тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Озодликнинг чоршанба, 16 октябр куни, Тошкент вақти билан соат 21.00 да бошланган BahsOnline дастурига Тожикистонда қурилиши бошланган Роғун ГЭСи қурилиши тарафдорлари ва бунга қарши бўлганларни таклиф этдик. Хўш, Роғун ГЭСи, Ўзбекистон ҳукумати иддао қилаётганидек, Марказий Осиёга экологик фалокат олиб келадими ёки Тожикистон ҳукумати даъво қилаётганидек, минтақа учун фойдали бўладими? Сизнингча, ким ҳақ?
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл ва Қонликўл туманларида мактаб ўқувчилари кун оралаб пахта теримига сафарбар этилмоқда. Бу ҳақда хабар берган Озодлик манбаларига кўра, пахта теримига мактабларнинг юқори синф ўқувчилари чиқарилмоқда. Бироқ Қорқалпоғистон Халқ таълими вазирлиги буни инкор этмоқда.
Жиззахда содир бўлган Душанбе-Конибодом йўналишидаги йўловчи поезд ҳалокатига жавобгарликни Ўзбекистон томони ўз зиммасига олган. Бу ҳақда хабар берган Озодлик радиоси тожик хизматига кўра, поезд ҳалокати сабабларини текширган ўзбек-тожик қўшма комиссияси шундай хулосага келган.
Қўқон шаҳридаги мактаблар ўқитувчилари уйма-уй юриб аҳолинининг газ, электр энергияси ва коммунал хизматлардан қарздорлигини аниқлаш ва ундиришга сафарбар этилди. Қўқонлик ўқитувчиларнинг Озодликка хабар беришича, бу "сафарбарлик" шаҳар ҳокимининг мактаб директорларига берган оғзаки буйруғи асосида бошланган.
Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани ҳокими фермерни кам пахта топширганликда айблаб, онасини сўкди, калтаклаб-бўғди. Калтакланган фермернинг отаси кампирини етаклаб ҳокимнинг олдига келган-да “мана шу кампир сен сўккан улимни (ўғлимнинг) энаси бўлади, шуни сўкканмидинг, мана олиб келдим, қўлингдан келса “қил” деган. Фермернинг отаси ҳокимни урмоқчи бўлганида уни ажратиб олишган.
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида пахта тераётган сурхондарёлик 31 яшар мардикор тутқаноғи тутиб, пахтазорда ўлиб қолди. Озодликнинг ишончли манбалардан олган хабарига кўра, бу мардикор йигитни Тошкентдаги 49-поликлиника дўхтири ўз ўрнига ёллаб, пахта теримига жўнатган. Пул ишлаш истаги устун бўлган мардикор йигит эса касалини яширган.
Сирдарёнинг Мирзаобод туманида милиция, ҳокимият ва электр тармоғи идораси вакиллари уйма уй юриб, пахтага чиқмаган хонадонлар электр симларини кесиб кетмоқда. Озодлик боғланган расмийлар бу хабарни тасдиқлай туриб¸ тадбирнинг “электр энергиясидан қарздорлик”ка барҳам бериш мақсадида амалга оширилаëтганини иддао қилди.
Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги конда ғайриқонуний гуруҳлар олтин қазимоқда. Озодлик манбаларининг иддаосига кўра, "бу гуруҳларга маҳаллий расмийлар, милиция ва прокуратура раҳбарлари ҳомийлик қилмоқда". Озодлик Қорақўтан олтин конида 3 йилдан бери давом этаётган ғайриқонуний олтин қазиш жараёнини ўрганишга ҳаракат қилди.
Ўзбекистонлик муарббийларнинг аксари ўз касб байрами – 1 октябр кунини пахтазорда нишонлади. Бу кун умумхалқ байрами деб эълон қилинганига қарамай пахтакор туманлардаги коллеж ва мактаблар ўқитувчилари пахта теримига ҳайдалди.
