тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги 37-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Фахриддин Азимов дарс пайтида саккизинчи синф ўқувчиси Оятилло Акрамжоновни қаттиқ калтаклади. Олинган жароҳатлардан ҳушидан кетган ўқувчи туман касалхонасига ётқизилди.
Жиззах вилоятидаги Дўстлик дон маҳсулотлари очиқ акциядорлик жамиятининг ишчилари беш ойдан буён маошсиз ишламоқда. Бу ҳақда корхона ишчилари Озодликка хабар қилди. Корхона раҳбарияти маошлар беш ой эмас, бир ойдан бери берилмаётганини эътироф этди.
Ўзбекистонда ҳақсизликка, адолатсизликка қарши курашиш ва ижтимоий муаммоларни бартараф этиш учун норозилик билдириш орқали ижобий натижага эришиш мумкинми? Ёки Ўзбекистон шароитида бу нарса имконсизми? Oзодликнинг чоршанба, 20 ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 21.05 да бошланган BahsOnline дастурида ана шу икки хил қарашдаги тингловчилар баҳсга киришди.
Самарқанд шаҳридаги Сартепа мавзесининг Хўжасоат маҳалласи хотин-қизлари 5 ноябрь куни газ ва чироқ йўқлигига норозилик тариқасида автомобил йўлини тўсгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди. Манбаларимизнинг маълум қилишича, аёлларнинг норозилигидан сўнг Сартепада газ ҳам, чироқ ҳам ўчмаган.
Ўзбекистон қишлоқларида "газсизлаштириш сиёсати" бораётгани ва электр энергияси таъминоти чекланиши оқибатида бозорлардаги ўтин нархи кўтарилди. Ўртача бир оила қишдан чиқиши учун ўртача 1,5-2 миллион сўмлик ўтин сотиб олишига тўғри келаяпти.
Украинадаги Луганск Миллий университетида таҳсил олаётган фарғоналик талаба Сардорбек Сайфиддинов Қрим шаҳрида ўтказилган Қуръон ҳофизлари танловининг Бутунукраина бешинчи конкурсида биринчи ўринни эгаллади.
Биринчи декабрдан бошлаб “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компаниясининг жойлардаги бўлимлари истеъмолчиларнинг электр энергиядан қарзини ундириш учун махсус гуруҳлар тузади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарорда айтилади.
Хива шаҳар газ таъминоти идорасининг ишчиларига уч ойдан буён маош берилмаяпти. Идора ишчиларининг Озодликка айтишича, уларнинг раҳбариятга бу ҳақда қилган такрор-такрор мурожаатлари натижасиз қолмоқда.
Бухоро вилоятининг Жондор туманида аҳолини ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида президент қарори билан берилган 10 сўтихлик томорқа ерлар ҳокимият томонидан олиб қўйиляпти. Озодликка боғланган жондорликлар бу ерларга эккан буғдой, беда каби кузги экинлари ҳайдаб ташланиш арафасида эканидан арз қилди.
Самарқанд шаҳридаги Сартепа мавзеси Хўжасоат маҳалласида яшовчи юзга яқин аҳоли 5 ноябрь куни мавзедан ўтадиган автомобил йўлини тўсиб қўйди. Одамлар уч кун электр энергияси ва газ берилмаганига қарши ўз норозилигини шу тарзда ифода этди.
Ҳинд қўшиқларини ҳам эр, ҳам аёл овозида, пақир ва тоғораларни чалиб, қойилмақом ижро этиб танилган тожикистонлик ўзбек “Боймурод Жимми” Санкт-Петербургда рус аёлига уйланди. Расмий никоҳдан ўтган келин-куёвлар тўйни шаҳардаги муҳташам ресторанлардан бирида ўтказди.
Тошкент шаҳар Қўйлиқ мавзесида жойлашган мардикор бозорида 2 ноябрь куни милиция ходимлари ва мардикорлар ўртасида жанжал чиқди. Озодлик манбаларига кўра, бу жанжалга миршабларнинг прописка текшируви баҳонасида вилоятдан келган мардикорларни ушлаб¸ улардан яна пул ундириш ҳаракати сабаб бўлган.
Қирқ кунлик пахта теримидан 25 октябрь куни қайтган Гулистон Давлат университети талабалари ва ўқитувчилар 2 ноябрдан яна пахтага ҳайдалди. Улар ҳар куни шаҳар атрофидаги пахтазорга автобусларда ташилмоқда. Пахта деярли қолмагани боис, талабалар кун давомида терган пахта 5-10 килограммдан ошмаяпти.
Сўнгги пайтларда Россияда меҳнат муҳожирларига, айниқса ўзбекистонликларга нисбатан олиб борилаётган сиёсат ўзбек мардикорлари олдига икки йўл танловини қўйди. Бири - қандай йўл билан бўлмасин Россияда қолиб ишлаш, иккинчиси - Россияни ташлаб, Ўзбекистонга қайтиш ёки муҳожирлик учун бошқа давлатни танлаш. Чоршанба, 6 ноябр куни соат 21.05 да ўтказиладиган Озодликнинг "Баҳс майдони"га ана шу икки хил қарашдаги меҳнат муҳожирларини таклиф этамиз.
Ўзбекистон вилоятларида аҳолининг газ, электр ва коммунал хизматлар учун қарзини ундириш учун қаттиқ чоралар кўришга киришилди. Баъзи вилоятларда ишчи-хизматчилар қарздорлик йўқлиги ҳақидаги маълумотнома кўрсатилмагунча ойлик маошлар берилмаслиги ҳақида огоҳлантириляпти.
Наманган вилоятидаги Чуст туманида 18 октябр куни 21 ёшли Сардор Нуриддинов ва 17 ёшли Шамсия Расулжон қизи ўзини осди. Марҳумлар қолдирган мактубга кўра, уларга бирга бўлишга имкон беришмагани учун ҳам ўз жонларига қасд қилган.
Беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ғаллаороллик маҳалла фаоли 75 ёшли Набижон (Тўрабой) Жўрабоев суд ҳукми устидан шикоят аризаси ёзишдан воз кечди. Умр йўлдошининг айтишича, Набижон Жўрабоевнинг юқори суд идораларининг адолатли ҳукм чиқаришига ишончи тугаб, хафсаласи пир бўлган.
Андижон Давлат университетининг 3-босқич талабаси Зулфира Аҳмедова ва унинг онасини пахта теримига ёлланган мардикор пичоқлади. Зулфира воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлди, унинг онаси эса касалхонага ётқизилди. Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига кўра, теримчи мардикор пахтадан қайтгандан сўнг, Зулфира Аҳмедовадан келишилган пулини ололмагач, унинг жонига қасд қилган.
Наманган Давлат университетининг 4-курс талабаси пахта мавсумининг навбатдаги қурбони бўлди. 29 сентябрь куни рўй берган ҳодиса ҳақидаги хабарни Озодлик 18 октябрь куни тасдиқлатди. Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбасидан олган маълумотга кўра, 4-курс талабаси Нуриддин Холдоровни курсдоши уриб ўлдириб қўйган.
“Бирдамлик” халқ ҳаракатининг Жиззах вилояти етакчиси, фермер Алиқул Саримсоқов уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Алиқул Саримсоқовни туҳмат ва ҳақорат қилишда айблаб, Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳокими судга берган. Туман ҳокимининг ғайриқонуний ишлари ҳақида юқори идораларга шикоятлар ёзган ва уларни Интернетда эълон қилган Алиқул Саримсоқов айбни бўйнига олмаган.
Давомини ўқинг