тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида оммавий пахта теримига киришилди. Мамлакатнинг шимолий вилоятларида эса пахта кеч очилгани сабаб, оммавий терим 10 сентябрдан бошланиши айтилмоқда. Озодликнинг айрим туманлардан олган хабарига кўра, ҳокимлар пахта теримига бюджет ташкилотлари ишчиларини мажбуран жалб этишга киришган. Вилоятдаги олийгоҳлар талабалари ҳам ҳар эҳтимолга қарши тайёр бўлиб туриш ҳақида огоҳлантирилган.
Qashqadaryo viloyatidagi Koson tumanining Rahim So‘fi qishlog‘idan OzodMikrofon ga qo‘ng‘iroq qilgan Ozoda Siddiqova traktorchi bo‘lib ishlaydigan 25 yashar erini bir guruh shaxslar urib o‘ldirganini iddao qildi.Ozodaning iddaosicha, shaxslari aniq bo‘lgan odamlar erini “yurak xurujidan o‘lgan” deb rasmiylashtirib, jazodan qutulib qolmoqchi.
Toshkent viloyati Bekobod shahridagi tadbirkorlardan paxta terimida ishtirok etish majburiyati bitilgan tilxat yozdirib olinyapti. Bu haqda xabar bergan tadbirkorlarning aytishlaricha, ular paxta terimiga o‘zlari yoki o‘rniga mardikor yollab chiqarishi kerak. Ayni paytda, viloyatning Angren shahridagi bog‘cha va maktablar tarbiyachi va o‘qituvchilari ham paxta terish uchun o‘rniga odam topish haqida ogohlantirilgan.
Қашқадарё вилоятидаги Косон туманининг Раҳим Сўфи қишлоғидан OzodMikrofon га қўнғироқ қилган Озода Сиддиқова тракторчи бўлиб ишлайдиган 25 яшар эрини бир гуруҳ шахслар уриб ўлдирганини иддао қилди.Озоданинг иддаосича, шахслари аниқ бўлган одамлар эрини “юрак хуружидан ўлган” деб расмийлаштириб, жазодан қутулиб қолмоқчи.
Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги тадбиркорлардан пахта теримида иштирок этиш мажбурияти битилган тилхат ёздириб олиняпти. Бу ҳақда хабар берган тадбиркорларнинг айтишларича, улар пахта теримига ўзлари ёки ўрнига мардикор ёллаб чиқариши керак. Айни пайтда, вилоятнинг Ангрен шаҳридаги боғча ва мактаблар тарбиячи ва ўқитувчилари ҳам пахта териш учун ўрнига одам топиш ҳақида огоҳлантирилган.
Surxondaryo viloyatining Jarqo‘rg‘on tumanida yashaydigan ayol o‘g‘li bilan birga Qumqo‘rg‘on tumanidagi kundoshini o‘ldirib, ikki yosh bolasi bilan yoqib yuborganlikda gumonlanyapti. Prokuraturadan olingan ma’lumotga ko‘ra, kundoshining uyiga o‘t qo‘yish jarayonida ayol va jinoyat sodir etishda unga yordam bergan o‘g‘li ham qattiq kuyish jarohati olgan. Ikki xotinli er esa ayni paytda Haj safarida ekanligi aytiladi.
Toshkent shahar ichki ishlar boshqarmasida 18 yil haydovchi bo‘lib ishlagan Umidjon Zikiriyaev tuhmat ayb bilan uni ishdan noqonuniy bo‘shatishganidan OzodMikrofon ga shikoyat qildi. Sobiq militsiya xodimining aytishicha, u “fuqarodan pul ta’ma qilishda” ayblangan, lekin qaysi fuqaro va qachon bunday holat yuz berganligi haqida izoh berilmagan.
Toshkent viloyatining Angren shahrida tadbirkorlik qilayotgan Habiba Abdullaeva Qurbon hayiti arafasida yuzdan ortiq kam ta’minlangan oilaga va nogironlarga ehson qildi.
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида 18 йил ҳайдовчи бўлиб ишлаган Умиджон Зикирияев туҳмат айб билан уни ишдан ноқонуний бўшатишганидан OzodMikrofon га шикоят қилди. Собиқ милиция ходимининг айтишича, у “фуқародан пул таъма қилишда” айбланган, лекин қайси фуқаро ва қачон бундай ҳолат юз берганлиги ҳақида изоҳ берилмаган.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тадбиркорлик қилаётган Ҳабиба Абдуллаева Қурбон ҳайити арафасида юздан ортиқ кам таъминланган оилага ва ногиронларга эҳсон қилди.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшайдиган аёл ўғли билан бирга Қумқўрғон туманидаги кундошини ўлдириб, икки ёш боласи билан ёқиб юборганликда гумонланяпти. Прокуратурадан олинган маълумотга кўра, кундошининг уйига ўт қўйиш жараёнида аёл ва жиноят содир этишда унга ёрдам берган ўғли ҳам қаттиқ куйиш жароҳати олган. Икки хотинли эр эса айни пайтда Ҳаж сафарида эканлиги айтилади.
