тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Бойсунлик Роза Эшонқулова гилам тўқиш билан шуғулланишини айтар экан, республика “Ҳунарманд” уюшмаси унга эркин фаолият юритиш учун имконият бермаётганлигидан, ундан олган гиламлари пулини бермаётганлигидан Озодлик радиосига шикоят қилди.
Тошкентда 1 апрелдан бошлаб марказий иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун тўловлар ошади. Тўловларнинг ошишини тошкентликлар шаҳар ҳокимиятининг “Наврўз” байрамига аталган ўринсиз “совға” эканлигини айтишмоқда.
Бундан 20 йил муқаддам, 17 март куни собиқ СССРда “Сиз СССРни ҳар бир миллатнинг ҳуқуқлари ва эркинлиги тўла кафолатланган тенг ҳуқуқли республикаларнинг янгиланган федерацияси сифатида сақлаб қолиш зарур деб ҳисоблайсизми?” деган савол билан умумхалқ референдуми ўтказилган эди.
Тошкентнинг Юнусобод деҳқон бозоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчи улгуржи бозор ва шу ҳудудда жойлашган ошхона ва дўконлар бир кун ичида бузиб ташланди. Ўзбекистон пойтахтида кучайиб кетган бу каби бузилишлар эса¸ кузатувчилар фикрича¸ мамлакатдаги жиддий иқтисодий муаммолар аксидир.
Тошкентнинг Ҳусайн Шамс номли 4-ўрта мактабида ўқиган 15 нафар синфдошнинг ҳибсга олинганига икки ҳафта бўлишига қарамай, ота-оналарга улар тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. Норасмий хабарларга кўра, бу йигитлар терроризмда айбланмоқда.
Тошкентда гумонланган йигитнинг синфдошлари ёппасига ҳибсга олиб кетилгани, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган молларни ўзбекларнинг ўзлари ҳарид қила олмаётгани, Тошкентга хизмат сафарига юборилиб "командировочний" ололмаган электр тармоғи ходими фикрлари "Эркин микрофон"ннинг бугунги сонида.
"Эркин микрофон"га Россиядан қўнғироқ қилган меҳнат муҳожири шу кунларда Озодлик мухлислари муҳокама қилаётган ва ўзбек жамияти учун долзарблиги кундан-кунга ошиб бораётган ўзбек аёлларининг фоҳишаликка кириб кетаётгани муаммоси ҳақида гапирар экан, ўзгаришларни ўзимизда бошлашимиз керак, дейди.
Наркотик моддалар контрабандаси билан айбланиб, Ўзбекистондаги учта қамоқхонада 9 йил ўтириб чиққан қирғизистонлик Рустам Неъматуллаев Озодлик радиоси билан суҳбатда ўзига қўйилган айблар тўқима бўлганлигини айтар экан, жазони ўташ муассасаларида кўрганларини ҳикоя қилиб берди.
Қувадан қўнғироқ қилган фермернинг шикоятига расмийлар жавоби, эри Россияга мардикорликка кетгани учун боласига бериладиган нафақадан маҳрум этилган жувон ҳикояси, 8 март аёллар байрамига муносабат ва Чироқчи тумани байрам кунини ҳам чироқсиз ўтказгани бугунги "Эркин микрофон"да.
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиздан бири президент Ислом Каримовнинг сиёсатини ёқлар экан, унинг Ўш қирғини борасида тутган позициясини мисол қилиб келтирди. Ўзбекистонлик оддий фаррош эса Қирғизистондаги ўзбеклар ҳуқуқини ҳимоя қиладиган борми, дея сўроқлади.
Собиқ СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачëвнинг 80 ëшга тўлиши муносабати билан ҳозирланган "Қурултой"га муносабат билдирган айрим ўзбеклар¸ Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар бошига тушган кейинги 20 йиллик хўрликлар учун Горбачëвни айблашди.
Жаҳон банки Сирдарё вилоятини тоза ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳасига 88 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Бу маблағ вилоятнинг олтита туманда яшаётган 700 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасига сарфланиши лозим.
"Ҳозир боғдорчилик фермерларидан музлаган ерларга буғдой экиш талаб қилинмоқда. 2011 йилда ғалла 2010 йилга нисбатан ночор бўлса керак¸ деган хаëлдаман. Ҳозир мева-чева етиштирадиган фермерларнинг ҳам диққати ошган"¸ дейди фарғоналик Деҳқонбой Боғбонов.
"Эркин микрофон"га Сурходнарёдан қўнғироқ қилган 82 яшар отахон кейинги уч-тўрт йилнинг муаммоси - нақд пул тақчиллиги ва пенсиянинг вақтида берилмаётганидан шикоят қилди. Айни пайтда Самарқанд вилоятида "уй дафтарлари" халқ орасида чақимичилик дафтари деган ном олгани ҳақида гапиради ургутлик тингловчимиз.
Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани ҳокими ва унинг ўринбосари порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди. Кузатувчиларнинг айтишларича, порахўрликнинг асосий сабаби ҳокимларда эмас, балки бутун тизимнинг коррупция ботқоғига ботганлигида.
Йил бошидан бери Россияда 4 нафар хоразмлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хоразмдаги “Нажот” ташкилоти хабар тарқатди. Ташкилотга кўра, ўтган йил давомида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасига 112 нафар меҳнат муҳожири тобутда қайтган.
Ўзбекистон вилоятларида йўқлигидан ишлатиш имкони бўлмган газ ва электрга пул тўланаётгани, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар, Ливияда рўй бераётган исёнга муносабат ва Тошкент режимининг таъқиблари ҳақидаги ҳикоялар "Эркин микрофон"нинг бугунги сонида.
"Эркин микрофон"га Сурхондарёдан қўнғироқ қилган Ўрол ака Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи нархларнинг ошишига сабаб бўлганини айтар экан, Ислом Каримовни тахта яна 10 йилга қолдиришни таклиф қилди. Бошқа тингловчимиз металлолом йиғишга чақалоқлар жалб этилаётгани ҳақида гапириб берди.
Самарқанд вилоятидаги хонадонларга янги “уй дафтари” тарқатилмоқда. Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари буни “чақимчилик”нинг янги шакли деб аташяпти. Энди хонадон соҳиби уйга ким келиб-кетгани, оила аъзоларидан ким қаерга кетгани ҳақидаги маълумотни бу дафтарга киритиб, маҳалла қўмиталарига тақдим этиши шарт.
Давомини ўқинг