилни бозор нархида эмас, балки арзон-гаров давлатга топширишга мажбурламоқда. Милиция ходимлари қишлоқма-қишлоқ юриб, одамларни ўз узумларини савдогарларга сотишга рухсат бермаяпти. Узум сотиб олиш учун келган юк машиналари қишлоқларга киритилмаяпти. Деҳқонларнинг айтишича, фермер хўжаликларига қўйилган узум топшириш режаси жуда ҳам катта бўлгани учун улар режани бажаролмай қолди ва ҳукумат бу бўшлиқни аҳолининг ҳисобидан мажбурлаб тўлдирмоқчи бўляпти
Тошкентдаги “Ижтимоий фикр” маркази ўтказган янги сўров хулосасича, ўзбекистонликларнинг 98,9 фоизи пластик карточка қулайликларидан мамнун. Айни пайтда¸ Озодлик суҳбатлашган оддий ўзбекистонликлар¸ бу хулосанинг аксини айтмоқда.
BahsOnlineнинг бу галги сони мавзуи Туркия президенти Эрдўғоннинг ўлим жазосини тиклаш масаласини кўриб чиқиш таклифидан пайдо бўлди. Агар сиз ҳам бу баҳсларга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзиллари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER орқали боғланинг.
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшайдиган биринчи гуруҳ ногирони, кўзи туғма ожиз Мухлиса Акрамова интернат-мактабни қизил шаҳодатнома, мусиқа мактабини аъло баҳолар билан тугатгач, Наманган ва Андижон санъат коллежларига ўқишга киришга ҳаракат қилди. Коллежлардан бирининг раҳбари қўшиқ айтиш истеъдоди бўлган ногирон қизни қабул қилишни кескин рад қилди, иккинчи коллеж қабул комиссияси эса, Мухлиса иддаосича, уни атайлаб имтиҳондан йиқитган. Ногирон қиз унга нисбатан адолатсизлик бўлаётгани ҳақида YouTube порталида президентга мурожаатнома йўллади.
Фарғона вилояти Фурқат тумани жиноят ишлари суди фермерни ҳақорат қилгани учун туман ҳокими Нўъмонжон Назировни энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жаримага тортди. Ҳоким судда қатнашмаган бўлса ҳам, унинг кечирим сўраб ёзган хати ўқиб берилди. Суд ҳокимга нисбатан юмшоқ ҳукм чиқарганидан норози бўлган фермер, ҳукмни апелляцияга бермоқчи.
Буғдой топшириш режаси бажарилмаётгани сабабли Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими деҳқонларнинг шахсий томорқасидаги буғдойга кўз олайтирди. Халқнинг лалми ерларда етиштирган буғдойига милиция ходимларининг қаттиқ назорати остида комбайн солиняпти. Бу талончиликдан норози бўлган одамлар вақтинчалик ҳибс қилиниб, буғдой ўриб олингандан сўнг қўйиб юбориляпти.
Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида буғдой режасини бажарган фермерлар қолган ҳосилини ўриб олмаслиги учун барча хусусий комбайнлар милиция ходимлари томонидан “ҳибс”га олиниб, МТПларга олиб бориб қўйилмоқда. Фермерларнинг айтишларича, уларнинг режадан орттирган ва шартнома бўйича ўзлариники бўлиши керак бўлган буғдойи, режанинг бажарилиши учун "захира" сифатида сақланмоқда.
Наманган вилояти ҳокимининг топшириғига кўра, боғ ва токчилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари ҳар гектар боғи ҳисобига 500 килодан буғдой топиб топшириши керак. Боғбонлар бозордан қиммат нархда буғдой сотиб олиб, арзон нархда ҳукуматга топширишга мажбур бўлмоқдалар.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Чиналиев 2 июль куни тушга яқин пичоқлаб кетилди. Озодлик манбаларига кўра, Чиналиев оғир аҳволда касалхонага ётқизилган ва унга жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Қашқадарё вилояти шошилинч тиббий ёрдам марказининг исми сир қолишини сўраган мулозими, Жаҳонгир Чиналиев уларга соат 12 яримда олиб келинганини айтди. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган мулозими, қотилликка биринчи сабаб оилавий жанжал бўлиши мумкинлигини билдирди.
Ўзбекистонда давом этаётган буғдой ўрими кампанияси, фермерларнинг айтишларича, қатағон суръатини олмоқда. Давлат режасини бажара олмаётган фермерлар маҳаллий ҳокимлар томонидан ҳақорат қилиняпти, калтакланяпти, қамоққа олиниш билан таҳдид қилинмоқда. Баъзи туманларда, фермерлар мол-ҳолини сотиб, бозордан буғдой сотиб олишга мажбур бўлмоқдалар.
BahsOnlineнинг бу галги эшиттиришида Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши қандай оқибатларга олиб келиши мунозара қилинди. Агар баҳсларга қўшилмоқчи бўлсангиз, ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзиллари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER орқали боғланинг.
Qo‘qon shahrida yashaydigan birinchi guruh nogironi Farhodjon Imomnazarov OzodMikrofon ga qo‘ng‘iroq qilib, nogironlarning bugun juda og‘ir ahvolda yashayotgani, pensiyalarining juda ham ozligi, ularning xorij davlatlariga borib davolanish imkoni umuman yo‘qligi haqida gapirdi.
Қўқон шаҳрида яшайдиган биринчи гуруҳ ногирони Фарҳоджон Имомназаров OzodMikrofon га қўнғироқ қилиб, ногиронларнинг бугун жуда оғир аҳволда яшаётгани, пенсияларининг жуда ҳам озлиги, уларнинг хориж давлатларига бориб даволаниш имкони умуман йўқлиги ҳақида гапирди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Коппон деҳқон бозорининг деҳқон ва савдогарлари пайшанба куни уларни бозор ичкарисига кўчирмоқчи бўлган милиция ходимларига қараб помидор, карам, бодиринг отишди. Озодлик манбаларига кўра, бунга милиция ходимларининг қўполлиги ва деҳқонларнинг сабзавот солинган тоғораларини тепиб, сочиб юбориши сабаб бўлган.
Озодлик таҳририятига келиб тушган ва туман ҳокимининг овози, деб иддао қилинаётган телефон суҳбатларидан бирида ҳоким фермернинг ўзини, унинг онасини, энасини уят сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилган.
OzodMikrofon га қўнғироқ қилган ўзбекистонликлар уларнинг розилигини олмасдан туриб, пенсия жамғармаси пенсия пулларини юз фоиз пластик карточкага ўтказиб юбораётгани, мамлакатда коррупция авж олгани, ўқитувчиларнинг бугунги оғир аҳволи ҳақида гапирдилар.
BahsOnlineнинг бугунги мулоқотига қўшилмоқчи бўлсангиз Тошкент вақти билан соат 19.05 дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Skype манзиллари¸ шунингдек¸ Озодликнинг IMO, WhatsApp ва VIBER рақамларига қўнғироқ қилинг.
Ўзбекистон ва Экваториал Гвинея футбол жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинганидан сўнг, пулини қайтариб олмоқчи мухлислардан банк реквизитлари, паспорт нусхасини тақдим қилиш, “Бунёдкор” стадиони билан далолатнома тузиш талаб қилинмоқда.
Давомини ўқинг