тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Самарқанднинг Иштихонидан "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган Жаббор бобо фарғоналик тингловчимизнинг "журъатсиз бўлиб кетдик", дея ҳамюртларини ёзғирганига шундай жавоб берди.
Ўзбекистонда қандли диабет билан оғриган беморларга бериладиган инсулин дори-воситасини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши номаълум муддатга қолдирилди.
Баҳс майдонининг навбатдаги сонида бухоролик ва фарғоналик мактаб ўқитувчилари мамлакат таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар қанчалик ўзини оқлагани ҳақида баҳслашади.
Тошкентда жорий қилинган автомобил сотиб олиш учун бир йиллик коммунал хизматлар тўловини олдиндан тўлаб қўйиш тартиби вилоятларга ҳам кўчди. “Дамас” олиш учун навбатда турган хоразмлик харидор автодўкондан 2012 йил учун газ ва электр тўловини тўлаб қўйиш “топшириғи”ни олди.
АҚШда халқаро террорчи гуруҳларга алоқадорликда айбланаётган Жамшид Мухторовнинг укаси Хуршид Мухторов Олмаота шаҳрида полиция томонидан ҳибсга олинган.
Баҳс майдонининг навбатдаги сонида Россиядаги андижонлик ва фарғоналик меҳнат муҳожири "Ўзбекистонликлар Ислом Каримов ҳукуматига ва ўз ҳаётларига шукр қилиб яшаши керакми ёки йўқ?" мавзуида баҳслашади.
"Эркин микрофон"га Тошкентдан қўнғироқ илган пенсионер Абдуқаҳҳор Мусаев саратон касаллиги билан оғриган қизини олиб борган Республика онкология касалхонасида дуч келган порахўрлик ҳақида гапиради.
Ўзбекистон туманлари марказларини капитал ободонлаштириш навбати Андижон вилоятининг Марҳамат туманига етди. Марҳаматнинг марказий кўчаларида яшаётган аҳоли уйлари бузилиб, кўчалар кенгайтириляпти.
Ҳар йили 14 феврал куни Ўзбекистонда ёшлар орасида кенг нишонланадиган Авлиё Валентин куни – "Севишганлар байрами" ўрнини бу йил шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 529 йиллигига бағишланган тантаналар эгаллади.
Сурхондарё вилоятининг Музробод туманида 200 чоғли киши 7 феврал куни газ ва электр энергияси тақчиллигидан, ичимлик сувнинг йўқлигидан, туғруқхоналарда чақалоқлар совуқдан ўлаётганидан норозилик билдирди.
Ўзбекистондаги газ ва электр энергияси тақчиллиги боис юзлаб кичик корхоналар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. Ҳар йили қиш мавсумида ишлаб турган иссиқхоналар, ғишт ишлаб чиқарувчи заводлар қишки “таътил”да дам олмоқда. Бу корхоналарда ишлайдиган минглаб одамлар ҳам ишсиз қолди.
Тошкент автосалонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган автомобил харидорларидан 2012 йилги коммунал хизмат ҳаққининг тўланганини тасдиқловчи квитанциялар талаб қилинмоқда.
Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши, газ ва электр таъминотининг йўқлиги боис Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани марказий касалхонаси беморларни қабул қилишни тўхтатди.
Навоий таваллудининг 571 йиллиги муносабати билан олий ўқув юртларида навоийхонлик кечалари ўтказилди, истироҳат боғларида тадбирлар ташкил этилди.
Озодликка сим қоққан конимехликнинг бу хабарини туман Ички ишлар бўлими тасдиқлади.
Баҳс иштирокчилари Авлиё Валентин - севишганлар кунининг Ўзбекистонда ҳам байрам қилиниши шартлиги ва шарт эмаслиги ҳақида тортишади.
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, келаси беш кунда мамлакатда совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади. Бироқ, синоптиклар ўзбекистонлик деҳқонларни хурсанд қиладиган хабарни айтмоқдалар: “Бу йил тоғларга жуда кўп қор тушди ва ёзда сув мўл бўлади”.
Қўқон шаҳридаги 30-ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси танаффус пайтида мактабдоши томонидан пичоқланди. 21 январда содир бўлган бу воқеа 3 феврал куни Озодликка маълум бўлди.
“Агар болангиз совқотиб қолишини истамасангиз, мактабга ўтин келтиринг!” Қишда газ таъминотисиз қолган, кўмир билан ҳам таъминланмаган Ўзбекистон мактаблари директорлари ота-оналарга шундай мажбурият юкламоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармасининг икки инспектори иқтисодий ва коррупцияга оид жиноятларда айбланиб, суд ҳукми билан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
Давомини ўқинг