тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Тожикистон ўз чегарачиларининг Ўзбекистон ҳудудига бостириб киргани учун узр сўрагани айтилмоқда.
Норвегиядаги ўзбекистонлик қочқин Ҳасанбой Худойберганов Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин.
1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда маҳсулотлар ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар нархи яна ошди.
2011 йилнинг 1 апрелидан бошлаб¸ Ўзбекистондаги хусусий автомактаблар фаолияти мутлақ тақиқланди.
Навоий марказидаги кийим-кечак ва буюм бозорининг ёниб кул бўлгани хабари Озодликка 1 апрел куни етиб келди.
Эндиликда йўл ҳаракати билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жарима миқдорининг кескин оширилиши кутилмоқда.
Парижда жойлашган “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” уюшмаси эълон қилган янги ҳисобот шундай номланади.
Озодлик манбалари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган уннинг дўкон пештахталаридан йўқолаëтганини билдирди.
Вафотига 6 йил тўлган буюк шоир Рауф Парфидан нафақат ҳузун бир шеърият¸ балки кулгуга тўла ғаройиб гаплар ҳам қолди.
Ўзбекистонда гўшт ва сут маҳсулотларига “ҳалол” деган ёрлиқ ёпиштириш тақиқланди.
Туркманистонда шундоқ ҳам қисқартирилган ўзбек тилидаги дарслар энди тўлалигича тўхтатилди.
Новосибирск суди икки қочқинни Ўзбекистонга топшириш тўғрисидаги Россия Бош прокуратураси қарорини бекор қилди.
Бугунги суҳбатдошларимиздан бири қизлари мактаб ремонти учун пул беришда қатордан қолмаслик учун данак чақаётганини гапириб берди.
Бойсунлик Роза Эшонқулова гилам тўқиш билан шуғулланишини айтар экан, республика “Ҳунарманд” уюшмаси унга эркин фаолият юритиш учун имконият бермаётганлигидан, ундан олган гиламлари пулини бермаётганлигидан Озодлик радиосига шикоят қилди.
Тошкентда 1 апрелдан бошлаб марказий иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун тўловлар ошади. Тўловларнинг ошишини тошкентликлар шаҳар ҳокимиятининг “Наврўз” байрамига аталган ўринсиз “совға” эканлигини айтишмоқда.
Бундан 20 йил муқаддам, 17 март куни собиқ СССРда “Сиз СССРни ҳар бир миллатнинг ҳуқуқлари ва эркинлиги тўла кафолатланган тенг ҳуқуқли республикаларнинг янгиланган федерацияси сифатида сақлаб қолиш зарур деб ҳисоблайсизми?” деган савол билан умумхалқ референдуми ўтказилган эди.
Тошкентнинг Юнусобод деҳқон бозоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчи улгуржи бозор ва шу ҳудудда жойлашган ошхона ва дўконлар бир кун ичида бузиб ташланди. Ўзбекистон пойтахтида кучайиб кетган бу каби бузилишлар эса¸ кузатувчилар фикрича¸ мамлакатдаги жиддий иқтисодий муаммолар аксидир.
Тошкентнинг Ҳусайн Шамс номли 4-ўрта мактабида ўқиган 15 нафар синфдошнинг ҳибсга олинганига икки ҳафта бўлишига қарамай, ота-оналарга улар тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. Норасмий хабарларга кўра, бу йигитлар терроризмда айбланмоқда.
Тошкентда гумонланган йигитнинг синфдошлари ёппасига ҳибсга олиб кетилгани, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган молларни ўзбекларнинг ўзлари ҳарид қила олмаётгани, Тошкентга хизмат сафарига юборилиб "командировочний" ололмаган электр тармоғи ходими фикрлари "Эркин микрофон"ннинг бугунги сонида.
"Эркин микрофон"га Россиядан қўнғироқ қилган меҳнат муҳожири шу кунларда Озодлик мухлислари муҳокама қилаётган ва ўзбек жамияти учун долзарблиги кундан-кунга ошиб бораётган ўзбек аёлларининг фоҳишаликка кириб кетаётгани муаммоси ҳақида гапирар экан, ўзгаришларни ўзимизда бошлашимиз керак, дейди.
Давомини ўқинг