тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Расмий матбуотга кўра¸ 31 октябр куни бошланган халқаро туризм ярмаркасида 40 давлатнинг 700 дан зиёд сайёҳлик компанияси иштирок этмоқда. Ярмарка воситасида "Ўзбектуризм" хорижликларни Ўзбекистонни келиб кўришга рағбатлантирмоқчи.
"Баҳс майдони" эшиттиришида ҳайит байрамларида урф бўлган "келин кўрди", "келин салом" каби тадбирларга тарафдор ва қаршилар тортишдилар.
Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилаётган янги терим машиналари ўтмишдошларидан фарқ қилади. Бу машиналар тракторнинг орқасига тиркама сифатида уланади ва терим мавсумидан сўнг уни ечиб олиб қўйиш мумкин.
Бухородаги Юқори технологиялар инженер-техник институтининг 3 курс талабаси Ромитан туманида пахта теримида ҳалок бўлди. Институт талабаларининг айтишларича, фарасиз келаётган трактор уни қоронғида босиб кетган.
Ўзбекистон президенти ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ хизматчиларни мардлик, фидойилик ва жасорати учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида оддий профилактика инспекторидан тортиб Ички ишлар вазирлиги амалдорларигача бор.
“Баҳс майдони” эшиттиришида мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг ҳижобда дарсга келиши тарафдорлари ва унга қарши бўлган тарафлар баҳслашди.
"Баҳс майдони"нинг бугунги қатнашчилари Ўзбекистонда собиқ совет мафкураси билан боғлиқ топонимик номларни ўзгартириш мавзусида баҳс қилди.
Жиззах шаҳридаги Санъат коллежининг 2-курсида таҳсил олаётган 18 яшар Азиз Бахтиёров пахта тераётган пайтда¸ врачлар иддаосича¸ кутилмаган юрак хуружидан далада вафот этди.
Озодликнинг Иштихондаги мактаб ўқувчилари пахтага чиқарилгани ҳақидаги хабаридан сўнг, болалар мактабга қайтарилди. Ўқитувчиларнинг айтишича¸ бир ҳафта ўтилмаган дарс соатлари ҳужжатларда "ўтилди" деб тўлдириб қўйилган.
Озодликнинг "Баҳс майдони"да бугунги ўзбек киносининг танқидчилари ва мухлислари баҳслашади.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг бу йил мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилмаслик ҳақидаги кўрсатмасига қарамасдан Иштихон туман ҳокимлиги мактабларнинг 5-9 синф ўқувчиларини пахта теримига ҳайдади.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчилардан юз килограмм пахта тергани ҳақида "справка" олиб келишни талаб қилмоқда. Бу топшириқни бажармаган ҳайдовчилар машиналарининг номерлари ечиб олиняпти.
Андижон воқеалари айбланувчилари устидан ўтказилган судда “тинч аҳолини ўзбек аскарлари отди”, деб гувоҳлик берган Маҳбуба Зокирова Австралиядан бошпана топди.
ЕХҲТнинг инсон ҳақларига оид йиллик йиғилишида тожикистонлик ҳуқуқ фаоли Сергей Романов мамлакат ҳибсхоналарида маҳкумларнинг “Сангтўда” ва “Роғун” деб номланадиган қийноқ машиналарида “айбларига иқрор” қилиниши ҳақида баёнот берди.
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Гулшан Қораева Жиноят Кодексининг туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланмоқда. Гулшан Қораева бу ишнинг ҳуқуқ фаоли сифатидаги фаолияти билан боғлиқ эканини иддао қилмоқда.
1 октябрдан бошлаб ўзбекистонликлар учун табиий газ нархи 14 фоизга қимматлайди. Айни пайтда аҳоли ва кичик бизнес эгалари 2012-2013 йилги куз-қиш мавсумида яна газ таъминотидан узилишларидан огоҳлантирилмоқда.
Бугунги баҳс майдонида анъанавий ва ноанъанавий даволаш усуллари афзалликлари ва салбий жиҳатлари ҳақида замонавий тиббиёт ва халқ табобати вакиллари баҳслашади.
Фарғона шаҳридан Россияга ишлагани борган 34 ёшли Умиджонни жасади ўз юртига олиб келинди. У Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга учаётган пайтда, аэропортда сирли равишда қазо қилган. Умиджоннинг яқинлари уни қора кийимдаги полиция ходимлари олиб кетгани ва шундан сўнг унинг жасади аэропорт яқинидаги қурилишлардан биридан топилганини иддао қилишмоқда.
Қозоғистоннинг жанубий минтақаларида минглаб ўзбекистонликлар пахта теряпти. Асосан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан келган теримчилар ҳар бир килограмм терган пахтаси учун Ўзбекистондаги терим нархларига нисбатан икки баравар кўпроқ ҳақ олмоқда.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари уйда қолганларига пул юборолмай қолса ёки Россияда сиёсат ўзгариб миллионлаб муҳожир ортга қайтарилса, улар яна сабр қилиб яшайверадими ёки ўзини шу ҳолга солганларга қарши кўчаларга чиқадими?
Давомини ўқинг