Озодлик манбаларининг хабар беришича, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бемор бўлишига қарамай пахта теримига мажбур қилинган ёш келинчак пахтазорда жон таслим қилган. Бироқ расмийлар келинчакнинг пахтазорда ўлиб қолганини рад этмоқда. Озодликка маълум "Пахта-2013" қурбонлари сони беш нафарга етди.
Ўзбекистондаги пахта мавсуми сабаб аксарият вилоят ва туманларда кундузи бозорлар ёпиб қўйилaяпти, умумий овқатланиш шоҳобчалари ва дўконлар эшигига қулф солинмоқда. Расмийлар бунинг сабабини пахтага оммавий сафарбарлик билан изоҳламоқда.
Озодлик манбаларига кўра, 26 сентябрь куни Қаршига борган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими Туроб Жўраев ишдан бўшатган. 27 сентябрь куни Қаршига сафар қилган президент Ислом Каримов эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зафар Рўзиевни ҳоким вазифасига тайинлаб келган.
Машҳур ўзбек шоири Рауф Парфининг 70 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида 25, 26, 27 сентябрь кунлари ўтказилиши лозим бўлган барча тадбирлар қолдирилди. Расмийлар бу тадбирлар нима сабабдан қолдирилганини изоҳламаяпти.
“Тошвилтранстерминал” уюшмаси департаментининг пахта теримчиларини автобуслар билан таъминлаш вакили Чирчиқ туман ҳокимини урди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, ҳоким автобусларни вақтида ҳашарчиларга етказиб бермагани учун вакилни ҳақорат қилган ва у бу таҳқирга чидай олмай ҳокимга калла қўйиб, бурнини синдирган.
Гулистон шаҳридаги коллежлардан бирида ўқийдиган талабанинг акаси пахтадан хасталаниб қайтган укасини шифокорлар қабул қилмаганидан шикоят қилди. Унинг айтишича, шифокорлар соғлиғидан шикоят қилиб келган теримчи талабаларни кўрмасдан уйига қайтариб юборяпти. Бироқ Гулистон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тез ёрдам мулозимлари бу иддаоларни рад қилмоқда
Сурия масаласини сиёсий ҳал қилиш имкони борми ёки мухолифат қонхўр диктатор деб атаётган Асадни ҳокимиятдан кетказишнинг бирдан-бир йўли бомбардимон қилишми? Чоршанба, 25 cентябр Тошкент вақти билан соат 21.05 да жонли ўтказилган Баҳс майдонида ана шу икки хил қарашдаги эксперт ва тингловчилар билан мавзуни муҳокама қилдик.
Қарши шаҳридаги 2-академик лицейнинг пахта теримига чиқмаган талабалари ўқишдан ҳайдалмоқда. Теримдан бош товлаган талабаларнинг ҳужжатлари ўқитувчилар томонидан уйма-уй юриб тарқатилмоқда. Лицей маъмурияти бундай буйруқ юқоридан келганлигини айтмоқда.
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида 6 яшар болакай пахта остида қолиб бўғилиб ўлди. Туман ҳуқуқ идораси ходимининг Озодликка билдиришича¸ 15 сентябрь куни онаси билан теримга чиққан бола пахта ортилган прицепга чиқиб ухлаб қолган ва шом қоронғусида унинг устига теримчилар терган пахта тагида бўғилиб қолган.
Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов иш ҳақларини ошириш, ижтимоий муҳофазани кучайтириш ва бошқа муаммолар ҳал этилиши талаби билан иш ташлаган ишчи-хизматчилар вакилларини қабул қилиш талабини рад қилди.
Наманган вилоятида пахта теримига умумий сафарбарлик эълон қилинди. Пахтага чиққан корхона ва ташкилотлар изидан маҳаллалардан теримга одам йиғиш бошланди. Пахтага одам топиб бермаган хонадонлар маҳаллага мардикор ёллаш учун пул йиғиб беришга мажбурланмоқда.
Давомини ўқинг