тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Ўзбекистонда пахта терими мустақиллик йиллари тарихида илк бор мактаб ўқувчиларисиз ўтказилди. Бироқ корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари пахта теримига оммавий тарзда сафарбар қилинди. Озодликка келган хабарларга кўра, пахта мавсумида камида ўн киши нобуд бўлди.
“Обод турмуш” йили, деб номланган 2013 йилда ҳукумат аҳолига яна 8 ярим мингдан ортиқ намунавий уй қуриб беришни режаламоқда. Озодлик "Баҳс майдони"нинг бугунги сонида ўз муштарийларини 2012 йил охирига келиб, қурилиши ҳашарга қолган намунавий уйларнинг зарурати ҳақидаги баҳсга чорлайди.
"Пенсионерларнинг қарзи йўқ. Қарзлари йўқ одамлардан ҳам ҳар ой 20-30 фоиз ушлаб қолаяпти. “40 фоиз газга, светга ўтказсанг, пенсиянгни бераман. Бўлмаса, бермайман. Қаерга борсанг шу ерга бор” деяпти"¸ дейди тўрткўллик пенсионер.
Ўзбекистондаги илк хусусий банк "Рустамбанк" эгаси, 14 йилдан буён қамоқда қолаётган Рустам Усмоновнинг ўғли Дилшод ўзига нисбатан эҳтимолий тазйиқлардан чўчиб¸ Россия ҳукуматидан бошпана сўради.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Бу Қонунга кўра, энди тадбиркорлар фаолиятини бошлашга рухсат олиш учун, ўнлаб эшикка бош урмайдилар.
Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Жиноят ишлари судида 42-мактаб директори Шербек Жўраев устидан бошланган маҳкама ўқитувчининг ҳамқишлоқлари норозилигини келтириб чиқарди.
Ўзбекистон Сенати 8 декабр — мамлакат Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Келаси ҳафта қатор вазирлик ва агентлик расмийлари муҳокама қиладиган янги қонун лойиҳасининг газ таъминотчилари¸ айни пайтда истеъмолчилари ҳақларини кафолатлаши иддао этилмоқда.
Минтақадаги кўчмас мулк бозорини таққослаган Марказий Осиё бизнес-уюшмаси ҳисоботига кўра, ҳозирда Тошкентдаги турар-жойнинг бир квадрат метри ўртача 700 АҚШ долларини ташкил этади.
Жиззах вилоятидаги намунавий уйлар қурилишига давлатга қарашли корхона ва ташкилотлар ишчилари жалб этилмоқда. Мажбурий ҳашар билан қурилаëтган сифатсиз уйларнинг қиммат нархда ҳашарчиларнинг ўзига мажбуран сотилаëтгани айтилмоқда.
Россияда меҳнат муҳожири бўлиб ишлаётган ўзбекистонлик йигитлар уларнинг оғир муҳожирлик қисматини машина олиш ёки ҳашматли уй қуриш учун ҳою-ҳавасга ўхшатган жиззахлик маҳалла оқсоқоли Очил Мирзаевни баҳсга чорлади.
Ўзбекистондаги вазиятни "беспредел" деб баҳолаган тадбиркорлардан бири хорижда фаолият юритаëтган сиëсий мухолифатни фаоллашиб¸ ўз муваққат ҳукуматини тузишга чақиради.
“Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова ва шу ҳаракатнинг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Саида Қурбонова 21 ноябр куни кечқурун Навоий вилоятининг Кармана тумани ички ишлар бўлимига олиб келиниб, икки ярим соат ушлаб турилди. Бирдамликчилар фото ва видеоаппаратларидаги флэшкалар милиция ходимлари томонидан олиб қўйилганини идаао қилмоқдалар.
Россиядаги меҳнат муҳожирлигидан қайтган нишонлик йигит ҳамқишлоғи бўлган беш яшар қизчани зўрлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди.
"Энди тадбиркорларни ҳам тушунинг. Буни келтириб чиқараётган нарса, масалан, биз перечислениега товар оладиган бўлсак, нақд пулга нисбатан 10-15 фоизга қиммат оламиз. Тадбиркор энди нима қилади, ана шу 10 фоизни устига қўйиб сотади..."
Илҳом Жўраев Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани тушиб қолган газ ва электр йўқлиги каби оғир ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимсиз қолаëтганига норозилик тариқасида бошлаган очлик тадбири давом этаëтганини айтмоқда.
Озодликнинг Баҳс майдонида ўзбек ёшларининг Интернетдан фойдаланишини чеклаш тарафдорлари ва қаршилари баҳслашади.
Озодликка сим қоққан хусусий тадбиркорга кўра¸ айни кунларда маҳаллий ҳокимиятлар тадбиркорларни "Болалар спортини ривожлантириш фонди"га 5 миллион сўм ўтказишга мажбурлаяпти.
Тошкентдаги дизел ёнилғиси сотадиган ёнилғи қуйиш хусусий шохобчаларига солярка умуман берилмай қўйди. Давлатга қарашли “UzGazOil” шохобчаларнинг айримларида солярка фақат олдиндан шартнома тузган корхоналаргагина карточка орқали бериляпти¸ холос.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида ҳашарда бўлган Китоб туман Иқтисод ва Саноат коллежлари талабалари маҳаллий ўсмирлар томонидан калтакланди. Муштлашув натижасида бир неча нафар талаба оғир тан жароҳатлари олди.
Давомини ўқинг