тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Жиззах шаҳрида қонуний киракашлик қилаётган Жаҳонгир Турсунов Жиззах вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори томонидан калтакланди. Такси ҳайдовчисининг айтишича, у йўл ҳаракати қоидасини бузмаган бўлса-да, инспектор уни калтаклаган ва кийимини йиртган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу иддаони рад этмоқда.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекларнинг фарзандларига исм танлаши ҳақида мунозара юритилди. Бу мунозарада фарзандларига исломий исмлар ёки замонавий исмларни қўйиш тарафдорлари баҳслашди.
Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси раиси Илмира Боситхонова буйруғи билан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида “Она-бола боғи” бунёд этилди. Бир гуруҳ ғузорликнинг Озодликка ёзишича, бу боғ оналар кўз ёши эвазига барпо этилган. Аҳоли яшаётган икки қаватли уйлар олдидаги бинолар огоҳлантирилмасдан экскаватор билан бузиб ташланган.
Тошкентдаги тижорат банклари ходимлари аҳолининг коммунал хизматлардан қарзларини ундириш учун уй-жой мулкдорлар ширкатларига масъул қилиб қўйилди. Ҳар бир тижорат банкидан бир неча нафар ёки бир гуруҳ банк ходими УЖМ ширкатларига бориб, қарздорликни камайтириш учун керакли молиявий маслаҳат беришлари ва уйларни қишки мавсумга тайёрлашда фаол иштирок этишлари лозим.
Ўзбекистоннинг Sport-TV телеканали бир гуруҳ ходимларининг телеканал раҳбарияти устидан ёзган ўнлаб шикояти ортидан бошланган прокуратура ва солиқ ходимлари тафтиши директор ўринбосари Шодилла Муҳаммаджоновнинг ишдан олиниши билан якунланди. Телеканал ходимларига кўра, гарчи бир қанча иқтисодий жиноятлар аниқланган бўлса-да, бу иш бости-бости бўлган ва ғайриқонуний қалам ҳақи олганларнинг пулларни қайтариб бериши билан иш ёпилган.
Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарияти ўз ишчиларига мобил телефонлардан корхона ҳудудида фойдаланишни тақиқлади. Энди комбинат ишчилари мобил телефонларини уйида қолдириб ишга боришлари керак. Корхона маъмурияти бу чекловнинг сабабини изоҳламаган.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида “Ўзбекистонда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарларига оддий ишчи-хизматчилар ва талабалар ўз ихтиёри билан жалб қилинаяптими ёки мажбурланяпти?” мавзусида мунозара юритилди.
Мустақиллик байрами арафасида Озодлик бир қатор ўзбекистонлик тингловчиларга ана шу савол билан мурожаат қилди.Суҳбатдошларимизнинг айримлари мустақиллик неъмат эканини айтган бўлсалар, бошқалари мустақилликдан олдинги ҳаётни қўмсадилар.
Озодлик манбаларига кўра¸ Мустақиллик тантаналарига камида бир ой олдин бошланадиган тайёргарликнинг асосий оғирлиги коллеж ва лицей талабалари зиммасига тушмоқда. Талабаларнинг жазирама иссиқда¸ ноинсоний шароитларда байроқ кўтариб рақс тушишга мажбурланаëтгани айтилмоқда.
Ўзбекистон жанубий туманларида пахта теримига сафарбар этиладиган ҳашарчиларга жой тайёрлаш ҳомий ташкилотларга тақсимлаб берилди. Озодлик манбаларига кўра¸ ҳар бир ташкилот ҳашарчиларни ётоқ жойидан тортиб қозон-самоваргача таъминлаши лозим.
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи маҳалла фаоли Набижон (Тўрабой) Жўрабоев беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди уни товламачилик ва фирибгарликда айбдор, деб топди. Инсон ҳуқуқи фаоллари Набижон Жўрабоевга ўқилган ҳукмни буюртма, дея атамоқдалар.
Ўзбекистон президенти мустақилликнинг йигирма икки йиллиги муносабати билан Гулистон Давлат университетининг катта ўқитувчиси Фарҳод Мусурмонқуловни "Шуҳрат" медали билан тақдирлади. Президент фармони чиқишидан бир ойча аввал бу ўқитувчи абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 4000 АҚШ доллари олаётганда ушлангани аниқланди.
Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров бўйича мунозара юритилди. Бу сўровга кўра, респондентларнинг 99.1 фоизи президент Ислом Каримовни “барқарорлик ва мустақилликни мустаҳкамлаш, давлат олдида турган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишнинг кафили”, деб ҳисоблаган. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Баҳс майдонига президент сиёсатидан "мамнун"ларни ва "мамнун бўлмаган"ларни таклиф этдик.
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқов устидан суд бошланди. Бобомурод Раззоқов одам савдосида айбланяпти. Бироқ инсон ҳуқуқи ҳимоячилари унга қўйилаётган бу айб тўқима эканлигини иддао қилмоқдалар.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Тожикистоннинг Сариосиë туманига туташ ҳудудида жойлашган “Талко” алюминий заводининг атроф-муҳитга ҳалокатли таъсирини бартараф этиш чоралари тўғрисида қарор қабул қилди.
Озодлик манбаларининг айтишича, Намангандаги “Навбаҳор” стадиони қурилишини Мустақиллик байрамигача тугатишга ваъда берган вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғига кўра , тадбиркорлар, ўқитувчи ва бозор ходимлари қурилиш учун пул ўтказишга мажбурланаяпти.
Тожикистон фуқароси Абдумавлон Абдураҳмонов Ўзбекистонда ҳибсга олинган. Абдураҳмонов қариндошларига кўра, у ўғлини кўргани Ўзбекистонга келганида миллий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирча Тошкент расмийлари Абрураҳмоновнинг ҳибсда эканини рад этмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Душанбеда ўтаётган халқаро конференцияда яна бир бор Марказий Осиё давлатларини дарёлар сувини одилона тақсимлашга чақирди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида янги жоме масжиди қурилиши лойиҳалаштирилмоқда. Президент қарорига кўра, масжид қурилиши келгуси йилнинг январида бошланади ва ноябр ойида фойдаланишга топширилади.
Самарқанднинг “Динамо” футбол жамоаси ўйинчиси Александр Клецков билан тузилган шартномани Туркиянинг “Ўрдуспор” жамоаси бекор қилди. Бунга “Динамо” футбол жамоаси раҳбариятининг ўйинчига жавоб бермагани сабаб бўлди.
Давомини ўқинг