тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Ўзбекистонда автомобиллардаги хавфсизлик комплекти - ўт ўчиргич, аптечка ва фавқулодда тўхтов белгиси ҳам бундан буён махсус текширувдан ўтказилиб, сертификатланадиган бўлди. Сертификати бўлмаган хавфсизлик комплекти учун ҳайдовчи 400 минг сўмга қадар жаримага тортилиши айтилмоқда.
Термиз шаҳрида ободончилик ишлари доирасида аҳоли яшайдиган юзлаб уй бузилмоқда. Шаҳар ҳокими қарори билан уйини бўшатмаган оилалар эса¸ милиция ва хавфсизлик ходимлари томонидан сиқувга олинмоқда.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонидаги мунозарага ушбу мавзу қўйилди: Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилган кун - 9 майни Ўзбекистонда Ғалаба куни сифатида ҳақиқий байрам қилиш керакми ёки хотира ва қадрлаш куни сифатида қолгани маъқулми? Ана шу мавзуда икки хил қарашдаги тингловчи баҳслашди.
10 май куни ëзувчи Омон Мухтор 72 ёшида вафот этди. Ундан уч кун олдин эса¸ таниқли кинооператор ва режиссёр Ҳотам Файзиев тупроққа қўйилди.
Тошкент вилоятининг “Қуёшли” посёлкасидаги канцелярия моллари билан савдо қиладиган улгуржи бозорининг ўнга яқин раҳбар ва ходимлари суд қилинмоқда. Бу бозорни ўтган йилнинг 26 июл куни кучайтирилган милиция ходимлари ёрдамида солиқчиларнинг “Бозор гуруҳи” босган эди. Ўшанда тадбиркорларнинг бир миллиард сўмлик юки қоғоз-ҳужжатсиз зўрлик билан олиб чиқиб кетилган эди.
Тошкентдаги Ҳамза туманининг Чизелний мавзесида бундан 20 кун кекса аёлни ўлдирганликда гумонланган шахс ҳибсга олинди. Милиция ходимларининг айтишларича, қўлга олинган шахс гиёҳванд бўлган ва айни пайтда унинг шериги қидирилмоқда.
Россиянинг биринчи миллиардери Алишер Усмоновга меросхўр сифатида кўрилган 30 ёшли Бобур Усмонов бошқарган машина 8 май куни саҳарда Юнусободдаги Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган Шедевр супермаркети олдида ҳалокатга учради. Бобур Усмонов Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевлар оиласига куëв эди.
Ўзбекистон “Аҳолини сил касаллигидан ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонуннинг 1 майдан бошлаб кучга кирган янги қўшимчаларига кўра, юқумли сил касаллигига чалинган беморлар¸ агар даволанишни хоҳлашмаса¸ мажбуран касалхонага ётқизилади.
Озодликнинг 7 май куни ўтказиладиган 'Баҳс майдони'даги мунозарада ўзбек қизларини фақат 18 ёшдан кейин турмушга бериш тарафдорлари ва бунга қаршилар баҳслашди.
4 май куни тонгда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси, 59 яшар Бахтиёр Ҳамроев вафот этди. Тошкентдаги Воҳидов номли махсуслаштирилган кўкрак жарроҳлиги маркази тиббий хулосасига кўра, у ичак саратони билан хасталанган эди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага қилган сафаридан сўнг, хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари кассалари ўзбек сўмида чипта сотишни тўхтатди. Авиакассалар сотувчиларининг айтишларича ўзбекистонлик фуқаро фақат “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларига сўмда чипта харид қилиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 26 апрел куни Андижонга борди. Каримов Андижон вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаб, вилоятга янги ҳоким тайинлади. Вилоят ҳокимлиги милиция генералининг қўлидан қишлоқ хўжалиги мутахассисига ўтди.
Жорий йилнинг 28 февралида ўзбек-қирғиз чегарасида ўзбекистонлик аскар отган ўқдан ўзбекистонлик 26 яшар Жавлонбек Мирзаев ҳалок бўлган. Бу ҳақдаги хабар Озодликка 25 апрел куни етиб келди. Жавлонбекнинг ота-онаси уларнинг ўғлини отган аскар жазоланишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Озодликка 25 апрел куни хабар берган Косонсойдаги манбага кўра, Жавлонбек чегарадан мевали дарахтлар кўчати ўтқазаётганда отиб ўлдирилган
Ўзбекистонда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунлар матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди.
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Эргашев 19 апрел куни Косонсой туманида ўтказган йиғилишида ўнга яқин фермерни калтаклади. Озодлик манбасининг хабар қилишича, орадан икки кун ўтиб вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов ҳам шаҳар газ таъминоти идораси раҳбарини ҳаммани олдида калтаклаган.
Озодликнинг навбатдаги "Баҳс майдони"да Гулнора Каримованинг Интернетда эълон қилган ярим яланғоч суратлари ҳақида баҳс юритилди.
Андижон вилоятининг Избоскан тумани Пойтуқ шаҳарчасидаги Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ўқиган 2-умумтаълим мактабига элтувчи йўлнинг икки четидаги уйлари бузилаётгани тўғрисида Озодлик 11 апрел куни хабар берган эди. Сўнгги хабарларга қараганда, ҳокимлик аҳолига ёрдам бера бошлаган.
Термиз шаҳри ҳокими аҳолига ер участкаларини ғайриқонуний равишда сотганликда айбланиб, ишдан олинди. Собиқ ҳоким устидан жиноят иш қўзғатилди. Бир ой муқаддам эса Термиз шаҳар прокурори пора олганликда айбланиб, қўлга олинган эди.
Ўзбекистонда ипак қурти боқиш мавсуми бошланди. Ҳар доимгидек пилла қурти боқиш мажбурияти фермерлар зиммасига юклатилмоқда. Фермерларнинг айтишларича, бир ярим ой давом этадиган бу оғир ишга болаларни жалб қилмасликнинг иложи йўқ.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида қишлоқ ва маҳалла оқсоқоли сайловида демократик принципларга қанчалик амал қилинаётгани, оқсоқоллар ҳокимларнинг югурдагими ёки маҳалла муаммоларини ҳал қилишда одамлар суянса бўладиган шахсми, каби саволлар устида баҳслашилди.
Давомини ўқинг