тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
“Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова ва шу ҳаракатнинг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Саида Қурбонова 21 ноябр куни кечқурун Навоий вилоятининг Кармана тумани ички ишлар бўлимига олиб келиниб, икки ярим соат ушлаб турилди. Бирдамликчилар фото ва видеоаппаратларидаги флэшкалар милиция ходимлари томонидан олиб қўйилганини идаао қилмоқдалар.
Россиядаги меҳнат муҳожирлигидан қайтган нишонлик йигит ҳамқишлоғи бўлган беш яшар қизчани зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди.
"Энди тадбиркорларни ҳам тушунинг. Буни келтириб чиқараётган нарса, масалан, биз перечислениега товар оладиган бўлсак, нақд пулга нисбатан 10-15 фоизга қиммат оламиз. Тадбиркор энди нима қилади, ана шу 10 фоизни устига қўйиб сотади..."
Илҳом Жўраев Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани тушиб қолган газ ва электр йўқлиги каби оғир ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимсиз қолаëтганига норозилик тариқасида бошлаган очлик тадбири давом этаëтганини айтмоқда.
Озодликнинг Баҳс майдонида ўзбек ёшларининг Интернетдан фойдаланишини чеклаш тарафдорлари ва қаршилари баҳслашади.
Озодликка сим қоққан хусусий тадбиркорга кўра¸ айни кунларда маҳаллий ҳокимиятлар тадбиркорларни "Болалар спортини ривожлантириш фонди"га 5 миллион сўм ўтказишга мажбурлаяпти.
Тошкентдаги дизел ёнилғиси сотадиган ёнилғи қуйиш хусусий шохобчаларига солярка умуман берилмай қўйди. Давлатга қарашли “UzGazOil” шохобчаларнинг айримларида солярка фақат олдиндан шартнома тузган корхоналаргагина карточка орқали бериляпти¸ холос.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида ҳашарда бўлган Китоб туман Иқтисод ва Саноат коллежлари талабалари маҳаллий ўсмирлар томонидан калтакланди. Муштлашув натижасида бир неча нафар талаба оғир тан жароҳатлари олди.
Расмий матбуотга кўра¸ 31 октябр куни бошланган халқаро туризм ярмаркасида 40 давлатнинг 700 дан зиёд сайёҳлик компанияси иштирок этмоқда. Ярмарка воситасида "Ўзбектуризм" хорижликларни Ўзбекистонни келиб кўришга рағбатлантирмоқчи.
"Баҳс майдони" эшиттиришида ҳайит байрамларида урф бўлган "келин кўрди", "келин салом" каби тадбирларга тарафдор ва қаршилар тортишдилар.
Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилаётган янги терим машиналари ўтмишдошларидан фарқ қилади. Бу машиналар тракторнинг орқасига тиркама сифатида уланади ва терим мавсумидан сўнг уни ечиб олиб қўйиш мумкин.
Бухородаги Юқори технологиялар инженер-техник институтининг 3 курс талабаси Ромитан туманида пахта теримида ҳалок бўлди. Институт талабаларининг айтишларича, фарасиз келаётган трактор уни қоронғида босиб кетган.
Ўзбекистон президенти ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ хизматчиларни мардлик, фидойилик ва жасорати учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида оддий профилактика инспекторидан тортиб Ички ишлар вазирлиги амалдорларигача бор.
“Баҳс майдони” эшиттиришида мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг ҳижобда дарсга келиши тарафдорлари ва унга қарши бўлган тарафлар баҳслашди.
"Баҳс майдони"нинг бугунги қатнашчилари Ўзбекистонда собиқ совет мафкураси билан боғлиқ топонимик номларни ўзгартириш мавзусида баҳс қилди.
Жиззах шаҳридаги Санъат коллежининг 2-курсида таҳсил олаётган 18 яшар Азиз Бахтиёров пахта тераётган пайтда¸ врачлар иддаосича¸ кутилмаган юрак хуружидан далада вафот этди.
Озодликнинг Иштихондаги мактаб ўқувчилари пахтага чиқарилгани ҳақидаги хабаридан сўнг, болалар мактабга қайтарилди. Ўқитувчиларнинг айтишича¸ бир ҳафта ўтилмаган дарс соатлари ҳужжатларда "ўтилди" деб тўлдириб қўйилган.
Озодликнинг "Баҳс майдони"да бугунги ўзбек киносининг танқидчилари ва мухлислари баҳслашади.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг бу йил мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилмаслик ҳақидаги кўрсатмасига қарамасдан Иштихон туман ҳокимлиги мактабларнинг 5-9 синф ўқувчиларини пахта теримига ҳайдади.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчилардан юз килограмм пахта тергани ҳақида "справка" олиб келишни талаб қилмоқда. Бу топшириқни бажармаган ҳайдовчилар машиналарининг номерлари ечиб олиняпти.
Давомини ўқинг