тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Ўзбекистон телевидениеси, радоиси ва концерт залларида қўшиқларига бир неча йилдан буён тақиқ қўйилган Юлдуз Усмонованинг президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага бағишланган қўшиғини санъатшунослар мадҳиячилик ёрдамида катта саҳнага қайтиш тамаси билан изоҳламоқда.
Ўтган йили селдан талафот кўрган ғаллаоролликларга ваъда қилинган ёрдам берилмади. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани қишлоқларидаги селдан жабр кўрган оилалар уйсиз қолиб, болалари қиш-қировли кунларда қариндошларининг уйларида яшаётганини айтишмоқда.
Янги йил арафасида, 31 декабр куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг иккита телеканали ўз кўрсатувларини намойиш қила бошлади. Бироқ, “Маънавият ва маърифат” ҳамда “Дунё бўйлаб” деб номланган каналлар кўрсатувларини фақат УзДижитал ТВ тюнерларидан фойдаланадиган аҳоли кўриши мумкин холос.
Янги йил кечаси Ўзбекистоннинг аксар туман ва шаҳарларига электр энергияси берилди. 1 январдан бошлаб, электр энергияси таъминоти эски ҳолига қайтди. Ўзбекистон қишлоқлари кунига 1-3соат давомида электр энергияси олмоқда, холос.
Айни қиш пайтида газ ва электр энергияси берилмаётганидан норози бўлган юзга яқин булунғурлик аёллар “Тошкент-Самарқанд” автомагистралини бир соатдан ортиқ тўсиб қўйди. 17 декабр куни содир бўлган воқеа тафсилотлари Озодликка 22 декабр куни маълум бўлди. Булунғурликларнинг айтишларича, шундан сўнг газ таъминоти бир оз яхшиланган.
Озодликнинг Баҳс майдони муштарийлар ва тингловчиларни “Ўзбек болаларига Қорбобо билан Қорқиз керакми?” мавзуидаги баҳсга чорлайди.
Ҳамма серсув¸ серҳосил ерларни ҳоким ва ҳокимваччалар ўзиники қилиб олган¸ дея шикоят билдирган ўзбекистонликлардан бири ана шундай саволни ўртага ташлади.
Ўзбекистон Олий Хўжалик суди биносида 3 декабр куни очлик акциясини бошлаган чустлик ихтирочи Набижон Жўнаев мажбурий тарзда Тошкентдан Чустга олиб келинганидан сўнг очликни вақтинчалик тўхтатганини билдирди.
Ўзбекистонда пахта терими мустақиллик йиллари тарихида илк бор мактаб ўқувчиларисиз ўтказилди. Бироқ корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари пахта теримига оммавий тарзда сафарбар қилинди. Озодликка келган хабарларга кўра, пахта мавсумида камида ўн киши нобуд бўлди.
“Обод турмуш” йили, деб номланган 2013 йилда ҳукумат аҳолига яна 8 ярим мингдан ортиқ намунавий уй қуриб беришни режаламоқда. Озодлик "Баҳс майдони"нинг бугунги сонида ўз муштарийларини 2012 йил охирига келиб, қурилиши ҳашарга қолган намунавий уйларнинг зарурати ҳақидаги баҳсга чорлайди.
"Пенсионерларнинг қарзи йўқ. Қарзлари йўқ одамлардан ҳам ҳар ой 20-30 фоиз ушлаб қолаяпти. “40 фоиз газга, светга ўтказсанг, пенсиянгни бераман. Бўлмаса, бермайман. Қаерга борсанг шу ерга бор” деяпти"¸ дейди тўрткўллик пенсионер.
Ўзбекистондаги илк хусусий банк "Рустамбанк" эгаси, 14 йилдан буён қамоқда қолаётган Рустам Усмоновнинг ўғли Дилшод ўзига нисбатан эҳтимолий тазйиқлардан чўчиб¸ Россия ҳукуматидан бошпана сўради.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Бу Қонунга кўра, энди тадбиркорлар фаолиятини бошлашга рухсат олиш учун, ўнлаб эшикка бош урмайдилар.
Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Жиноят ишлари судида 42-мактаб директори Шербек Жўраев устидан бошланган маҳкама ўқитувчининг ҳамқишлоқлари норозилигини келтириб чиқарди.
Ўзбекистон Сенати 8 декабр — мамлакат Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Келаси ҳафта қатор вазирлик ва агентлик расмийлари муҳокама қиладиган янги қонун лойиҳасининг газ таъминотчилари¸ айни пайтда истеъмолчилари ҳақларини кафолатлаши иддао этилмоқда.
Минтақадаги кўчмас мулк бозорини таққослаган Марказий Осиё бизнес-уюшмаси ҳисоботига кўра, ҳозирда Тошкентдаги турар-жойнинг бир квадрат метри ўртача 700 АҚШ долларини ташкил этади.
Жиззах вилоятидаги намунавий уйлар қурилишига давлатга қарашли корхона ва ташкилотлар ишчилари жалб этилмоқда. Мажбурий ҳашар билан қурилаëтган сифатсиз уйларнинг қиммат нархда ҳашарчиларнинг ўзига мажбуран сотилаëтгани айтилмоқда.
Россияда меҳнат муҳожири бўлиб ишлаётган ўзбекистонлик йигитлар уларнинг оғир муҳожирлик қисматини машина олиш ёки ҳашматли уй қуриш учун ҳою-ҳавасга ўхшатган жиззахлик маҳалла оқсоқоли Очил Мирзаевни баҳсга чорлади.
Ўзбекистондаги вазиятни "беспредел" деб баҳолаган тадбиркорлардан бири хорижда фаолият юритаëтган сиëсий мухолифатни фаоллашиб¸ ўз муваққат ҳукуматини тузишга чақиради.
Давомини ўқинг