тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 23 апрель куни уч пиёдани босиб кетган патруль-пост хизмати автомобилини бошқарган милиция ходими автоҳалокатдан бир неча кун ўтиб ҳибсга олинган. Прокуратура маълумотига кўра, икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган милиция ходими ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
МТСнинг Ўзбекистонда иш бошлаши ҳақида хабарлар Россия матбуотида пайдо бўлди. Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, жорий йилда МТС Ўзбекистон мобил алоқа бозорига қайтиши мумкин. Бироқ МТС расмийлари бу хабарни на тасдиқлади, на инкор қилди.
Ўзбекистонда нақд пул тақчиллиги кучайгани сайин маҳаллий ҳокимлар тадбиркорларни турли йўллар билан банкларга нақд пул ўтказишга мажбурламоқда. Тадбиркорлар эса нақд пул топширган билан банкдан нақд пул олиш имконсиз эканлигини айтмоқдалар.
23 апрель куни кечқурун Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида милициянинг йўл-патрул хизмати машинаси уч кишидан иборат оилани босиб кетди. Автоҳалокат натижасида беш ёшли қизча ҳалок бўлди, икки киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.
23 апрель куни Қашқадарёнинг Шаҳрисабз деҳқон бозоридаги дўконларни бузиш пайти беш киши девор тагида қолиб жароҳатланди. Озодлик манбаларига кўра, савдогарлар воқеа жойига келган милиция ходимларини тошбўрон қилган. Низо натижасида милиция ходимларидан бирининг боши ёрилгани айтилаяпти.
Бухоро вилоятининг Олот туманида аҳолига томорқа сифатида бундан 22 йил олдин берилган ерлар тортиб олиняпти. Давлатбой, Кўкча қишлоқларида яшовчи мингдан ортиқ хонадоннинг томорқасига экилган картошка, буғдой ва бошқа экинлар бир куннинг ўзида ҳайдаб ташланди. Озодлик манбаларига кўра, маҳаллий ҳокимият одамлар норозилигини бостириш учун милиция гуруҳларини жалб қилган.
Муҳиддин Қориёқубов номидаги академик ва халқ бадиий жамоалар дирекцияси билан Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси тугатилмоқда. Бу ташкилот ходимларининг янги иш жойи топиши учун икки ой муҳлат берилган. Аксар санъаткорлар ўзларининг ишсиз қолишидан чўчимоқдалар.
Тошкент вилояти, Бўка тумани суди 19 ёшли Қозоғистонда ишлаб, Ўзбекистонга қайтаётганида қўлга олинган Ҳомиджон Абудраҳимовни беш ярим йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида 17 март куни ҳукм чиқарган. Суднинг бундай ҳукмига Ҳомиджоннинг ноутбукидан чиққан Тоҳир Йўлдош, Абдували қори, Рафиқ қори кабиларнинг диний маърузалари сабаб бўлган.
Бешариқлик ногиронлар уларга ҳар йили Наврўз байрамида бериладиган моддий ёрдам футбол мусобақасига ўтказиб юборилганини иддао қилмоқда. Расмийлар эса ногиронларга моддий ёрдам ўз вақтида берилганини, футбол мусобақаси эса ҳомийлар кўмагида ўтказилганини айтмоқда.
Сурхондарё вилояти чегара туманларида яшовчи фуқаролар биометрик паспортига “юмалоқ муҳр” босилмаяпти. Бу муҳр йўқлиги эса¸ фуқаронинг хорижга чиқишига рухсат йўқлигини англатади. Озодлик манбасига кўра¸ чегарабўйида яшовчилар паспортига “юмалоқ муҳр” босиш МХХ буйруғига мувофиқ тўхтатилган.
