тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
1 октябрдан бошлаб Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув тарифлари қимматлайди. Расмийлар буни иссиқлик ташувчи манбаларнинг қимматлагани билан изоҳламоқда.
Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг 2012 йилги мукофоти билан тақдирланганлар орасида Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган журналист ва ҳуқуқи фаоли Азимжон Асқаров ҳам бор.
Жиззах вилояти Зомин тумани Чилламозор қишлоғи ҳудудидан ўтадиган ўзбек-тожик чегара ҳудудида 11 сентябр куни ўзбекистонлик чегарачи ўқотар қуролдан яраланди. Ўзбекистонлик чегарачиларнинг иддао қилишларича, тожик томонидан чегарани бузиб ўтган чегарачилар ўзбек чегарачиларига қарата автоматлардан ўқ отган.
Ўзбекистон президенти имзолган қонунга кўра, энди иш берувчилар ишчилар маошини меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг камида биринчи разряди бўйича бериши керак. Бу энг кам иш ҳақининг икки баравари деганидир.
Ўзбекистонда 12 сентябр куни тадбиркорлар ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган янги қонун кучга кирди. Эндиликда тадбиркорлик субъектларида ғайриқонуний текширувлар ўтказган ва уларнинг фаолиятига қонунда кўрсатилганидан ташқари аралашган амалдорлар катта миқдорда жаримага тортилади ёки беш йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Баҳс майдонининг бугунги сонида оппонентлар "Ўзбекистон учун исталмаган шахс ким?" мавзусида баҳслашдилар.
Пойтахт ҳокимиятининг “GM-Ўзбекистон” қўшма корхонаси билан тузган шартномаси асосида Тошкент таксопаркларига келаси бир йил ичида 1000 дан ошиқ янги машина қўшилади.
“Ўздунробита" ширкати мобил алоқа бозоридан четлатилганидан кейин, етакчи мобил операторига айланган “Билайн” компанияси ўз хизматлари нархларини кўтара бошлади, хизмати сифатини эса пастлатди.
Баҳс майдонида меҳнат муҳожирлигидаги ўзбек аёли ва хориждаги ўзбекистонлик икки эркак "Ўзбек аёлининг бугунги жамият ҳаётида фаол иштирок этиши керакми ёки уйда ўтириб рўзғор тебратгани маъқулми" мавзусида баҳслашади.
Ўзбекистон судлари бундан сўнг жиноят ишини кўриб чиқаётган пайтда бошқа жиноий иш қўзғата олмайди, маҳкама жараëнида айблов хулосасини энди ҳакам эмас, балки прокурор ўқиб эшиттиради.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди "Ўздунробита" ширкатининг тўрт нафар ходими устидан очилган жиноий ишни кўриб чиқишни бошлади. Ширкатнинг Ўзбекистон фуқароси бўлган бу ходимлари иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.
Мустақиллик арафасида қўнғироқ қилган оддий ўзбекистонликлардан бири халқ орасида байрам шукуҳи сезилмаётганидан гапирди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида ўтказилган Баҳс майдони дастурининг навбатдаги сони “Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтиш фурсати келмадими?” мавзусида бўлди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида президент Ислом Каримов фермер, шифокор ва муҳандисни “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлади.
Норасмий хабарларга кўра¸ Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари мажмуаси раҳбари Абдулла Орипов вазифасидан бўшатилган.
"GM-Ўзбекистон" корхонаси ишлаб чиқараëтган машиналар билан савдо қилаëтган автосалон ходимларининг Озодликка билдиришича¸ мижозлардан 2013 йил учун буюртма қабул қилинмоқда¸ бироқ шартнома тузилмаяпти.
Олмаота шаҳри яқинида 17 август куни саҳар ўтказилган махсус операция давомида террорчиликда гумонланган 9 киши ўлдирилди. Бу ҳақда Қозоғистон расмийлари хабар қилди.
Намангандаги "Исфархон" савдо марказини босгандан сўнг, автоматлар билан қуролланган "қора ниқобли"лар гуруҳи Тошкентдаги "Бек-Барака" бозорига "ҳужум" қилди.
1999 йилда Конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб, 9 йилга қамалган андижонлик Шавкат Каримов маҳалла аҳлига ошкор қилинмасдан, тонг қоронғусида зудлик билан дафн қилдирилган.
Наманган марказидаги "Исфархон" савдо маркази дўконларини 14 август куни автоматлар билан қуролланган "қора ниқобли"лар ёрдамида солиқчи ва божхоначилар босди.
Давомини ўқинг