тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
"Эркин микрофон" суҳбатдошларининг бири Ўзбекистонда қишнинг совуғида шароит янада оғирлашганидан шикоят қилса, бошқаси шикоят қилавермасдан қийинчиликларда сабр қилишга чақирди.
"Баҳс майдони" эшиттиришида қашқадарёлик ва жиззахлик тингловчи Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатни бошқариш қудрати бор-йўқлиги ҳақида тортишади
Бу гапни Озодликнинг "Эркин микрофон"ига Яккабоғдан сим қоққан Адолатхон айтди. Унга кўра, кунига 20 минутдан берилаётган электр энергияси кеча 40 минутгача ўчирилмаган.
Нурота туман тиббиёт бирлашмасига қарашли сил касалликлари бўлими шифокор ва беморлари касалхонанинг ночор аҳволда эканлигидан шикоят қилар экан, ҳукумат шу касалхонани ҳам ёпиш тараддудига тушганидан ташвиш билдирди.
Жиззахнинг Ғаллаорол туманидаги 25-мактаб директори Ҳамдам Пардаев туман прокуратурасига сўроққа чақиртирилганидан сўнг¸ душанба куни ўз жонига қасд қилди.
Волгоградда 200 га яқин ўзбекистонлик муҳожир ўз иш ҳаққини ололмай сарсон бўлиб юргани ҳақидаги янгилик ортидан¸ Иркутскдан ҳам шунга яқин хабар келди.
Баҳс майдонининг бугунги сонида хоразмлик архитектор Ҳамдам ва Россияда мардикорлик қилаётган Беҳзод нима сабабдан ҳар йили миллионлаб ўзбекистонликларнинг хорижга иш қидириб кетиши ҳақида баҳслашади
Ўзбекистон Президенти девони олдида пикет ўтказиш учун кетаётган жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Гавҳар Бердиева йўлда ушлаб қолинди.
Тошкентдаги “Чинни бозор” маъмурияти ходимлари 19 январь куни ҳибсга олинди. Бозор маъмурлари коррупцияга боғлиқ жиноятлар ва давлат мулкини талон-тарож қилганликда айбланмоқда.
"Эркин микрофон" суҳбатдошлари орасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳвол ҳақида фикр билдирганлардан ташқари муҳожиратдаги ўзбеклар муаммосидан гапирганлар ҳам бўлди.
Реконструкция баҳонасида тадбиркорларнинг кичик дўконлари бузиб ташланиб, ўрнига янги ва катта дўконлар қурилган эди.
“Баҳс майдони”да "Ўзбекистондаги қишлоқ иқтисодиёти учун фермер хўжаликлари афзалми ёки собиқ иттифоқдаги каби колхоз-совхозлар" мавзусида колхозда ишлаган собиқ "табелчи" ва бухоролик фермер тортишади.
Аловиддин Ниёзов 13 йилга озодликдан маҳрум этилди. Собиқ прокурор коррупцияга оид жиноятларда айблангани айтилмоқда.
Самарқанд вилояти Оқдарё, Пойариқ туманларида икки ёшгача бўлган болалар нафақаларидан темир-терсак учун ҳар ойда уч-тўрт минг сўмдан товон ушлаб қолинмоқда. Жомбой туманида эса ҳатто ота-онаси ногирон бўлган болалар нафақасини расмийлаштириш учун пора талаб қилмоқдалар.
Зарбдорлик ҳуқуқ фаоли З.Раззоқов ишдан ҳайдалишини асоссиз, деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилишини айтмоқда.
Озодликнинг Баҳс майдонида “Ўзбекистонликларнинг муаммоларидан Ислом Каримовнинг хабари йўқми?” деган мавзуда тингловчилар баҳслашади.
Янгийўл туманидаги пахта майдонларида энди сабзавот ва полиз экинлари етиштирилади.
Ўзбекистонга юборилаётган пул жўнатмалари расмий курс бўйича ўзбек сўмига айлантирилиб, фақат сўмда берилади, деган хабарни Ўзбекистон Марказий банки инкор қилмоқда.
Тўрт қаватли савдо мажмуасининг ёниши оқибатида андижонлик тадбиркорлар 8 миллион доллардан ортиқ зарар кўргани айтилмоқда.
Янги йил арафасида содир бўлган бу авария ҳақида 6 январь куни Озодлик манбалари хабар қилди.
Давомини ўқинг