тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига боришни тўхтатди. Қизил хоч қарорига маҳбусларни бориб кўриш йўлида турли хил тўсиқлар қўйилаётгани бундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
Андижон вилоятининг Избоскан тумани Пойтуқ шаҳарчасидаги 2-умумтаълим мактабига элтувчи йўлнинг икки четидаги аҳоли уйлари ва тадбиркорлик объектлари бузиляпти. Маълум бўлишича, бу мактабда бир пайтлар Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров таҳсил олган.
14 йиллик қамоқ жазоси тугаган 72 ёшли таниқли ëзувчи Мамадали Маҳмудов камида яна уч йил қамоқда қоладиган бўлди.
Тошкент вилоятида яшаётган аҳолининг реал даромади 2000 йилга нисбатан 10 бараварга яқин, иш ҳақлари эса 14 маротаба ошди. Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида бу рақамларни келтирган президент бу муддат ичида нарх-наволар қанчага ошгани ҳақида гапирмади.
Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро вилоятларида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фуқароларнинг мурожаатларига қисқа муддатда жавоб бериш тажрибаси синаб кўрила бошлади. Бу “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини синовдан ўтказиш бўйича ўтказилмоқда.
Навбатдаги "Баҳс майдони"да ўзбекистонлик дўхтирларнинг бугунги фаолияти, уларнинг пора олиш ёки олмаслиги ҳақида баҳс юритилди.
Озодликнинг навбатдаги "Баҳс майдони"га ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг Интернет кафеларга киришини назорат қилиш тарафдорлари ва бунга қаршилар баҳслашди.
Ўзбекистондаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида дизел ёнилғиси(солярка) тақчиллашганига бир йил бўлди. Сўнгги кунларда эса АЁҚШларга умуман солярка берилмай қўйди. Расмийлар бунинг сабабини баҳорги экин-тикин мавсумига дизел ёнилғисини захира қилиш билан изоҳламоқда.
Ўзбекистонда "Мустақилликнинг 22 йиллигига ҳар кишидан 22 тадан кўчат ўтқазиш” тадбири давом этмоқда. Бироқ, ўзбекистонликлар ҳар йили ўтқазилаётган миллионлаб кўчатнинг асосий қисми қаровсизликдан қуриб кетаётганини айтмоқда.
Озодликнинг навбатдаги баҳс майдонида Ўзбекистондан ташқарига чиқиб ишлашни ният қилган меҳнат муҳожирларини мамлакат ичкарисида назоратга олиш тадбирларининг тарафдорлари ва қаршилари баҳслашди.
1 апрелдан бошлаб Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тўлови 13,5 фоизга ошади. “Тошиссиққувват” бирлашмаси мулозимларига кўра¸ бу иссиқлик етказиб берувчи манбалар ва асбоб-ускуналарнинг қимматлагани билан боғлиқ. Шунингдек пойтахт ва Тошкент вилоятида совуқ сув ҳам қимматлайди.
Хорижга чиқмоқчи бўлиб, Ўзбекистон темир йўллари кассаларидан чипта олаётган шахслар ҳақидаги маълумот ички ишлар бўлимларига топширилмоқда. Бу ҳақда хабар берган Озодлик тингловчиларига кўра, чипта харид қилаётган шахснинг хорижга қандай мақсадда кетаётганлиги ҳам сўраляпти.
Озодликнинг “Баҳс майдони” эшиттиришининг навбатдаги сонида ўзбек тўйларида санъаткорларга пул қистириш тарафдорлари ва бунга қаршилар баҳслашди.
Андижон вилоятида барпо этиладиган янги тут плантацияларида етиштириладиган барг ёрдамида йилига икки марта ипак қурти боқиш имкони борлиги айтилмоқда.
Асосан фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолларининг 12 феврал куни Тошкентда ўтган йиғилишида қўмита раиси Марат Зоҳидовнинг фаолияти қониқарсиз деб топилди ва у вазифасидан озод қилинди. Марат Зоҳидов бу йиғилишнинг легитим эмаслиги ва ўзига қарши провокация уюштирилганини айтмоқда.
Ўзбекистонда 9 феврал куни ўзбек классик шоири Алишер Навоийнинг 572 йиллигига бағишланган бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди. Хўш, бу тадбирлар шунчаки расмиятчиликми ёки ўзбекистонликлар хақиқатан ҳам Навоийни яхши биладими? Баҳс майдони иштирокчилари ана шу мавзу хусусида баҳслашди.
Шеърият мулкининг султони, ҳазрат Алишер Навоий туғилган кунга 572 йил бўлди.“Беш асрдан буён назмий саройни титратаётган” Алишер Навоий ижодига бағишлаб 9 феврал куни Ўзбекистонда бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди.
Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Марказий банки фуқароларнинг автомобил сотиб олиш учун чет эл валютасини қаердан сотиб олишию нега олди-берди қонунга кўра миллий валютада бўлиши лозим мамлакатда ичкарида ишлаб чиқарилаëтган машиналарнинг долларда сотилиши лозимлиги хусусида изоҳ бермади.
Қароргоҳи Дублинда жойлашган Front Line Defenders ташкилотининг хавфли ҳудудларда ишлаётган журналистлар учун таъсис этган мукофотига номзодлар орасида жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев ҳам бор.
Давомини ўқинг