Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Аҳмаджон Одилов 92 ёшида Наманган вилоят, Поп туманидаги ўз уйида вафот этди. Марҳум 27 сентябрь куни Ғурумсаройда дафн этилди. Дафн маросимида қатнашганларнинг Озодликка хабар қилишича, марҳум билан видолашиш учун минглаб одам келган..Совет даврида “Пахта иши” доирасида қамалган Аҳмаджон Одилов Ислом Каримов даврида ҳам 15 йил қамоқ жазосини ўтаган. Одилов 2008 йил, 5 июнь куни 83 ёшида қамоқдан чиққан эди.