BahsOnline мулоқотининг чоршанба, 2 апрель, Тошкент вақти билан соат 19.05 да ўтказилган сонида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг бугунги аҳволига куйинаётган ва кулаётганларни таклиф этдик. Ҳозир "уй қамоғида қолиб хўрланаётгани" иддао қилинган президент қизининг ҳолига куюнганларни Ozodskype2, буни "қилмиш-қидирмиш" деб баҳолаётганларни Ozodskype манзилига баҳсга таклиф қилдик.
“Ўзбекэнерго” акциядорлик компаниясига қарашли Сирдарё иссиқлик электр станцияси бир ярим минг ишчиси октябрь ойидан буён маош олмай ишламоқда. Корхона ишчилари Озодлик билан суҳбатда иқтисодий аҳволлари жуда оғирлашиб кетганидан уйидаги буюмларини сотишга мажбур қолгани ҳақида гапирди.
28 март куни ўзбек адабиётининг забардаст шоири Рауф Парфининг вафот этганига 9 йил бўлди. Туркистон бирлигини орзу қилган шоирни бугун эслар эканмиз, унинг туркий қардошлари қрим татарлари ҳақида бундан эллик йил йил олдин ёзган шеърларини ва бу ҳақдаги хотираларини ёдга оламиз.
Сурхондарёдан Қашқадарё вилоятига ўтадиган “Дарбанд” назорат- ўтказув постида Тошкентга кетаётган 18 ёшга тўлмаган ёшлар ушлаб қолиниб, ортга қайтариляпти. Расмийлар ёшларнинг коллежлардаги давоматини таъминлаш ва ёшларнинг Тошкент орқали мардикорликка кетмаслиги учун шундай чора қўлланилаётганини айтишди.
Қарийб бир йил давом этган оғир касалликдан сўнг Озодликнинг Хўжанддаги собиқ мухбири Алишер Аҳмедов 18 март куни 59 ёшида вафот этди. Алишер Аҳмедов ўн йил Озодликнинг Сўғд вилояти бўйича мухбири бўлиб ишлади. У Тожикистондаги ижтимоий-сиёсий воқеаларни, маҳаллий ўзбекларнинг ҳаётини, муаммоларини малакали журналист сифатида ёритиб келган эди.
Озодликка ҳарбий хизматга қўйилмаган ўзбекистонлик йигитдан келган бу хабарни Мудофаа вазирлигининг Қашқадарë вилояти бошқармаси расмийси тасдиқлади. Расмийга кўра¸ хориждан қайтган ёшлар бир йил мамлакат ичкарисида муқим яшаб¸ махсус текширувдан ўтгач ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги Тўкеш овулида қурилган намунавий уйлар сифати жуда пастлигидан Озодликка шикоят келиб тушди. Бу уйлар қурилишида ишлаган сувоқчининг айтишича, қурилиш материаллари ўғирлангани сифатсизликнинг асосий сабабидир. Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Таксибой Наримбоев бу маълумотни қисман тасдиқлади ва янги уйлар комиссия томонидан қабул қилинмаганини айтди.
Ўзбекистонлик таниқли имом Обидхон қори Назаровга қарши суиқасд уюштирилганининг икки йиллиги муносабати билан Швецияда яшайдиган бир гуруҳ муҳожир ўзбеклар 21 февраль куни мамлакат парламенти биноси қаршисида пикет уюштирди. Пикет қатнашчилари Швеция ҳукуматидан Обидхон қори қотилларини топиб, жиноий жавобгарликка тортишни тезлаштиришни талаб қилдилар.
Наманган туманидаги “Эзгу ният сари” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Нексия автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида шохобча хизматчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Озодликнинг Намангандаги манбаси хабар берди.
Бундан бир ҳафта олдин Тошкент-Самарқанд автомагистралини қордан тозалашга жалб этилган чинозлик ўқитувчиларга янги жамоатчилик топшириғи юклатилди. Чиноз тумани ҳокими буйруғи билан мактаб ва коллеж ўқитувчилари дарахт ўтқазишга сафарбар этилди.
Давомини ўқинг