Ozodlik mobil muxbirlarining xabar berishicha, O‘zbekiston masjidlarida 1 sentabr kuni o‘qilgan Qurbon hayiti namoziga bolalarning kirishi avvalgi yillarga nisbatan erkinroq bo‘lgan. Ammo, aksariyat viloyat masjidlarida har yilgidek bolalar namozga qo‘yilmagan. Namozxonlar bu yil militsiya xodimlaridan nazoratchilar kamroq qo‘yilganini aytishadi.
Озодлик мобил мухбирларининг хабар беришича, Ўзбекистон масжидларида 1 сентябрь куни ўқилган Қурбон ҳайити намозига болаларнинг кириши аввалги йилларга нисбатан эркинроқ бўлган. Аммо, аксарият вилоят масжидларида ҳар йилгидек болалар намозга қўйилмаган. Намозхонлар бу йил милиция ходимларидан назоратчилар камроқ қўйилганини айтишади.
Andijon viloyati Shahrixon tumanida yashovchi 72 yashar kosib Qobiljon Ismoilovning aytishicha¸ tuman militsiyasi boshlig‘i o‘rinbosari o‘zini haqorat qilib, bozordagi xususiy do‘konidan haydab chiqargan. Bu haqorat yuzasidan Toshkentga qilingan sanoqsiz shikoyatlar natijasiz qolgan - militsiya mutasaddisi hamon o‘z lavozimida qolmoqda¸ do‘kon egasiga qaytarilmagan.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи 72 яшар косиб Қобилжон Исмоиловнинг айтишича¸ туман милицияси бошлиғи ўринбосари ўзини ҳақорат қилиб, бозордаги хусусий дўконидан ҳайдаб чиқарган. Бу ҳақорат юзасидан Тошкентга қилинган саноқсиз шикоятлар натижасиз қолган - милиция мутасаддиси ҳамон ўз лавозимида қолмоқда¸ дўкон эгасига қайтарилмаган.
Фарғона вилоятидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тингловчи аҳолининг Тожикистон билан борди-келди муносабатлари умуман яхшиланмаганидан арз қилди.
O‘zbekiston Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va viloyat hokimlarining bu yil o‘qituvchi va shifokorlar paxta terimiga chiqarilmaydi, degan bayonotidan so‘ng ham joylarda o‘qituvchilarni “har ehtimolga qarshi” terimga chiqish yoki o‘rniga odam topishga tayyor turishi haqida mahalliy rahbarlarning ogohlantirayotgani haqidagi xabarlar Ozodlikka bot-bot kelmoqda. Ba’zi hududlarda o‘qituvchilarning “o‘z ixtiyorlari” bilan terimga chiqish “tashabbusi” tayyorlanayotgani aytiladi.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимларининг бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқарилмайди, деган баёнотидан сўнг ҳам жойларда ўқитувчиларни “ҳар эҳтимолга қарши” теримга чиқиш ёки ўрнига одам топишга тайёр туриши ҳақида маҳаллий раҳбарларнинг огоҳлантираётгани ҳақидаги хабарлар Озодликка бот-бот келмоқда. Баъзи ҳудудларда ўқитувчиларнинг “ўз ихтиёрлари” билан теримга чиқиш “ташаббуси” тайёрланаётгани айтилади.
Bosh vazir Abdulla Aripov Xalqaro press klub markazi rahbari Sherzod Qudratxo‘jaev olib borayotgan, ijtimoiy muammolar yoritilayotgan jonli ko‘rsatuvlarini tanqid ostiga olib, uni “haddidan oshib ketganlikda” aybladi. Jurnalist olib borayotgan jonli muloqotlar taqiqlandi. Bu holatni jurnalistlar 25 yillik uyqudan keyin endi uyg‘onayotgan o‘zbek jurnalistikasini yana bo‘g‘ishga harakat sifatida baholashmoqda.
Бош вазир Абдулла Арипов Халқаро пресс клуб маркази раҳбари Шерзод Қудратхўжаев олиб бораётган, ижтимоий муаммолар ёритилаётган жонли кўрсатувларини танқид остига олиб, уни “ҳаддидан ошиб кетганликда” айблади. Журналист олиб бораётган жонли мулоқотлар тақиқланди. Бу ҳолатни журналистлар 25 йиллик уйқудан кейин энди уйғонаётган ўзбек журналистикасини яна бўғишга ҳаракат сифатида баҳолашмоқда.
Давомини ўқинг